Ёрқин фикр юритишнинг аҳамияти
Ёрқин фикр юритишнинг аҳамияти
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бу дунё ҳаётида яратилган жонли ва жонсиз нарсаларнинг асл ҳақиқатини, мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниш учун ёрқин фикр зарур бўлади. Ёрқин фикр эса, чуқур фикрсиз бўлмайди. Лекин фақат чуқур фикр юритишни ўзи билан нарсаларнинг асл ҳақиқати ойдинлашмайди, балки бу шу йўлда зарур бўладиган жараёндир. Масалан, сув тўғрисида чуқур фикр юритиб кўрилса, у ҳақида жуда кўп маълумотга эга бўлинади. Яъни сувнинг таркиби, унда суюқ, қаттиқ ва пар ҳолатида бўлиш хусусияти борлиги ва ҳоказолар. Лекин бу маълумотлар сувни ўзини доирасидаги маълумотлардир, яъни бу маълумотлар сув билан боғлиқ бўлган, унга алоқадор бошқа нарсалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олмайди. Балки бундай маълумотларга ёрқин фикр юритиш орқали эга бўлинади.
Сув ўзидаги хусусиятларни қаердан олди: бу хусусиятларни ўзи пайдо қилиб олдими ёки унга бошқа тарафдан берилдими каби саволларга жавоб қидириш билан ёрқин фикрлаш жараёни бошланади. Чунки энди изланиш сувнинг ўзини доирасидан ташқарига чиқиб, унга алоқадор нарсалар ҳақида фикрлашга ўтиляпти. Бундай изланиш жараёнида ақлий далилларга таяниш муҳим шарт ҳисобланади. Бундан бошқа нарсага таяниш тўғри хулоса чиқаришга олиб бормайди, аксинча адашишга ва натижада хулосанинг ҳақиқатдан узоқ бўлишига олиб келади. Ақлий далилларга таянган ҳолда ёрқин фикрлаш орқали сув ҳам, ундаги хусусиятлар ҳам Аллоҳ Таоло томонидан яратилганлиги идрок қилинади. Мана шундай изланиш орқали сувнинг асл ҳақиқати, мазмун-моҳияти тўлиқ ойдинлашади.
Юқоридаги мулоҳазалар Яратувчи томонидан яратилган бошқа ҳар қандай нарсаларга ҳам тегишлидир. Хоҳлаган нарсага қараб, у Аллоҳ Таоло томонидан яратилганлигини идрок қилиш мумкин. Буни идрок қилиш учун чуқур фикр билан биргаликда албатта ёрқин фикр зарур бўлади. Ёрқин фикрлаш билан нарсаларнинг асл ҳақиқати, мазмун-моҳияти, яъни уларнинг барчаси куч-қудратда тенгсиз бўлган Аллоҳ Таоло томонидан яратилганлиги идрок қилинади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
14.07.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми