Тугамайдиган маъданлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
УМУМИЙ МУЛК
Тугамайдиган маъданлар
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Мақоламизнинг ўтган сонидан бошлаб китобимизнинг Умумий мулк бўлимини мавзулари билан таништиришни бошладик. Жумладан, биринчи мавзуда Жамоат заруратидан ҳисобланган нарсалар ҳақида маълумот бериб, уларнинг воқеси ва уларга тааллуқли шаръий ҳукмлар билан таништирдик. Бугунги мақоламизда Тугамайдиган маъданлар ҳақида маълумот берамиз.
Тугамайдиган маъданлар.
Конлар икки қисмдир: биринчи қисмига шахсга нисбатан катта миқдор ҳисобланмайдиган ҳажм билан чекланган конлар кирса, иккинчисига миқдори чекланмаган конлар киради. Миқдори чекланган конлар шахсий мулклардир, уларга якка шахс эгадорлик қилиши мумкин. Рикоз (олтин ва кумуш рудаси)га муносабат қандай бўлса, уларга ҳам ўшандай бўлади, яъни бешдан бири олинади. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.дан йўқолган нарса хусусида сўрашганида:
مَا كَانَ مِنْهَا فِى طَرِيقِ الْمِيثَاءِ (أىّ الطّريق المسلوكة) أَوْ الْقَرْيَةِ الْجَامِعَةِ، فَعَرِّفْهَا سَنَةً، فَإِنْ جَاءَ طَالِبُهَا، فَادْفَعْهَا إِلَيْهِ وَإِنْ لَمْ يَأْتِ فَهِىَ لَكَ، وَمَا كَانَ فِى الْخَرَابِ، يَعْنِى فَفِيهَا وَفِى الرِّكَازِ الْخُمُسُ
“Йўловчилар юрадиган йўлдан ёки одамлар гавжум қишлоқдан олган бўлсанг, бир йил эълон қил. Талабгори келса, топшир, келмаса, ўша нарса сеники. Харобадан олган бўлсанг, ундан худди кон каби бешдан бирини берасан”, деб жавоб бердилар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.
Миқдори чекланмаган, тугамайдиган маъдан умумий мулк ҳисобланиб, шахсий мулк бўлиши мумкин эмас. Термизий Абяз ибн Ҳаммолдан ривоят қилади:
أَنَّهُ وَفَدَ إِلَى رَسُولِ اللهِ с.а.в. ، فَاسْتَقْطَعَهُ الْمِلْحَ فَقَطَعَ لَهُ، فَلَمَّا أَنْ وَلَّى، قَالَ رَجُلٌ مِنَ الْمَجْلِسِ: أَتَدْرِى مَا قَطَعْتَ لَهُ؟ إِنَّمَا قَطَعْتَ لَهُ الْمَاءَ الْعِدَّ، قَالَ: فَانْتَزَعَهُ مِنْهُ
“У Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига вакил бўлиб келганида у кишидан туз (кони)ни ажратиб беришни сўради. Пайғамбар с.а.в. ажратиб бердилар. У қайтиб кетгач, ўтирганлардан бири нимани бўлиб берганингизни биласизми, сиз оқар сувни бўлиб бердингиз-ку, деди. Шунда Пайғамбар с.а.в. ундан қайтариб олдилар”. Туз тугамаганлиги боис оқар сувга ўхшатиляпти. Пайғамбар с.а.в.нинг Абяз ибн Ҳаммолга туз тоғини бўлиб берганлари уни бўлиб бериш жоизлигини кўрсатади. Унинг туганмас маъданлигини билганларидан кейин қайтариб олишлари эса, туганмас маъданнинг жамоат мулки эканини, хусусий мулк бўлиши мумкин эмаслигини англатади. Бу ерда “туз” сўзидан мурод тузнинг ўзи эмас, умуман, маъдандир. Чунки унинг туганмаслигини билганларидан кейин (тузлигини аввалданоқ билган эдилар) қайтариб олдилар. Демак, тақиқлашга унинг туганмас маъданлиги сабаб бўляпти.
Абу Убайда айтади: “Пайғамбар с.а.в.нинг Абяз ибн Ҳаммол Маърабийга Маърабдаги тузни ажратиб беришлари, сўнг эса қайтариб олишларига сабаб бундай: Абязга ўлик ерларни тирилтириб, обод қилиш учун ажратиб бергандилар. Пайғамбар с.а.в.га у ернинг оқар сувлиги, яъни худди қудуқ ва булоқ сувидек, битмас-туганмас маъданлиги аён бўлгач, ундан қайтариб олдилар. Негаки Пайғамбар с.а.в.нинг суннатлари ўт-ўлан, олов ва сув борасида одамларнинг тенг шериклиги эди. Шунинг учун уни ёлғиз бир кишининг мулкига айлантиришни ёқтирмадилар». Туз маъданлардан бири бўлгани учун, демак, Расул с.а.в.нинг уни Абязга бўлиб бериб, кейин қайтариб олишлари унинг шахсий мулк бўлмаслигига иллат ҳисобланади.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
18.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ