Сисий давлатнинг кўпайиб бораётган қарзларини ёпиш учун давлат активларини сотмоқчи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сисий давлатнинг кўпайиб бораётган қарзларини ёпиш учун давлат активларини сотмоқчи
Устоз Ҳомид Абдулазиз қаламига мансуб
Одатда давлатлар нефт ва табиий газ каби хом ашёларни сотишдан тушган тушумлардан ўзида суверен фондлар очишади. Бироқ Мисрда Сисий давлатнинг тақсимланмаган активларини 2018 йил апрелда ҳукумат томонидан қабул қилинган ва ўша йилнинг июлида парламентда тасдиқланган суверен фондга ўтказиш нийятида. Гап шундаки, қонун матнида давлат эга бўлган ҳар қандай тақсимланмаган активларни таъсис этилган бирор фондга ўтказиш фақат Сисий қарори асосида амалга оширилиши айтилган.
Бундан бир неча кун олдин фонд ижрочи директори Айман Сулаймоний ҳукуматнинг давлат активларини сотиш орқали давлатнинг баъзи қарзларидан қутулиш ниятида эканини, уларни Мисрнинг суверен фонди билан ҳамкорлик қилаётган араб ва ажнабий сармоядорларга сотмоқчилигини маълум қилди. Сулаймоний – сармоядорларга фонд билан ҳамкорликда айрим активларни сотиб олишларига имконият эшикларини очиб бериш Миср иқтисодиётида капиталнинг қайта ишлашига имкон беради, айниқса, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш харажатлари (қарзлар) билан боғлиқ юзлаб миллиард сармояларнинг киришига ёрдам беради, деди. Жорий йил 9 июнда видео орқали берган матбуот конференциясида у «қачон айни активлардан баъзиларини сотиш бўйича инвестиция келишувлари имзоланса, миллий иқтисодиётимизнинг давлат бюджетидаги қарзлари албатта енгиллайди», деди. Ўтказилиши кутилаётган активлар қиймати ҳақида Сулаймоний дастлабки пакет сифатида 50дан 60 миллиард жунайҳгача бўлган активларни топширишга тайёргарлик кўрилаётганини очиқлади.
Мисрнинг 2019 йил охиридаги ташқи қарзи юрт тарихида учрамаган рақамни: 112.67 миллиард долларни кўрсатди! Давлат қарзларини тўлаш 555 миллиард жунайҳни ташкил қилган бўлса, давлат қарзи бўйича процент-судхўрлик 566 миллиардни ташкил этади. Яъни, давлат қарзи хизмати 10.12 триллион жунайҳни ташкил этади, бу умумий давлат даромадининг 87 %га тенг.
Ўтган ҳафта парламент асосан ҳукуматдан жўнатилган қонун лойиҳасига киритилган ўзгартишларни (Миср суверен жамғармаси қонунини) маъқуллади. Ўзгартишда жамғарма ва унга тегишли бўлган ташкилотларнинг идоралараро битимларини барча солиқ ва йиғимлардан озод этиш айтилган. Қонун лойиҳасида айтилишича, жамғарма томонидан тузилган шартномаларни, унинг ўз мақсадига етишда қилинган хатти-ҳаракатларни ёки шу шартномалар ва хатти-ҳаракатларга асосан қабул қилинган чора-тадбирларни бекор қилиш бўйича даъво аризаси кўтарилмаслиги шарт қилинди, фақат шартнома тузаётган томонлар ушбу шартдан мустасно.
Бундай ғалати ишлар бўладиган юртда сиз бу каби жамғармалар моҳияти ҳақида батафсил маълумот ололмайсиз. Чунки расмий ахборот воситалари асосий икки масаладан ўзини олиб қочади, биринчи, жамғармаларнинг ўз шартнома ва қарорларини судланишдан дахлсизлиги масаласи, иккинчи, уларнинг «кўпайтириш», «эксплуатация ва инвестиция қилиш» каби даъволар билан давлат активларини сотишига имкон яратиш масаласи. Расмий ахборот воситаси маркази жамғарманинг молиявий назоратдан дахлсизлиги тўғрисида ушбу икки масалани тилга олмади. Шунингдек, бу ерда жамғармага ўтказилган активларнинг ҳажми ҳам, характери ҳам яширилмоқда, гўё бу ҳарбий сирдай ёки гўё эгасидан бошқаси идора қилолмайдиган шахсий мулкдай!
Бундай қадам ажнабий давлатларга имтиёз бериш замонини қайтаради ҳамда Миср давлатини қарзлар сабабли сиёсий қарорларда келаси ўн йил давом этадиган қарамлигига олиб келади. Шунингдек, бундай қадам ажнабий ва арабий давлатларнинг қандайдир шубҳа остидаги қўшма ҳамкорлигига қўшилиш орқали одамлар мулкларига эга чиқишларига йўл очади. Шубҳали ҳамкорликка мисол, Миср билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги қўшма платформа 20 миллиард доллар қийматга эга бўлиб, Миср унинг ярмига ҳиссадорлик қилади, аммо Мисрнинг 10 миллиард долларлик активларининг гаровга қўйилиши муқобилида Амирликлар ўз ҳиссасини нақд пулда олади. Барчамизга маълумки, Амирликлар яҳудий вужуди манфаатига шубҳали роль ўйновчи давлат. Демакки, Миср активлари мана шу босқинчи вужуд фойдасига кетади, худди босиб олинган Қуддусда икки йил муқаддам содир бўлгани каби. Ўшанда Қуддусда яшил ҳудуд ичидаги араб жамиятлари Амирликлардан келган бойларнинг Ақсо масжиди атрофидаги уйларни сотиб олишаётганини, бу бойлар сионистларга даллоллик қилишдан бошқа нарса билмайдиган кимсаларлигини фош этди.
Бугунги кунда Мисрда ёмон бошқарув бўлишининг ўзи кифоя қилмай қолди… Бирин-кетин келаётган ҳукуматлар юртни ривожлантиришга қодир мукаммал иқтисодиёт яратиш у ёқда турсин, ҳеч бўлмаса, юртни келаётган иқтисодий таназзулдан сақлаб қола олмайдиган адашган ҳукуматлар бўлиш билан ҳам кифояланмаяптилар… Балки улар Уммат душмани билан ҳар томонлама мустаҳкам тил бириктириш ва улар учун юртнинг бойликлари ва потенциалларидан буткул воз кечиш даражасига етишди. Бу эса, ҳар томонлама мустаҳкам хиёнат демакдир. Хиёнатларининг чеки ва саноғи йўқ… Мисол учун, бу хоинлар бир томондан, Миср сувларини Греция, Кипр ва яҳудий вужуди фойдасига воз кечишса, иккинчи томондан, Саудия мамлакатига Тиран ороли билан Санафир оролини сотиб юборишяпти ҳамда бу мамлакатга Синайдан 100 километр масофани бериш орқали унинг Неом лойиҳасида ҳамкорлик қилишяпти… 2015 йилда Миср-Судан-Эфиопия ўртасидаги принцип декорпациясига имзо чекишгандан сўнг, Мисрнинг Нил сувларидаги ўз улушига эътиборсиз қараб, беҳуда ва фойдасиз музокараларни қилиб ётишибди… Уларнинг хиёнатларини санаб тугатиб бўлмайди.
Ушбу Кинона ўлкаси аҳли инсонлар ишларини ҳаққи билан бошқарадиган, Исломни татбиқ қилиб, уларнинг бойликлари ва потенциалларини ҳимоя қиладиган ҳақиқий бир тузумга жуда муҳтож қолдилар. Уммат учун унга Аллоҳ Таоло томонидан ваъда қилинган ва Росули ﷺ томонидан башорат этилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдан ўзга соғлом тузум йўқ, ёлғиз шу тузумгина бунга қодирдир. Дарҳақиқат, Уммат ушбу тузум соясида узоқ асрлар ҳаёт кечириб, инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлиб келди. Бугун ҳам, Аллоҳнинг изни ила, ушбу мақомини иккинчи марта қайта эгаллашга қодирдир.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишиларига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Роя газетасининг 2020 йил 1 июл чоршанба кунги 293-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб