ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(52-бўлак)
ДУНЁ МУҲАББАТИ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тангри Таоло «ал-Воқеъа» сурасида шундай марҳамат қилади:
-7وَكُنتُمْ أَزْوَاجًا ثَلَاثَةً -8, فَأَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ -9, وَأَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ -10, وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ -11, أُوْلَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ
– “Сизлар уч тоифа бўлдингиз. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодатдир). Иккинчи тоифа шум-гап томон эгаларидир. Шум-гап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик) дир. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлувчи зотлардир. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ Таолога) яқин қилингувчилардир”. (Воқеъа:7-11)
Агар инсон иймон келтириб, итоат қилса, Аллоҳ унга ўрин қилиб жаннатни яратди, агар кофир бўлиб, осийлик йўлига кирса, уни азоблаш учун жаҳаннамни яратди. Дунёни эса, имтиҳон ҳовлиси қилди. Имтиҳонда муваффақият қозонган инсон жаннатга, муваффақият қозонолмагани эса, жаҳаннамга дохил бўлур. Инсон ушбу бири бошқасидан каттароқ бўлган икки довонни босиб ўтади. Агар у ҳар икки довондан ошиб ўтса катта зафарга эришади ва мангу жаннатга киради. Агар довонларни босиб ўта олмаса, бутунлай зафарсиз бўлиб, абадул абад жаҳаннамга равона бўлади. Аммо агар инсон бу довонлардан фақат бирини босиб ўтса, иккинчисидан ўта олмаса, унча аҳамияти бўлмаган, арзимас ғалабага эришади. Маълум вақт жаҳаннамда бўлиб, сўнг абадий жаннатга киради. Биринчи довон куфр довонидир, иккинчиси эса, дунёга муҳаббат қўйиш довонидир. Иккала довонни ҳам босиб ўта олмаган инсон кофир саналади, шум-гап томон эгаларидан бўлади. Кимда-ким энг катта довон бўлмиш биринчи довонни босиб ўтса, иккинчи довонни босиб ўта олмаса ҳам у мўмин саналади ва ўнг томон эгаларидан бўлади. Агар у иккинчи довонни ҳам босиб ўтса, тақводор мўминлардан ва Аллоҳга яқин қилингувчи пешқадамлардан бўлади.
Демак, инсонлар уч қисмга бўлинадилар:
1. Кофирлар.
2. Мўминлар.
3. Тақводор мўминлар.
Аммо куфр довони бўлмиш биринчи довонни «Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ, Муҳаммад Унинг элчиси» дея гувоҳлик бериш билан босиб ўтилади. Кимки мана бундай ҳақиқий гувоҳлик берса, кофирлар гуруҳидан чиқиб, мўминлар гуруҳига қўшилади. Аммо дунё муҳаббатидан иборат бўлган иккинчи довон эса, охиратни яхши кўриш, охиратга ҳаракат қилиш ва уни дунё муҳаббатидан афзал кўриш билан босиб ўтилади. Бундай қилган инсон тақводор мўминлар сафига қўшилади.
Юқоридаги гаплардан маълум бўладики, Аллоҳ мусулмонларни жаҳаннамда мангу азобланишдан қутқарар экан ва У уларни жаннатга киритишга ваъда берар экан, мусулмонлар ҳатто жаҳаннамнинг вақтинча азобидан қутулиш учун ҳам дунёни севиш довонидан ўтиб кетишлари лозим. Ким бу довондан ўтиб кетса, жаҳаннамда азобланишдан омон қолади. Бу довондан ўтиб кета олмаган инсон эса, жаҳаннамда озми-кўпми азобланади. Демак, дунё муҳаббати мусулмонлар олдидаги ягона тўсиқки, агар бу тўсиқдан ўтиб кетсалар, ўз жонларини азобдан сақлаб қолиб, жаннатдаги олий даражаларга лойиқ бўладилар. Агар дунёга муккасидан кетиб, уни севиб, охиратдан афзал билсалар, уларнинг ишини Аллоҳ ҳал қилади; хоҳласа уларни қилмишларига кўра азоблайди, хоҳласа мағфират қилади. Аллоҳ мағфират қилган тақдирда ҳам, агар жаннатга кирсалар ундаги олий даражаларга асло эга бўла олмайдилар. Демак, мусулмонлар устида иккинчи довон хавфи, яъни дунё муҳаббати, дунё талашиш хавфи бор. Улар биринчи довонни босиб ўтиб кетганларидан сўнг, унга яна қайтиб келишлари хавфи йўқдир. Уқбат ибни Омирдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ Уҳуд жангида ҳалок бўлган шаҳидларга жаноза ўқидилар, сўнг ўликлар билан ҳам, тириклар билан ҳам хайрлашувчи каби минбарга кўтарилиб, дедилар: «Мендан сўнг мушрик бўлиб кетишингиздан асло қўрқмасман. Лекин дунё талашиб, бир-бирларингизни ўлдиришингиздан қўрқаман. Бу аҳволда сизлар ўзингиздан олдин ўтган инсонлар каби ҳалок бўлурсизлар». Муслим, Бухорий ва Аҳмад ривояти.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
02.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб