Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бўлган нусрат тонги нега кечикмоқда?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бўлган нусрат тонги нега кечикмоқда?
(1-қисм)
Иймон неъматига муяссар этган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин! Шериксиз бўлган Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ҳамда Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман! Пайғамбаримизга ва унинг аҳли-оиласига ҳамда асҳобларига Аллоҳнинг кўпдан кўп салот ва саломлари бўлсин!
Ҳа, ушбу савол ҳар бир дин ғамида тонг оттираётган мухлис мусулмон қалбининг энг тўрисидаги саволдир. Чунки мусулмонман деб динига амал қилувчи ҳар бир иймон эгасининг на уйида, на иш жойида, на юришида, на ўқув масканида, ҳатто қамоқхонада бўлса ҳам бирор сония хотиржам нафас олишига имкон қолмади.
Азиз ўқувчи! Саййидимиз, йўлбошчимиз Муҳаммад С.А.В ҳамда у кишига эргашган асҳобларига нусрат жуда оз фурсатларда берилди. Аммо сизу бизларга ҳамон нусрат тонглари келиши кутилмоқда. Шу ҳақда ҳеч фикр юритиб кўрдингизми? Бунинг сабабини ўзингиздан излаб кўрдингизми? Балки бизлардаги бирор камчилик ушбу улуғ ишни ортга сурмаяптими?
Сийратга назар солар эканмиз, ушбу саволларимизнинг ечими яққол кўрина бошлайди. Росулуллоҳга эргашган асҳоби киромлар Исломга иймон келтирган сонияларидан бошлаб, қалбларида Аллоҳга, Унинг Росулига, Қиёмат кунига, жаннату дўзахга бўлган иймонларида заррача шубҳа қолмади.
Сўзимизнинг тасдиғи сифатида, Ислом тарихида биринчи шаҳида аёл Сумайя онамизнинг охирги нафасларидаги ҳолатларини эсга олайлик. Росулуллоҳ С.А.Вни қавмлари ҳимоя қилишига қарамасдан, у киши ва мусулмон сафдошлари қийноқларга дучор бўлди. Мушриклар азобларнинг барча турларини ишга солишди. Ёсир оиласининг барча аъзоларини динидан қайтариш учун жуда қаттиқ қийноққа солдилар.
Лекин бу азоблар уларда сабот ва иймонларини зиёда қилди. Улар азобланаётган пайтда Росулуллоҳ С.А.В уларнинг олдидан ўтаётиб, уларга қарата: «Эй Ёсир оиласи, сабр қилинглар! Зеро, сизларга жаннат ваъда қилингандир. Мен сизлар учун Аллоҳ томонидан бирор нарсага эга эмасман». Росулуллоҳ САВ уларга «Сизларга жаннат ваъда қилингандир», деганларида, Ёсирнинг хотини Сумайя: «Ё Росулаллоҳ, мен уни очиқ-равшан кўриб турибман», деди. Улардаги Иймон мана шундай ҳақиқий ишонч даражасига чиққан эди.
Ибратли воқеалардан яна бири, Муслимда Анас (р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
«فَانْطَلَقَ رَسُولُ اللَّهِ وَأَصْحَابُهُ حَتَّى سَبَقُوا الْمُشْرِكِينَ إِلَى بَدْرٍ وَجَاءَ الْمُشْرِكُونَ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ : قُومُوا إِلَى جَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ, قَالَ يَقُولُ عُمَيْرُ بْنُ الْحُمَامِ الأَنْصَارِيُّ: يَا رَسُولَ اللَّهِ جَنَّةٌ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ؟ قَالَ: نَعَمْ, قَالَ بَخٍ بَخٍ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ : مَا يَحْمِلُكَ عَلَى قَوْلِكَ بَخٍ بَخٍ؟ قَالَ: لاَ وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِلِّا رَجَاءَةَ أَنْ أَكُونَ مِنْ أَهْلِهَا, قَالَ فَإِنَّكَ مِنْ أَهْلِهَا, فَأَخْرَجَ تَمَرَاتٍ مِنْ قَرَنِهِ فَجَعَلَ يَأْكُلُ مِنْهُنَّ, ثُمَّ قَالَ: لَئِنْ أَنَا حَيِيتُ حَتَّى آكُلَ تَمَرَاتِي هَذِهِ إِنَّهَا لَحَيَاةٌ طَوِيلَةٌ, قَالَ: فَرَمَى بِمَا كَانَ مَعَهُ مِنْ التَّمْرِ, ثُمَّ قَاتَلَهُمْ حَتَّى قُتِلَ»
«Бадрга аввал Пайғамбар С.А.В ва унинг асҳоблари, кейин эса мушриклар келишди. Шунда Пайғамбар С.А.В айтдиларки: «Кенглиги еру осмонларча бўлган жаннатга туринглар», дедилар. Буни эшитган Умайр ибн Ҳаммом Ансорий: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, кенглиги еру осмонларча жаннат дедингизми?», деб сўради. Расул (с.а.в.) «Ҳа», дедилар. У «Оҳ, оҳ», деб юборди. Пайғамбар С.А.В «Нимага оҳ, оҳ деяпсан?», дедилар. У: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам ўша жаннат аҳлидан бўлиш умидида шундай деяпман», деди. Росул С.А.В «Албатта сен унинг аҳлидансан», дедилар. Бу гапни эшитган Умайр дарҳол қўйнидан хурмоларни чиқариб, улардан ея бошлади-да: «Агар мен шу хурмоларни еб бўлгунимга қадар яшайдиган бўлсам, бу ҳаёт менга анча узунлик қилади» деб, хурмоларни отиб юбориб, то ўлдирилгунига қадар жанг қилди».
Шундан айта оламизки, даъватни ёювчилар битта нарсага, яъни Аллоҳ Таолога бўлган иймонга суянишлари ва уларнинг барча амаллари фақат шу имонга асосланган бўлиши лозим. Фақат Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймон билангина ғалабага, нусратга эришамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
27.02.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми