Европа реконструкция ва ривожлантириш банки Ўзбекистондаги электр таъминотини модернизациялашни молиялаштиради

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Европа реконструкция ва ривожлантириш банки Ўзбекистондаги электр таъминотини модернизациялашни молиялаштиради
Хабар: https://uz.tafsilar.info/ сайти мана шу сарлавҳа остида қуйидаги хабарни тарқатди:
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда янада ишончли ва барқарор электр узатиш тармоқларини қуриш учун Ўзбекистонга 47, 1 млн. доллар ажратади.
Бу халқаро ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, маблағ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” (ЎМЭТ) ҳиссадорлик жамиятига юборилади. ЕТТБ Хоразм ва Бухоро вилоятларининг Саримай ва Жанкелди қишлоқлари орасида электр узатиш линияси қурилишини молиялаштиради.
Изоҳ: Маълумки, қарз бериш мустамлака асоратига солишнинг яна бир услубидир. Ўзбекистон ҳам мана шу услуб қурбони бўлиб келяпти. Ўзбекистон марказий банкининг ҳисоботига кўра Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми 2022 йил 1 январда 39. 6 млрд. долларни ташкил қилди. Бу қарз 2021 йилнинг бошидан бошлаб 16% га ёки 5,4 млрд. долларга ўсди. Бу эса ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг 57% ини ташкил этади. Ўтган йили бу кўрсаткич 69,23 млрд. долларни ташкил қилган.
ЕТТБ – йирик мустамлакачи давлатлар мана шу услубни амалга ошириш учун пайдо қилган муассасалардан биридир. Ғарбнинг бу муассасалари “халқаро ҳамкорлик программалари” деган усти ялтироқ номлар остида учинчи дунё мамлакатларига қарзлар ва “ёрдам”лар беради. Бу мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам бу қарзлар у ёқда турсин, уларнинг процентларини ҳам тўлолмай қарз ботқоғига ботиб, иқтисодий мустамлака асоратига тушади. Ана шу усти ялтироқ номларнинг барчаси зоҳирдан қараганда раҳмат бўлиб кўринса-да, ботинида мустамлака қилиш, қуллик асоратига солиш ва бойликларни талаб кетиш мақсадлари ётади.
Маълумки, ҳозирда Ўрта Осиё устида, хусусан Ўзбекистон устида мустамлакачи давлатлар: Россия, АҚШ, Хитой ва Европа иттифоқи ўртасида кураш бормоқда. Ғарб, хусусан АҚШ Ўрта Осиё минтақасини, айниқса Ўзбекистонни Украина урушидан ҳолдан тойган Россия чангалидан тортиб олишга албатта ҳаракат қилади. Мирзиёев ҳукумати эса Россияни ҳам, ғарб ва Американи ҳам рози қилиш учун кўпвекторли сиёсатни олиб боряпти. Президент Мирзиёев 7 октябрда МДҲ нинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петурбург шаҳрига борди. 10 октябрда эса Татаристон президенти Ўзбекистонга келди. Унинг президент Путин топшириғи билан келишида шубҳа йўқ. 12 октябр куни эса Мирзиёев Қоғоғистонга боради. У 12 -14 октябр кунлари “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этади. Буларнинг барчаси Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон устида Россия билан Америка, Европа ўртасида кураш қизиб бораётганини кўрсатади.
Мустамлакачи давлатлар капитализм тузумини мустамлака қилиш орқали ёяди. Унга бир неча қадамлар билан йўл ҳозирлайди. Бу қадамлар орасида Ўзбекистон каби юртларни ЕТТБ, халқаро валюта фонди ва жаҳон банки каби ташкилотлар орқали қарзларга ботириш ҳам бор. Ўзбекистон мусулмонлари бу ташкилотлар хатарини яхши англашлари лозим.
Хўш, бундан халос бўлиш йўли нимадан иборат? Бу аҳволдан халос қилувчи халоскор яқинда Аллоҳ изни ила тикланажак иккинчи рошид Халифалик Давлати татбиқ қиладиган Ислом Низомидир. Шунинг учун Ўзбекистондаги мусулмонлар ҳам Ислом Низомини ҳаёт майдонига қайтаришга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватламоқлари лозим. Зеро, шунда улар ҳам бошқа барча мусулмонлар каби капитализм зулматларидан Ислом Нурига чиқадилар.
﴿وَیَوْمَىِٕذ یَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ یَنصُرُ مَن یَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِیزُ الرَّحِیمُ﴾
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ