Инсонлар орасини боғлашга яроқли энг тўғри (самарали) робита Исломдир!

Инсонлар орасини боғлашга яроқли энг тўғри (самарали) робита Исломдир!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсонлар турмуш тарзларини шакллантирар эканлар, ўзаро алоқаларини тартиблаштириб, уларни бир-бирлари билан боғлаб туришга яроқли бир низомга муҳтож бўладилар. Бу боғлиқликни давомли ва тўғри бўлиши ана шу низом келиб чиқаётган асосга боғлиқ бўлади. Агар асос тўғри бўлса, бу алоқалар тўғри шаклланади ва давомий бўлади, асос нотўғри бўлса, алоқалар нотўғри шаклланади ва жамиятни таназзулга етаклайди.
Ислом динимиз мусулмонлар ўртасидаги алоқаларга шу даражада қаттиқ аҳамият бериб, барча иймон эгаларини бир-бирларига ака-ука, деган эътиборда қарайди. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
– “Албатта, мўминлар бир-бирларига ака-укадирлар, бас ораларингизни ислоҳ қилинг, шояд раҳм қилинсангиз”. (Ҳужурот: 10)
Яна айтади:
لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّىٰ تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ
– “Ўзингиз яхши кўрган нарсани бир-бирингизга инфоқ қилмагунингизгача, яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсиз”. (Оли Имрон:92)
Аллоҳнинг ушбу сўзларига эътибор берсак, инсонларни боғлаб туришга энг яроқли робита Ислом бўлиб, бундан бошқа самарали алоқа воситаси йўқ. Чунки Ислом ўзига эътиқод қилувчи иймон эгаларини ҳеч қандай манфаатдан умидвор бўлмай, фақат Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина қариндошларданда яхшироқ меҳр-мурувватли бўлишга чақирмоқда.
Ҳабибимиз Муҳаммад с.а.в. ўз ҳадисларида бир-биримизни ўрталаримиздаги мажбуриятларимиз хусусида шундай дейдилар:
المسلم أخو المسلم لا يخونه و لا يكذبه و لا يخذله كل المسلم على المسلم حرام عرضه و ماله و دمه التقوى هاهنا – و أشار إلى القلب ….
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга хиёнат қилмайди, уни ёлғончи қилмайди, уни хорликда ташлаб қўймайди, мусулмонга мусулмон биродарининг обрўси, моли ва қони ҳаромдир, тақво мана бу ерда, қалбга ишора қилдилар,…” (Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда зикр қилинган мажбуриятлар бизнинг қонимиз бирлиги ёки бир ватанда яшаётганимиз ёки миллатимиз бирлиги учун эмас, балки иймонда бирга эканлигимиздир. Агар Аллоҳнинг ҳисоб майдонида мусулмон сифатида сўроқ қилинишни хоҳласак ҳамда шу дунёда ҳам, охират диёрида ҳам азиз ва мукаррам бўлишни истасак, Аллоҳнинг каломига, Пайғамбар с.а.в. нинг сўзларига маҳкам боғланайлик. Шундагина ўрталаримиздаги алоқалар мустаҳкамланади, мўминлар бир ёқадан бош чиқариб, шу дунё азизлигина ҳам, охират азизлигини ҳам қўлга киритиб, ҳақиқий бахт бўлган Роббимизнинг розилигини қўлга киритамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
17.04.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ