| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

ИҚТИСОДИЙСАВОЛ-ЖАВОБЛАР
Home›ИҚТИСОДИЙ›Хитой иқтисодидаги муаммолар

Хитой иқтисодидаги муаммолар

By htadmin
13.11.2016
2415
0
Share:

بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Хитой иқтисодидаги муаммолар

Савол:

Хитой президенти Си Цзиньпин 2013 йил 13 ноябр чоршанба куни бундай деди: «Хитой иқтисоддаги муаммоларни ҳал қилиш учун ислоҳотларни давом эттираверади. Лекин бундай ислоҳотлар учун эҳтиёткорлик режалари зарур бўлади, бу режаларни эса бир кунда амалга ошириб бўлмайди». Хитой телевидениеси унинг ушбу сўзларини ҳам келтирди: «Ислоҳотлар Хитойнинг ҳозирги муаммоларини ҳал қилиш учун бир воситадир». У буни Хитой раҳбарияти ўтказган йиғин якунида айтди. Бу йиғин 2013 йил 9 ноябр шанба кунидан бошлаб тўрт кун давомида ўтказилди. Бу йиғин 2013 йил 6 ноябрда Хитойдаги ҳукмрон партия – коммунистик партиянинг регионал қароргоҳларидан бирида еттита портлаш юз берганидан кейин ўтказилди. Бу ҳодиса бир автомашина Тианмен майдонига яқин кўчада бир гуруҳ пиёдаларни уриб юбориб, ёниб кетганидан бир ҳафта кейин юз берди. Маълумки бу майдон Пекиндаги энг катта майдон бўлиб, у Хитой пойтахтининг рамзий юраги ҳисобланади. Савол шуки, биз Хитой иқтисоди чўққида, деб эшитар эдик. Шундай экан Хитой раҳбарияти иқтисоддаги муаммоларни ҳал қилиш учун йиғин ўтказгани нима маънони билдиради? Бу ерда ана шу портлашлар билан Хитой масъулларининг иқтисодий ишларни муҳокама қилиш учун ўтказган йиғини ўртасида бирон боғлиқлик борми? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

1 – Ҳа, боғлиқлик бор. Гарчи Хитой доимий одатидек шоша-пиша: «Ҳукумат бу ҳодиса борасида исломчи экстремистларни айблайди» деб билдирган бўлса-да, бу ерда боғлиқлик бор. Хитойнинг шоша-пиша бундай деб билдиришидан мақсад одамлар эътиборини иқтисодий вазиятнинг депсиниб қолаётганидан чалғитишдир. Иқтисоддаги бу вазият Хитой халқини, айниқса қишлоқлар ва мамлакат марказидаги аҳолини бахтсизлик ва ёмон аҳволга гирифтор қилади, бинобарин давлат эътиборини иқтисодий қийинчиликларга тортиш учун кучли норозиликларга ундайди.

2 – Бу ҳодисалар Хитойнинг баъзи ички чуқур муаммоларга дуч келаётганини кўрсатиб турган асосий йўналишнинг бир қисмидир. Бу ички муаммолар хориждаги ташқи сиёсатни идора қилишга ўз таъсирини ўтказмоқда. Хитой 2005 йилда оммавий тартибсизликлар, намойишлар ва ички низолардан иборат 87.000 ижтимоий тартибсизликлар ҳолатини бошидан кечирди. 2010 йилда эса Хитойда 180.000 норозилик намойишлари, тартибсизликлар ва бошқа оммавий ҳодисалар рўй берди. Яъни норозиликлар ортиб бормоқда…

3 – Хитойдаги тез ривожланишнинг асосий элементи бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг барчаси Хитойнинг Шарқий соҳилида барпо қилинган эди. Бу зоналардаги ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳаммаси кемаларга ортилиб, оламга экспорт қилинади. Бунинг натижасида бу соҳилбўйи зонаси олам иқтисодига боғланиб қолди, Хитойдаги тез ўсишнинг асосий қисми шу зонада кузатилди. Бу зона элитанинг янги авлодини ҳам вужудга келтирди. Буларнинг барчаси Хитойнинг қолган қисми ҳисобига бўлди. Чунки Хитойнинг кўпчилик қисми ҳамон йирик аграр (зироат) хўжалиги бўйича қолиб келмоқда. Асосан экин экиш билан шуғулланадиган бу минтақаларда инфраструктуралар кам бўлиб, улар камбағал ҳаёт кечирмоқда. Бостон консультатив гуруҳи 2008 йилда ўтказган бойлик тақсимотига оид халқаро тадқиқотга кўра Хитой аҳолисининг фақат 0,2 %игина Хитой бойлигининг 70 %ига эгалик қилади. Бойликнинг бундай ёмон тақсимоти ортидан ёмон жисмонан муомала, қамоққа ташлашлар, кучсиз меҳнат қонунлари, жуда паст иш ҳақлари, Хитой ҳукуматининг кўпчилик аҳолининг иқтисодий эҳтиёжларига нисбатан етарли эътибор бермаслиги ҳам ортиб бормоқда.

4 – Паст иш ҳақлари ва юқори даражада ташқи экспортларга таянадиган Хитой иқтисодий модели ҳозир бир жойда депсиниб қолмоқда. 2008 йилдаги оламий иқтиқодий кризис буни бутунлай фош қилиб ташлади. Бир қанча экспертлар Хитой иқтисоди жуда қийин аҳволда деб ҳисоблашмоқда. Нобел мукофоти лауреати, иқтисодчи эксперт Пол Кругман шундай деди: «Кўрсаткичлар ҳозир Хитойнинг жуда қийин аҳволда эканини аниқ кўрсатиб турибди, биз бир оддий ўткинчи депрессия ҳақида гапираётганимиз йўқ, балки моҳиятан чуқурроқ иш ҳақида гапиряпмиз. Чунки бу мамлакатдаги тижорий ҳаракатнинг бутун услуби ва уч ўн йиллик давомида ҳайратланарли ўсишга бош-қош бўлган иқтисодий система ниҳоясига етди. Хитой модели ўзининг «буюк девори»га зарба бериш арафасида турибди деб айтишингиз мумкин. Ҳозирда турган бирдан-бир савол: бу қулаш қанчалик ёмон бўлади? – деган саволдир». (Хитой девори билан тўқнашув, Пол Кругман, Нью-Йорк Таймс, 2013 йил 18 июл). Хитой иқтисодида бўладиган катта ўзгаришларни таҳмин қилган ва буни бир неча йиллар давомида баҳс қилган Стратфор бундай деди: «Хитой иқтисодида бўлаётган катта ўзгаришлар ҳозир асосий ахборот воситалари эътиборини тортди. Кўпчилик Хитой қачон ўзини иқтисодий кризисда кўради? – деб савол ташлаган эди. Биз бунга Хитой яқинда кризисга кирди, деб жавоб бердик. У Хитойдан ташқарида, айниқса бизда Қўшма Штатларда кенг доирада тан олинмаган ишдир. Кризис – у тан олинмасидан олдин – мавжуд бўлиши мумкин. Кризис мавжудлигини  тан олиш қийин лаҳзадир. Чунки бу бошқа кўпчилик бу кризисга нисбатан муносабат билдириш сифатида ўзларининг иш тутишларини ўзгартиришни бошлаган пайтда бўлади. Биз ташлаб келган савол Хитой иқтисодида кризис мавжудлиги олам динамикаси ўзгарадиган даражада ахири қабул қилинадиган бир фактга қачон айланади? – деган саволдир». (Хитой иқтисодий мўъжизаси ниҳоясига етганини тан олиш, Стратфор, 2013 йил, 23 июл).

5 – Хитой охирги ўн йилликларда иқтисодий ривожланишда капитализм йўлини тута бошлади. Зеро иқтисодий жонланиш ўлчови кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга боғлиқ бўладиган бўлиб қолди, тақсимлашга эса эътибор берилмади. Чунки капитализмда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортиши – ҳатто бутун иқтисод бир ҳовуч кимсаларнинггина насибаси бўлиб қолиб, қолган одамлар танг ҳаёт кечирадиган бўлиб қолишса ҳам – иқтисод кучли ва юксалгандир, деган маънони англатади. Яъни бутун эътибор маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилиб, адолат билан тақсимлашга эътибор берилмайди. Агар Хитой коммунизм ва капитализм гибриди (аралашмаси)дан иборат мана шу йўлда давом этаверадиган бўлса унинг бошига ҳам Совет Иттифоқи бошига тушган нарса тушади. Чунки Совет Иттифоқи коммунизм билан капитализмни бир-бирига аралаштиришга уринган пайтда унинг ҳоли юришда бошқа қушларга тақлид қилишга уриниб, бунинг уддасидан чиқолмай ўзининг юришини ҳам унутиб қўйган  қарғанинг аҳволига ўхшаб қолиб, оқибатда қулади! Хитой ҳам шундай аҳволга тушиши мумкин… Фақат агар хатар қаердан келиб чиқаётганини тушуниб етиб, хатар манбаини муолажа қилса бу аҳволдан қутилиб қолиши мумкин.

6 – Хитой бу кризисдан қутилиб қолиши мумкин. Бунинг учун у бу гибрид иқтисодга таянишдан аввало ўз халқининг маҳаллий талабларига эътиборини қаратиб, бу халқнинг эҳтиёжларини қондиришга ўтиши керак. Бутун эътиборини оламий экспортларга қаратавермай шундай қилишга ўтиши керак бўлади. Акс ҳолда Хитойнинг 1 миллиард 300 миллионга етган аҳолисидан 948 миллиони кунига 5 доллардан ҳам кам маблағ билан кун кечиришда давом этаверади ва бойлик камбағал ишчиларнинг кучидан фойдаланаётган бир ҳовуч кимсалар қўлида тўпланиб қолаверади. Бунинг оқибатида жуда кўп одамларнинг эҳтиёжларини қондириш эришиб бўлмайдиган орзу бўлиб қолади, маҳсулот ишлаб чиқаришга бир ҳовуч одамлар хўжайин бўлиб олиб, маҳсулотни ўшалар хорижга экспорт қилаверади. Натижада маҳсулот ишлаб чиқаришда ўсиш кўзга ташланади, лекин жуда кўп одамларнинг камбағал ҳаёт кечириши ҳам ортиб бораверади. Бу эса норозиликлар ва тартибсизликларни келтириб чиқаради… Хитойдаги Renmin университетининг юридик ва ижтимоий фан институти катта профессори Чжоу Сяочжэн (Zhou Xiaozheng) Хитойдаги ҳақиқий аҳволни шарҳлаб бундай деди: «Хитойнинг ҳозирги муваффақияти 300 миллион кишига таянганини унутманг. Бу кишилар миллиард арзон ишчи кучидан сув текин фойдаланмоқда. Адолатсиз юридик тизим ва бойликларни адолатсиз тақсимлаш хатарларни янада улканлаштирмоқда».

7 – Хитой капиталистик Ғарб изидан боришни бас қилиб, барча норозиликлар ва тартибсизликларни «Исломий экстремизм»га нисбат бермаслиги керак. Хитой ўзининг маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни экспорт қилишга таянган гибрид иқтисоди бошидан кечираётган кризиснинг туб илдизларини қидириш ўрнига буни «Исломий экстремизм»га тўнкамоқда. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортяпти, лекин ёмон тақсимот хавфли тус олмоқда, камбағаллар сони кўпаймоқда, оқибатда норозиликлар ортмоқда… Биз Хитойни – агар у мана шу «коммунист-капиталистик» иқтисодий сиёсатни давом эттираверадиган бўлса – Совет Иттифоқи қаторига қўшилиши ва ўтмиш ҳодисаларидан бирига айланишидан огоҳлантирамиз…

Биз албатта Хитойга Исломни татбиқ этинглар, ана шунда саодатга эришасизлар, деб айтмаймиз. Чунки бу татбиқ учун аввало исломий ақида керак. Бу ақида эса уларда мавжуд эмас… Лекин биз уларга капиталистик Ғарбга тақлид қилманглар деб айтамиз. Камбағаллик эзиб ташлаётган кўпчилик халқнинг эҳтиёжини қондириш учун тақсимотни яхшилашга эътибор бермай, бутун эътиборни маҳсулот ишлаб чиқаришгагина қаратиб капиталистик Ғарбга тақлид қилишни бас қилинглар, деб айтамиз. Акс ҳолда норозиликлар кучайиб бораверади. Норозиликларнинг кучайишига сабаб Ғарб зўр бериб вайсаётган «Исломий экстремизм» деган нарса эмас, балки иқтисодий ва фикрий вазиятнинг ёмонлигидир… «Исломий экстремизм» деган гап сиёсий айбловлар бобига киради. Ундан мақсад Хитойни – у Шарқий Туркистонни зўравонлик билан босиб олгани сабабли – жиддий айблашнинг олдини олишдир. Лекин бу алдовларнинг ҳеч бири, шунча макру ҳийлалар ва ҳақиқатларни сохталаштириш мусулмонларга Хитойнинг Туркистонни босиб олганини унуттиролмайди. Аксинча Туркистон эртами, кечми Аллоҳ изни ила Исломий Уммат бағрига албатта қайтади.

وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَحِينٍ

«Албатта сизлар унинг хабарини (озгина) вақтдан сўнг билиб олурсизлар» [Сод 88]

                                                                                                  14 муҳаррам 1435

                                                                                                      17 ноябр 2013м

Tagsиқтиқодий кризисСи ЦзиньпинХитой иқтисоди
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ўлсак ўламиз, бироқ хор бўлмаймиз» жанги сиз Шом гуруҳлари учун ибратдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Отангни қози урса…

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонга қандай партия керак?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/