ҚЎРИҚХОНА УМУМ МАНФААТИДАНДИР
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ҚЎРИҚХОНА УМУМ МАНФААТИДАНДИР
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Омир ибн Убайдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади: “Бир аъробий Умарнинг олдига келиб: Эй, амирул-мўминин, жоҳилиятда биз шу диёр устида жангу жадал қилдик ва шу заминда Исломга кирдик. Нимага асосланиб, уларни қўриқхона қиласиз? – деди. Умар бошини қуйи солиб, мўйловини бураб хўрсина бошлади. (У қачон бир нарсадан хафа бўлса, мўйловини бураб хўрсинарди) Аъробий бу аҳволни кўриб ҳам гапини яна такрорлади. Шунда Умар: Мол Аллоҳнинг моли, бандалар ҳам Аллоҳнинг бандалари. Аллоҳга қасамки, устимда Аллоҳнинг йўлида қилинадиган ишларнинг масъулияти бўлмаганида бир қарич ерни ҳам қўриқхона қилмасдим, деди”. Буни Абу Убайд “Амвол”да ривоят қилган.
Ҳадисда қўриқхона қилиниши тақиқланган нарсалар икки турлидир:
1. Ҳар бир одам ишлатиб ҳосил олиши мумкин бўлган ўлик ерлар.
2. Пайғамбар с.а.в. одамлар ўртасида муштарак мулкка айлантирган сув, яйлов, олов каби нарсалардир.
Масалан, бир ариқни ўзиники қилиб олиб, ўзининг экинини суғориб, бошқаларнинг экинларини суғоришга йўл қўймаслик тақиқланади.
Аҳмад Иёс ибн Абддан ривоят қилади:
لاَ تَبِيعُوا فَضْلَ الْمَاءِ، فَإِنَّ النَّبِىَّ نَهَى عَنْ بَيْعِ الْمَاءِ
“Сувнинг ортиқчасини сотманглар. Чунки Пайғамбар с.а.в. сувни сотишдан қайтарганлар”. Ҳишом Ҳасандан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
مَنْ مَنَعَ فَضْلَ الْمَاءِ لِيَمْنَعَ بِهِ فَضْلَ الْكَلَإِ مَنَعَهُ اللَّهُ فَضْلَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
“Кимки бировни ортиқча ўт-ўландан маҳрум қилиш мақсадида ортиқча сувдан маҳрум қилса, қиёмат кунида Аллоҳ уни ўз фазлидан маҳрум қилади”. Бу ҳадисни Абу Убайд “Амвол”да ривоят қилган. Шулардан кўриниб турибдики, мусулмонларга фойдаси бор деб билса, ўлик ерни ва умумий мулкка алоқадор нарсаларни ҳеч кимга зарар қилмаслиги шарти билан қўриқхонага айлантиришга давлатнинг ҳаққи бор.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
01.04.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми