Буларнинг гапига яраша гапинглар йўқми?

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Буларнинг гапига яраша гапинглар йўқми?
بسم الله الرحمن الرحيم
Зона ходимларига Ҳизб йигитларини ва бошқа дин ғамидаги азизларни бузғунчи, тинчликка раҳна солувчи, халқ душмани, ватан хоинлари, террорист, экстремист, деган атамалар билан танитилгани боис ўша 99-йиллар мўминларни қатл қилишга, калтаклаб қийноқларга солишга анчагина журъатли бўлиб улгургандилар. Шу боис раҳм-шафқатга заррача яқинлашмай яҳудий Каримовга садоқатли қотилларга, жаллодларга айландилар.
Аммо зона бошлиқларининг ичида “қани бир эшитайчи буларни” дейдиганлари ҳам бор эди. Кўр-кўрона ур-йиқит ва қатллар ходимларни ҳам чарчатиб, ҳолдан тойдирган, бунақа ўлиб кетишгаям тайёр аристонларни ўз тажрибаларида учратмаган ходимлар аста-секин йигитларимизни гоҳо яширинча, гоҳида ошкора суҳбатга жалб қила бошлади.
Барча даҳшатли қийноқларда чўғдек иймонини ушлаб келаётган азизларимиздан беш киши тўрт ойдирки кунига икки маҳал калтакланиб, зона ходимларига танилиб ҳам қолди. Алалоқибат, смена алмашганда калтаклашга буюрилган бўлса-да, ҳар камера эшигини очиб ажиб бир ачиниш ва шафқатга мойил бир қиёфада “хўп, деб гимнни айтиб, қайтдим, деб тил учида айтиб қўйсанглар бўлмайдими?!” дейдиган даражага тушиб қолдилар.
Шундай кунларнинг бирида “сени хозяин чақиряпти” деб бир биродаримизни олиб чиқиб кетди. Кечгача келмади. Кечки проверкадан кейин келди. Калтак аломатлари сезилмади, барчамиз алоҳида камераларда бўлсак-да, буни сезгандик. Чунки олиб чиқиб кетилган биродарни ўз оёғида келиши биринчи бора кузатилиши эди. Девор “телефонлар” тунда ишга тушиб, ўша биродаримиз ҳикоясини эшитдик.
Азиз ўқигувчимизга илинганим ўша биродарим тилидан “телефон”да эшитганларимдан тузилди.
Хозяинни кенг хонасига мени тер ва дубинка зарбаларидан шўрлашиб уқаланиб кетган кийимларимни алмаштириб, ҳаммом ва сартарошдан кейин олиб киришди. У хонада бир қатор режимний ва оперлардан ташқари бир саллали, чопонли киши ҳам бор эди. Мен ўша салла эгасининг ўнг қўли билагида татиуровкани (факел рамзини) кўргач, “кейинроқ сўфи бўлганлардан” деб кўнгилдан ўтказишга улгурдим. Хозяин ўша чопонлини менга танитди ва:
– Сенинг фикрингча, калтаклар фикрларни ўзгартирмайди, шундайми? Шу боис мана биздан кўра сенбоп фикрлайдиган масжидимизнинг имомини илтимос қилиб, олиб келдим. Бу киши билан суҳбатда адашганлигинг исботланса, ўласан, розимисан?
Мен анави татиуровкалининг суҳбатда холис бўлишига ишончим йўқ эди. Қалтирабгина турган бу домла албатта бизларни қоралаб, золим тузумнинг “адолатли” эканидан сўзлашига шубҳам йўқ эди. Шу боис қитмирлигим тутди ва таваккул қилиб баҳсни қисқа ва қаноатлисини тиклашга журъатландим.
– Ҳа, бошлиқ, розиман. Мен бу акамиз билан сизларнинг гувоҳлигингизда суҳбат қиламан, – дедим.
– Бу мулла акамиз бизнинг фахримиз, бирор издиҳом бу кишисиз ўтмайди, ҳозир санинг йўлингни нотўғрилигини исбот қилиб беради. Шундаям қайтмасанг, биздан ўпкалама.
– Яхши, – дедим ва ўша мартабаси улуғ муллага қараб: Атаккаллам биллуғатил арабия, – дедим. Мулла бироз довдиради, бурнидан реза тер чиқиб, атрофга аланглади-да, менга “нима дедингиз?” деди.
Мен Аллоҳга ҳамд айтиб, ич-ичимдан қувониб кетдим. Чунки хавотирим мулла акамизнинг “наъам” деб қолишида эди. Қитмирлик иш берди. Чунки фикримча, факел сурати билагида бўлган имом “теппа” (сохта)лардан деб ўйлагандим, тўғри чиқди.
Сўнгра хозяин ва бошқаларга қараб, “бу акамиз араб тилини билмаса менга қандай қилиб йўлимнинг нотўғрилигини исбот қилиб бера олади?” дедим.
Хозяиннинг умиди узилди.
Ва анави ўзбекча муллага қараб: Тақсир, кеча буларни аҳмоқ, чала мулла дегандингиз, адашган бузғунчи дегандингиз, буларнинг гапига яраша гапларингиз йўқми? – деди. Имом кейинги сафар устозларидан бирини олиб келишга ваъда қилгач, суҳбат тугади.
Аслида, Ҳақни ботилдан ажратиш учун араб тилини билиш шарт бўлмаса-да, манави мулла менинг фикримча холисликдан бироз нари бўлгани учун қўрқув ва ҳайратдан пала-партиш сўзлаб, яна бизларга калтакларни вожиб қилиб беришидан чўчиб шунақа йўл тутдим.
Хонадан мулла чиқиб кетгач, ўта синчков бир опер менга шубҳа билан боқти-да, “Сан арабчани биласанми?” – деди. Мен “ҳа” деб яна таваккул қилдим. У:
– Стол устидаги графиндаги сув илиб қолгач, дневальний сувни янгилади, деган гапни арабча айтчи, – деди. Мен дудуқланиб бўлса-да, буни таржима қиларлик даражада билимим бўлишига қарамай, бу даврада дудуқланиш оқибати анча чатоқлигидан ёшлигимда домлам мажбурлаб ёдлатган жумлалардан бирини равон “сайраб” қутулдим.
Сўзлар орасида графинга ва дневалнийга қараб қўйдим. Бошқалар мени олимга чиқарган бўлса-да, анави опер барибир шубҳада қолди.
Шу йиллардан кейин ҳақиқатга мойиллиги бор ходимлар ишдан олиниб, анави синчков оперларга ўхшаганлари қолди. Муллаларни ҳам анча туллак чалғитувчилари зоналарни зиёрат қилиб, бизларнинг “адашган”лардан эканимизни исботига киришиб, ҳатто баъзилари “буларни калтаклаб, тўғри йўлга солсангиз савоб бўлади” деб золимлар таёқларини елкаларимиз устига қайта чиқариб қўйдилар. Бундай муллалар бузғунчи бўлсалар-да, ўзларини ислоҳ қилувчилардан ҳисоблайдилар.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ قَالُوا إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشْعُرُونَ
– “Уларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар”, дейилса, “Биз ислоҳ қилувчилармиз”, дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар”. (Бақара:11-12)
(Бироз қитмир собит биродарим ҳикоясини эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
02.06.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ