Табиий бойликлар умумий мулк жумласидандир
بسم الله الرحمن الرحيم
Табиий бойликлар умумий мулк жумласидандир
Аллоҳ бандаларига беҳисоб неъматлар ато қилган. Шу неъматлардан бири табиий бойликлардир. Масалан, олтин, кумуш, уран, нефт, табиий газ, электр-энергияси, темир, алюмин, қурилиш материаллари, яйловлар, сув ҳавзалари ва ҳоказо. Аллоҳ бу бойликларни инсонларга ўз эҳтиёжларини қондиришлари учун берган. Айниқса, ҳозирги замонда буларсиз яшашни тасаввурга сиғдириш қийин. Бу бойликлар бутун ер юзи бўйлаб сочилиб ётибди ва уларда бу дунёда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳаққи бор. Бу фактни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳеч ким бу бойликларга якка шахс ёки бир гуруҳ инсонлар эгалик қилиши тўғри бўлишини тасдиқламайди. Ҳарқалай назарий олиб қараганда шундай. Лекин амалда-чи? Амалда ҳам бойликлар ер юзида яшаётган инсонлар ўртасида тенг тақсимланяптими? Афсуски, йўқ. Амалда табиий бойликларнинг асосий қисми якка шахс ёки бир гуруҳ шахслар қўлига ўтиб кетган. Бунга табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича амалда татбиқ бўлиб турган қонунлар сабабчи бўлмоқда. Бу қонунлар якка шахс ёки гуруҳларга бутун инсониятга тегишли бўлган табиий бойликларга эгалик қилиш ҳуқуқини берди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, талончилик, умумий мулкни ўзлаштириш, ўғрилик қонунийлаштирилди. Лекин бу амалда тадбиркорлик, ишбилармонлик деб аталди. Ахир қандай қилиб буни тадбиркорлик, ишбилармонлик деб аташ мумкин? Масалан, ота тўнғич ўғилга ширинликлар бериб, буларни укаларинг ва сингилларингга тенг тақсимлагин, деб буюрди. Тўнғич ўғил отанинг буйруғига зид иш тутди. Ука ва сингилларига фалон ишларни қилсаларинг сизларга ширинлик бераман, деди. Ука ва сингиллар айтилган ишларни бажаришди, лекин шунда ҳам тўнғич ўғил ширинликларнинг кўп қисмини ўзида олиб қолиб, оз қисмини уларга берди. Шуни тадбиркорлик дейиш мумкинми?
Кимлардир айтиши мумкин, табиий бойликларни ишлаб чиқариш ёки қазиб олиб қайта ишлаш учун катта маблағ, техника, ишчи кучи керак бўлади, шундай ишларни амалга ошириш тадбиркорлик ҳисобланади, деб. Тўғри, бу ишни катта маблағ, техника ва ишчи кучисиз амалга ошириб бўлмайди. Масалан, ўғри ҳам бирорта банкни тунаш учун маблағ сарфлайди, шериклар ёллайди ва керак бўлса техникаларни ишга солади. Ҳеч ким буни тадбиркорлик демайди, балки ўғрилик дейди. Демак, табиий бойликларга якка шахс ёки гуруҳларнинг эгалик қилиши аслида умумий мулкни ўзлаштириш жумласига киради. Бунга амалда татбиқ қилинаётган қонунлар имконият яратиб бермоқда. Бу қонунлар эса, инсон ақли маҳсули бўлган қонунлардир. Айнан улар инсониятга тегишли бўлган нарсаларни бир сиқим инсонлар қўлига ўтиб кетишига сабабчи бўлмоқда. Натижада бутун дунё бўйлаб очарчилик, қашшоқлик, уйсизлик одамларнинг тинка-мадорини қуритиб бормоқда. Бунинг ортидан жиноятчилик авж олмоқда, аёллар фоҳишалик қилишга, ҳали она сути оғзидан кетмаган ёш болалар оғир меҳнат қилишга мажбур бўлмоқдалар… Бундай ачинарли ва даҳшатли ҳолат инсон ақлининг маҳсули бўлган қонунлар татбиғи ортидан келиб чиқмоқда.
Аслида, Аллоҳ инсонларга табиий бойликларни яратиб бериш билан биргаликда уларни қандай тақсимланиши кераклигини ҳам белгилаб берди. Бу белгилаб бериш таклиф ёки тарғиб сифатида эмас, балки буйруқ сифатидадир. Аллоҳ табиий бойликларни якка шахс ёки гуруҳларга хосламади, балки бутун инсониятга тегишли бўлган умумий мулк қилиб берди. Чунки биз яшаётган Ер ҳам, ундаги ҳар қандай мулк ҳам Аллоҳга тегишлидир, уни қандай тақсимлаш бўйича низом (қонун) ни фақатгина У зот белгилаши мумкин, асло инсон эмас. Росулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:
النَّ اسُ شُركَاءُ في ثلاثٍ : في المَاءِ وَالكَلَإِ وَالنَّ ارِ
«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда». (Сунани Абу Довуд).
Бу ҳадис юқоридаги фикрлар учун далилдир. Аллоҳ табиий бойликларни инсонларга умумий мулк қилиб берган. Мана шу қонунлар татбиқи орқали инсон муаммоси тўғри муолажа қилинади ҳамда бугун бутун дунёда юз бераётган жуда кўп муаммоларнинг олди олинади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
04.09.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми