Ғазодаги Ислом университетида Ал-Ваъй гуруҳи Қуддусни озод этишга оид маъруза уюштирди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ғазодаги Ислом университетида Ал-Ваъй гуруҳи Қуддусни озод этишга оид маъруза уюштирди
Ғазодаги Ислом университетида Ал-Ваъй гуруҳи (Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар тузилмаси) 2018 йил 23 апрел душанба куни «Қуддус – тахтларни ағдариш ва армияларни ҳаракатлантириш билан озод этилади» номли форум уюштирди.
Форум – иштирокчиларнинг олқишлов сўзлари билан, сўнг Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Кейин Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими аъзоси устоз Ҳасан Мадҳун маъруза қилиб, унда Фаластин масаласининг энг тўғри ечими босқинчи яҳудийларни супуриб ташлаш сари исломий армияларни сафарбар қилиш эканини таъкидлади. Бир вақтнинг ўзида, ушбу масалани тор миллий доирага чеклашга уринаётган кимсаларни қоралади.
Устоз Мадҳун шуни таъкидладики, Фаластин масаласини фақат Фаластин аҳлига чеклайдиган ечимларнинг барчаси – қай шаклда бўлмасин – хатолигидан ташқари, ўз омадсизлигини аллақачон фош этиб бўлган.
Устоз яна бундай деди: ким босқинчи яҳудийларни супуриб ташлаш масъулиятини Уммат ва унинг армиялари зиммасига юкламай, режимлардан сиёсий ва моддий ёрдам сўраш билан кифояланаётган бўлса, демак, ундай кимсалар босқинчиларга ўрганиб-кўникиб қолган кимсалардир. Уларнинг босқинчилик остида баъзи бир яшаш шароитларни яхшилашдан ёки Фаластин аҳли манфаатига қарши курашдан бошқа ташвишлари қолмабди.
Устоз Мадҳун бу режимнинг «Аср келишуви»ни амалга ошириш ва бир шапалоқ ерда Фаластин давлатини тиклаш позицияси қаҳрамонлик эмаслигини таъкидлаб, «хиёнат билан қилинган қаҳрамонлик ҳам хиёнатнинг айнан ўзи», деди.
Маъруза ортидан талабалар билан устоз ўртасида бўлиб ўтган мунозара ва савол-жавобда режим Уммат билан унинг армияси ўртасида пайдо қилаётган душманлик ҳолатининг нақадар хатарли эканидан огоҳлантирди. Режимнинг бундан мақсади – Умматни халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга мажбурлаш ҳамда режимни зўр бериб қўллаб-қувватлаётган Ғарбга бўлган тобелик ва итоатгўйликни сақлаб қолиш эканини билдирди.
Устоз Мадҳун маърузаси давомида исломий юртлардаги режимлар ўз армияларидан ҳадиксираш билан бирга, ўзгаришга ҳаракат қилаётган фаол ва сиёсатчилардан ҳам қўрқади, деди. Бунга далил сифатида, армия зобитларини ишдан бўшатиш, ҳатто уларнинг жонига суиқасд қилиш, ортларидан жосуслик қилиш ҳолатларини келтириб ўтди. У киши шунингдек, самолёт қулаши ҳодисалари деярли исломий юртларда ҳам содир бўлиб, уларда зобитлар ҳам ҳалок бўлаётганини таъкидлади.
Устознинг таъкидлашича, сиёсий фаолият Уммат билан бўлмоқда, Халифаликни барпо этиш ва исломий юртларни озод қилиш тўғрисидаги мафкурага бўлган Уммат имони ғоят ҳароратли бўлиб, бу ҳароратнинг армияга ҳам кўчиши муқаррардир. Унга кўчганда эса, бугунги режимлар қулаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилади, юртларимиз бирлашиб, бутун энергиямиз Фаластинни озод этишга сарфланади. Умматда кўп яхшиликлар мужассам бўлиб, у айни яхшиликларни жиловлаб оладиган эмас, балки етакчилик қиладиган холис раҳбариятга муҳтож.
Халифалик қулатилишининг тўқсон етти йиллиги хотиралари муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир томонидан ўтказилаётган кампания доирасидаги ушбу тадбир кўплаб талабалар, академиклар ва фаоллар иштирокига сазовор бўлди.
Роя газетасининг 2018 йил 2 май чоршанба кунги 180-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли