Ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига таъзия

Ёнғинда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин рўй берди. Уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи қулаб тушган ва 11 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари:
1. Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
2. Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
3. Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 1997 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
4. Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
5. Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
6. Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
7. Норов Меҳриддин Ғайбуллаевич, 1966 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
8. Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
9. Ҳасанов Умид Каримович, 1979 йилда туғилган (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган)
10. Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 йилда туғилган (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)
Ушбу қайғули хабардан кўнгиллар маҳзун бўлгани ҳолида биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси ходимлари ушбу ҳалок бўлган биродарларимизнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз ва Аллоҳ Таолодан уларга сабру жамил ато этишини сўраймиз. Биродарларимизни эса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Ўзининг кенг раҳматига буркашини сўраймиз.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”” (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
22.01.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!