| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хорижий инвестиция иқтисод учун энг катта хавфлардан биридир

Хорижий инвестиция иқтисод учун энг катта хавфлардан биридир

By htadmin
17.05.2023
941
0
Share:

Хорижий инвестиция иқтисод учун энг катта хавфлардан биридир

بسم الله الرحمن الرحيم

Пойтахт Тошкент навбатдаги йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилди. 27 апрел куни “Tashkent City” Халқаро ишбилармонлар маркази Конгресс-холлида II Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Форумда дунёнинг 56 мамлакатидан 2 мингдан зиёд киши, жумладан, йирик инвесторлар, турли давлатлар ишбилармон ва сиёсий доиралар вакиллари, молия институтлари, хорижий вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Президент Мирзиёев форумнинг биринчи кунида қилган нутқида хорижий инвесторлар учун жуда катта енгиллик ва қулайликлар берилганини эълон қилди. Масалан, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилди. Илгари ушбу солиқ ставкаси 20 фоиз эди. Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини экспортчи корхоналарга 7 кун ичида қайтариш жорий қилинди, солиқ ва божхонада ўзаро ҳисобга олиш йўлга қўйилди. Шу пайтгача 2 та алоҳида тизим орасида инвесторлар сарсон эди. Бундан ташқари, хорижий инвесторлар акцияларидан оладиган дивидендлари уч йил муддатга солиқдан озод қилинди, улар учун фойда солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Муҳими – солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Инвесторлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йил Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича “1 минг + 1 минг + 40” дастури қабул қилинганлиги ҳам эълон қилинди. Бу 1 мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна 1 мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга 40 та корхона IPO га олиб чиқилади дегани. Жумладан, олтин, мис ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, телекоммуникация ва суғурта компаниялари ҳамда банклар акциялари инвесторларга таклиф этилади. Биринчи форум доирасида жами 7,8 миллиард долларлик 105 та ҳужжат имзоланган бўлса, жорий йил “ТХИФ-2023” доирасида умумий қиймати 11 миллиард долларга етган 164 та келишув ва шартнома имзоланган.

Капиталистик бозор иқтисодиётида ҳар қандай соҳага инвестиция ётқизишларсиз бирор бир соҳани ривожлантириб бўлмайди, деган қатъий тушунча бор. Бу худдики қонунга айланиб қолган. Бундай заҳарли тушунчадан заҳарланиб улгурган Мирзиёевдан тортиб соҳалар мутахассисларигача хорижий инвестиция жалб қилиш масаласини давлат сиёсати даражасига чиқариб олишган. Уларнинг тушунчасига кўра, бундай форумлар ўтказиб, миллиардлаган доллар инвестициялар жалб қилиш охир-оқибат “мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, бир сўз билан айтганда, аҳоли фаровонлигини таъминлашга” олиб боради. Агар биз уларнинг нияти ҳақиқатдан ҳам шундай ва айтилган гаплар ҳамда эришилган ҳужжат ва шартномалар амалда ҳам бажарилади, деб фараз қилган тақдиримизда ҳам, бу улар айтгандек натижага олиб бормайди. Чунки, энг аввало, хорижий инвесторлар ўзлари ётқизган маблағларни бир неча баробар қилиб кўпайтириб олишнигина ўйлайдилар холос. Бу капиталистик йирик компанияларнинг ягона мақсади манфаатдир, бундан бошқаси эмас. Улар озгина бўлса ҳам юртимиз ва унда яшаётган одамлар манфаатлари ҳақида қайғурмайдилар. Қаёқдан ҳам қайғуришсин, ахир юртимиз ва фуқаролар устидан жавобгар бўлган ўзбек режимининг ўзи улар учун бозоримизни ланг очиб қўяётган ва бойликларимиздан фойдаланишни уларга қўшқўллаб топшириб қўяётган бўлса!

Бу мавзуни ёритишдан аввал инвестиция нима эканлигини бир эсга олиб ўтсак. Тўғридан-тўғри инвестициялар инвесторга инвестиция йўналтирилган соҳага тааллуқли корхона ва ташкилотнинг бошқарувида ва даромадида шерик бўлиш билан бирга, корхона ва ташкилот акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳам беради ва қуйидаги шакллари мавжуд:

1. Бошланғич инвестициялаш – инвестор томонидан чет элда тўлиқ эгалик ҳуқуқи ўзида бўлган корхона ёки шўъба корхона очиш.

2. Инвестиция йўналтирилган чет эл корхонасини ўзлаштириш ёки сотиб олиш.

3. Чет элда фаолият кўрсатаётган филиалларини молиялаштириш.

4. Инвестициялар йўналтирилган cоҳаларга тааллуқли бўлган ер ва табиий бойликларни мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш.

5. Инвестиция йўналтирилган корхона ва ташкилотнинг фаолиятини тўлиқ назорат қилиш мақсадида устав капиталидаги акцияларини сотиб олиш.

Мустамлакачи давлатлар бошқа давлатларни ўзига қарам қилиш учун сиёсий, иқтисодий, сақофий ва ҳарбий йўллардан фойдаланадилар. Иқтисодий йўналишга кирадиган инвестициялардан ҳам мустамлакачи давлатлар табиий ресурсларга бой бўлган, геосиёсий жиҳатдан жойлашуви ва минтақада муҳим аҳамиятга эга бўлган давлатларни ўзига қарам қилиш воситаси сифатида фойдаланадилар. Озгина орқага қайтадиган бўлсак, золим Каримов бошқаруви даврида ҳам хорижий инвестиция киритишга бўлган ҳаракатлар жадаллик билан амалга оширилганини кўрамиз. Масалан, Каримов 2015 йил 6 феврал кунги ЎзЛиДеПнинг 7-йиғилишида сўзлаган маърузасида “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодини ривожлантириш учун 190 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари иқтисодга йуналтирилди, шундан 65 млрд АҚШ доллари чет эл инвестициялари”, – деб таъкидлаганини эсга олайлик. Агар ҳақиқатда иқтисодиётда – Мирзиёев ва соҳа мутахассислари айтаётганидек – инвестициянинг ўрни беқиёс бўлса, унда нега фантастик даражадаги маблағлар сарфланаётган иқтисод ҳозиргача мустаҳкамланиш тугул чуқур инқирозга қараб кетяпти?! Нега юртимизда яшаётган одамларнинг турмуш даражаси пасайишда давом этяпти?! Нега мамлакатимиз ҳанузгача арзон мардикор етиштириб берадиган шармандали мақомидан қутула олмаяпти?!… Бу каби саволларни яна давом эттириш мумкин. Лекин жавоб сифатида яна айбни Каримов даврига ағдаришдек ноинсофлик қилишга ҳеч кимнинг, айниқса, Мирзиёев бошлиқ сиёсий элитанинг асло ҳаққи йўқ. Чунки улар ҳам бизга анави Каримов айтиб келган эртакни давомини сал чиройлироқ қилиб айтишдан бошқа гап айтишгани йўқ. Аксига олиб, Мирзиёев бошлиқ ҳукумат инвесторларга улкан имтиёзлар беришга, солиқ ставкаларини пасайтиришга, ҳар қандай ноаниқликларни уларнинг фойдасига ҳал қилишга ваъда беряпти, ҳатто юрт учун муҳим бўлган йирик стратегик корхоналарни ҳам сотиб юборишга тайёр турибди. Булар асло йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир.

Энди кимдир рақамлар ва фактлар келтиришни талаб қилса, Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистоннинг расмий сайтидаги “Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоланинг 1 ва 2 қисмларини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Бунга қўшимча равишда яна бир қисқа статистик рақамларни келтириб ўтамиз. Ғарб статистик маълумотларига кўра, саноати ривожланган мамлакатлар бутун дунё имтиёзларининг 97 фоизига, трансмиллий давлатлар компаниялари технология, ишлаб чиқариш ва маркетинг афзалликларининг 90 фоизига эга. Ривожланаётган мамлакатлардаги бевосита хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20 та бой давлатларга кетмоқда. Яъни ушбу саноати ривожланган давлатлар ўзларининг иқтисодий ричаглари, жумладан инвестиция орқали қолоқ давлатларнинг бор бойликларини сўриш эвазига яшашяпти. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон каби кучли мафкурага эга бўлмаган заиф мамлакатлар – гарчи бойликлари керагидан ортиқча бўлса-да – қашшоқлашиб, халқи оч-наҳорликда ҳаёт кечиряпти.

Энди гап кучли иқтисодга эга бўлиш ва одамлар учун фаровонликни таъминлаш ҳақида экан, давлат шунга олиб борадиган ечимларни қабул қилиб, татбиқ қилиши зарур бўлади. Ушбу ечимларни Ислом тузумини татбиқ қилиш билангина амалга ошириш мумкин. Бу ечимларга, жумладан, қуйидагиларни келтириш мумкин: рибонинг ҳар қандай кўринишини тамоман ман қилиш, бозорни эгаллаб олган монополистларни йўқ қилиш, барча солиқларни, хусусан тадбиркорлик учун солинадиган солиқларни бекор қилиш, омма мулки ҳисобланган барча табиий бойликларни умумий мулкка айлантириш: бу иш табиий бойликларни эгаллаб олган хусусий компаниялардан уларни тортиб олиш, агар давлат эгаллаб олган бўлса, уни эгалигидан чиқариш билан бўлади. Хориждан олиб кириладиган товарларга солинадиган божни бекор қилиш, деҳқончилик, савдо, саноатни ривожлантиришда давлатнинг ғамхўрлик билан бу ишга бош-қош бўлишини таъминлаш ва ҳоказо. Шунингдек, хориж инвесторларига ҳеч қандай афзалликлар тақдим этилмайди. Юқорида айтганимиздек, бу ечимлар Ислом тузуми татбиқ этилсагина амалга оширилиши мумкин. Бу Исломдаги иқтисод тузумидан келтирилган ечимларнинг баъзилари бўлиб, уларнинг тафсилотлари бор. Биз юқорида уларни умумий ва қисқа равишда келтириб ўтдик холос. Исломий иқтисод билан чуқурроқ ва батафсил танишиш учун Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда иқтисод низоми” ва “Халифалик давлатида моллар” каби китобларини ўқиб чиқишингиз мумкин.

Якунда ишонч билан айтамизки, Исломий иқтисодни татбиқ қилиш билангина Исломий олам билан бирга юртимиз ҳам ниҳоят иқтисодий таназзулдан чиқади. Бунинг учун мана шу иқтисодий низомни татбиқ қиладиган Халифалик давлатини тиклаш зарурдир. Бу Аллоҳ рози бўлган тузум ва давлатдир.      

إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ 

– “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”. (Оли Имрон:19)       

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

17.05.2023й

TagsКонгресс-холлида IIхавфХорижий инвестиция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб халқлари саммитига: Ғазонинг нажоти фақат армияларни ҳаракатга келтириш билан амалга ошади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа оғир вазиятни бошдан кечираётган бир пайтда Франция Жазоирдан нима истайди?!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/