АҚШ билан Британия Украина урушини қасддан узайтиришмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ билан Британия Украина урушини қасддан узайтиришмоқда
Устоз Аҳмад Хутвоний Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун берган изоҳида қуйидагилар таъкидланади:
«АҚШ билан Британия ўртасида келишилган муҳокама ва учрашувлардан маълум бўлишича, Россия-Украина музокараларининг муваффақиятсизликка учраётганига АҚШ билан Британиянинг Россияни заифлаштириб, ҳолдан тойдириш учун қасддан урушни узайтиришга ҳаракат қилаётгани сабаб бўлмоқда. Мақсадлари Россияни халқаро масалаларни ҳал қилишдан узоқлаштириб, Хитойни жиловлашга ҳаракат қилишдир».
Устоз Хутвоний қўшимча қилди:
«Бу уруш, шунингдек, Европа Иттифоқини, асосан, Франция ва Германияни заифлаштиришга, Европани ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан Америкага доимий чамбарчас боғлиқ қилиб қўйишга қаратилган. АҚШ билан Британиянинг Украина уруши йўналишини ўз манфаатлари томон бураётгани ажабланарли ҳол эмас. Чунки бу икки давлат кўплаб сиёсий мақсадларини амалга ошириш, жумладан, халқаро вазиятни назорат қилишни давом эттириш ва қурол савдосига янги бозорларни яратиш учун уруш оловини ёқишни ҳамда халқларни уруш оловига отишни пухта ўзлаштирган».
Роя газетасининг 2022 йил 20 апрел чоршанба кунги 387-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ