| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Др. Муҳаммад Малковий: Янги иқтисодий кризиснинг юз бериши муқаррардир

Др. Муҳаммад Малковий: Янги иқтисодий кризиснинг юз бериши муқаррардир

By htadmin
05.07.2021
796
0
Share:

Др. Муҳаммад Малковий: Янги иқтисодий кризиснинг юз бериши муқаррардир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Савол: Бугун Ғарбдаги қатор иқтисодий таҳлилчилар ва сиёсатчилар кўлами бўйича 2008 йилги молиявий кризис тугул, ҳатто 1929 йилги биржа кризисидан ҳам ўтиб тушадиган кучли иқтисодий кризис яқинлашаётганидан бонг урмоқдалар. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

М. Малковий: Мен “Капитализмнинг қулаши ва Исломнинг юксалиши” номли китобимда белгилари 2004 йилда кўринишни бошлаган 2007-2008 йилги ипотека кризиси ҳақидаги фикрларимни билдирган эдим. Шунингдек, бу ҳақида турли семинар ва учрашувларда ҳам гапирганман. Дарҳақиқат, бу масалада кўп таҳлилчилар ва сиёсатчилар ўз фикрларини билдиришяпти. Воқелик шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон иқтисодиёти ҳақиқий ўлим талвасасига тушиб қолган. Дунё иқтисодининг пасайиши кўламларига кўра шундай хулоса қилиш мумкинки, у мислсиз даражага етган. Бу фалокат аллақачон бошланган, бироқ ҳозирча биз буни ҳис қилганимиз йўқ. Бу ҳолат менга Сулаймон алайҳиссалом қиссасини эсга солиб юборади. У ўлимидан кейин ҳам ҳассасига таяниб туришда давом этган. Жинлар Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳассасини қурт еб битиргандан сўнг йиқилиб тушгунича уни тирик деб ўйлаб юраверганлар. Аслида, Сулаймон алайҳиссалом бошқаруви у йиқилгандан олдин тугаб бўлган эди. Шунга ўхшаш ҳолат замонавий дунё иқтисодиёти билан содир бўляпти. Ички жиҳатдан у қулаб бўлган ва бу ташқи жиҳатдан ҳам кўринишини кутиш қолган. Бунинг сабаби шуки, давлатлар, халқлар, ташкилотлар, корпорациялар ва банклар фойдаланаётган пуллар ҳеч нарса билан қувватланмаган. Яъни бу пуллар етарли даражадаги товар ва хизматлар, саноат ва халқ хўжалиги маҳсулотлари кабилар билан таъминланмаган. Агар шундай бўлганда эди, бу пулларнинг мавжуд бўлиши сабаблари топилган бўларди. Бундан ташқари, ҳозирги пуллар ўзининг табиий қийматига эга бўлган олтин ва кумуш металлар билан қопланмаган. Шунинг учун бу пуллар таги пуч бўлган оддий қоғозга айланиб қолди. Масалан, АҚШ Федерал резерв банки янги долларларни босиб чиқариб Америка ҳукуматига, шунингдек бошқа банкларга қарзга беради, улар ҳам ўз навбатида бу пулларни қарз сифатида бошқаларга беради. Маълум вақт ўтиб бу пулларни фоизлари билан қайтариш жараёни бошланади. Бироқ муаммо шундаки, кимдир қарзни фоизлари билан қайтарадиган даражада маблағ ишлаб топмаслиги мумкин. Бу уни банкрот бўлишига олиб келади. Шу сабабли баъзи Германиялик иқтисодий таҳлилчилар айтадики, замонавий банклар ўз маблағларига ўзлари эгалик қила олмайдилар, нари борса ўз маблағларининг 10 фоизигагина эгалик қила оладилар.

Биз 2008-2010 йиллардаги молиявий кризис ипотека кризиси деб ном олган кризис билан боғлиқ бўлганлигини, у бир йил олдинроқ бошланиб, аҳолининг уй-жой ипотекасини тўлай олмаганлигида намоён бўлганлигини айтиб ўтдик. Аниқланишича,  ипотека кредити уйнинг ҳақиқий баҳосидан анча баланд бўлган. Масалан, уйнинг баҳоси 50 минг доллар бўлган бўлса, у одамларга 500 минг долларга сотилган, ипотека кредити орқали бир миллион долларгача чиқиб кетган. Бу албатта қўполроқ мисол бўлди, бироқ бу келиб чиққан муаммони ёрқин тасвирлаб беради. Вақти келиб одамлар ипотека кредитини тўлай олмасликлари ойдинлашди. Биринчи одам тўлай олмади, учинчи, бешинчи… йигирманчиси ва ҳоказо. Бу ҳолат кўп одамлар ўз қарзини тўлай олмасликларини эълон қилгунларича шундай давом этди. Бу эса, ипотека кредитлари берган банклар кутаётган фоизларини қайтариб олишдан маҳрум бўлишларига олиб келди. Банклар ушбу фоизлар ҳисобидан келажакда қатор лойиҳаларни амалга оширишни мўлжалланган эдилар. Бунинг оқибатида кўплаб банклар бир зумда қулади.

Ушбу сценарий бугун ҳам такрорланмоқда, бироқ энди нафақат уй-жой ипотекаси билан боғлиқ бўлган қарзларни, балки барча товар ва хизматлар бўйича қарзларни ҳам қамраб олган кризис яқинлашмоқда. Мазкур кризис барча турдаги қарзларга таъсир қилади. Маласан, давлат қарзларига. АҚШ давлат қарзи 22 трлн га етди. Греция, Италия, Испания ва бошқа қатор давлатларнинг 1 трлн доллар қарзлари бор. Дунё бўйича умумий қарз миқдори 50 трлн доллардан ошиб кетди. Банкка қайтиши керак бўлган қарз фоизлари қарздорларнинг тўлов қобилияти йўқлиги сабабли кундан-кунга тез суратларда ўсиб боряпти. Бунинг оқибатида қарзнинг фоизлари давлат ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот)ига нисбатан улкан даражада ўсиб кетди. Масалан, Иорданиянинг давлат қарзи унинг ЯИМини 85 фоизигача ўсиб кетди. Агар Жаҳон банкининг Иордания иқтисодига ҳар йилда ва ҳар кварталда тўкиб турадиган, ҳеч нима билан қувватланмаган янгидан янги пул маблағлари бўлмаганда эди, Иордания қарзларини тўлай олмасди ва давлат сифатида йўқ бўлиб кетган бўларди. Ҳақиқат шуки, кенг кўламдаги иқтисодий ҳалокат юз берадиган куннинг келишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Яна шунга ҳам шубҳа йўқки, бутун дунё бўйича бундай даражадаги фалокатни тўхтатиб қоладиган на инсоний ва на қонуний куч бор. Ҳатто дунёнинг иқтисодий гигантлари бўлмиш Америка, Германия, Англия, Франциялар ҳам оёқда туриб қола олмайдилар. Ҳар бир нарсанинг ўз минимал даражаси бўладики, агар ўша босиб ўтилса у қулашга олиб боради. Мен шуни назарда тутяпман. Дунёда фоиз ҳисобига яшайдиган АҚШ Федерал резерв банки, Европа Иттифоқи банки каби йирик банклар бор. Оёқда туриб қолиш учун уларга минимал даражадаги фоизлардан пул тушуми келиб туриши керак. Кундан кунга ортиб бораётган қарзга нисбатан ушбу банкларга, уларнинг ортидан давлатларга бундай пул тушумларининг келиши камайиб боряпти. Яъни қарзнинг ўсиш суръатига нисбатан пул тушумлари камайиб боряпти. Бу эса, уларни борган сари – юқорида айтганимдек – минимал даражага яқинлаштиряпти. Минимал даража кесиб ўтилганидан кейин иқтисодиёт чўкишни бошлайди ва охири қулайди. Бугун дунёдаги жуда кўп кучли корпорациялар дунёнинг чўкаётган иқтисодидан ўзини сақлаб қолиш учун бор имкониятини ишга солишяпти. Бироқ улар қарзларнинг тез суратларда ўсиб бораётгани сабабли бу ишнинг уддасидан тез фурсатларда чиқа олмайдилар.

Савол: Демак, халқаро капиталистик система ушбу муаммони ечиш борасидаги барча имкониятларини ишга солиб бўлди, шундайми?

М. Малковий: Ҳа, албатта. У нафақат муаммони муолажа қила олмаяпти, балки уни янада чуқурлаштиряпти. Ғарб иқтисодчиларидан бири айтиши мумкин эди, келинглар, бугундан бошлаб фоизли кредитлар бўйича барча операцияларни тўхтатайлик-да, молиявий операцияларни ҳақиқатда бор бўлган маблағларимиз эвазига амалга оширайлик. Оч қоламиз, лекин бир доллар ҳам фоизли қарз олмаймиз. Бироқ капиталистик система муҳитида бунинг иложи йўқ. Бу системанинг асоси қандай йўл билан бўлмасин қондирилиши зарур бўлган эҳтиёжларнинг ўсиши принципидир. Бундан ҳозирда мавжуд бўлган барча бузуқликлар келиб чиқяпти. Бу фақат менинг гапларим эмас. Ҳар бир онгли ва холис иқтисодчи буни кўриб, билиб турибди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух

05.07.2021й       

+1
0

Related posts:

No related posts.

Tagsиқтисодий таҳлилМуҳаммад МалковийЯнги иқтисодий кризис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукумати олий таълимни янада қимматлаштирди

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар халқаро сиёсатни билишлари қанчалик муҳим?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом қонунлари олдида ҳамма баробар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/