Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз
بسم الله الرحمن الرحىم
Кеча Тошкент вақти билан соат 18:00 да шаҳар аҳли Тошкентлик биродаримиз Фарҳоджоннинг оналари жанозасига сафландилар. Биродаримиз Фарҳодбек 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилиб, 2003 йили Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партия сафидаги фаолияти учун қамалиб, 2020 йил охиригача қамоқларда турли оғир шароитларда жазо муддатини ўтадилар. Оталари ва волидаи муҳтарамалари бошқа биродарларимиз оиласи каби зонама-зона қатнаб, ҳижронда умр кечирдилар. Мана энди табаррук онахонимиз омонатини Эгасига топширибдилар.
Бизлар қўлларимизни дуога кўтариб, онахонимизни узоқ йиллик изтироблари эвазига муносиб ажрлар ато этишини Роббул-аъламиндан тилаб қоламиз. Аллоҳ Таоло Ҳақ йўлда юриб қамалган ўғлига кўрсатган меҳр ва кўмаклари учун онахонга ансорлар мақомини берсин, ғариқу раҳмат, шоистаи жаннат қилсин.
وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴿١٠٠﴾
– “Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир”. (Тавба:100)
Албатта, ортида қолган отахонга, биродаримиз Фарҳоджонга ва барча оила аъзоларига таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ гўзал сабр ва кўрсатган сабрингизга буюк ажр берсин, амийн. Ва сўнгги айтар сўзимиз:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
01.06.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ