ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(10)
Халифанинг салоҳиятлари
Халифа қуйидаги салоҳиятларга эга:
а) Фақат халифагина Уммат ишларини бошқаришда керак бўладиган, Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан тўғри ижтиҳод билан истинбот қилинган шаръий аҳкомларни табанний қилади. Бу ҳукмлар итоат қилиш вожиб бўлган ва унга қарши чиқиш мумкин бўлмаган қонунларга айланади.
Бунинг далили саҳобалар ижмосидир. Чунки қонун сўзи истилоҳий сўз (термин) бўлиб, унинг маъноси: Султоннинг одамлар амал қилишлари учун чиқарган буйруғидир. Қонун сўзининг таърифи эса, мана бундай: «Одамларни ўзаро алоқаларида эргашишларига султон мажбур қиладиган қоидалар тўплами». Яъни агар султон муайян бир аҳкомларга буюрса, бу аҳкомлар одамлар риоя қиладиган қонунга айланади. Агар султон ана шу аҳкомларга амр қилмаса, улар қонунга айланмайди ва одамлар ҳам уларга риоя қилишлари лозим бўлмайди. Мусулмонлар шариат аҳкомларига биноан юрадилар. Улар султоннинг буйруқ ва қайтариқларига биноан эмас, балки Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига биноан юрадилар. Улар султоннинг буйруғи асосида эмас, балки шаръий аҳкомлар асосида ҳаракат қиладилар. Бироқ айни шаръий аҳкомлар тўғрисида саҳобалар ихтилоф қилганлар. Чунки уларнинг баъзилари шаръий нусуслардан бир нарсани тушунган бўлса, баъзилари бошқа нарсани тушунган. Уларнинг ҳар бири ўзининг тушуниши бўйича юрган ва мана шу тушуниши ўзининг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми бўлади. Аммо шундай бир шаръий аҳкомлар борки, Умматнинг ишларини бошқариш барча мусулмонларнинг шу аҳкомлар тўғрисида битта фикрда юришлари ва ҳар бири ўз ижтиҳоди бўйича юрмаслиги лозимлигини тақозо этади. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган. Масалан, Абу Бакр мол мусулмонлар ўртасида тенгма-тенг тарқатилиши керак, деган фикрда бўлди. Умар эса, мол ўтмишда Расулуллоҳ ﷺга қарши урушган одамга ҳам ул зотнинг ёнида туриб урушган одамга берилганича миқдорда, шунингдек, камбағалга ҳам бойга берилган миқдорда берилиши дуруст эмас, деган фикрда бўлди. Аммо Абу Бакр халифа эди, шу боис ўзининг фикрига амал қилишга буйруқ берди, яъни молни тенгма-тенг тақсимлашни табанний қилди. Мусулмонлар ҳам шунга эргашдилар, қозилар ва волийлар ҳам шунга асосан юрдилар. Умар ҳам унга бўйинсунди ва Абу Бакрнинг фикрига амал қилиб, уни ижро этди. Умар халифа бўлгач, Абу Бакрнинг фикрига хилоф фикрни табанний қилди, яъни ўзи табанний қилган фикр бўйича молни тенгма-тенг эмас, балки афзалликка қараб тақсимлаб, Исломга аввал кирганлиги ва муҳтожлигига қараб берилишига буюрди. Волийлар ҳам, қозилар ҳам шунга амал қилишди. Барча саҳобалар – имом шариатдан тўғри ижтиҳод билан олинган муайян аҳкомларни табанний қилиб, унга амал қилишга амр қилиш ҳуқуқига эга, деб ижмо қилишган. Мусулмонлар эса, ўз ижтиҳодларига зид келса ҳам шу аҳкомларга итоат қилишлари, ўз фикр ва ижтиҳодларига амал қилишни тарк қилишлари лозим. Демак, табанний қилинган бу аҳкомлар қонун бўлади. Бундан аён бўладики, қонун чиқариш ёлғиз халифанинг ҳуқуқи бўлиб, ундан бошқаси бунга мутлақо эга эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
31.01.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб