| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қўшоғиз тилга кирмасин болам!

Қўшоғиз тилга кирмасин болам!

By htadmin
23.09.2023
1090
0
Share:

Қўшоғиз тилга кирмасин болам!

بسم الله الرحمن الرحيم

“Қари билганни пари билмас”га қаноат излаб, Мусохон бобонинг зиёратига бордим. Унинг балоғатли суҳбати бугунги ривожланиб кетган “пари”лар жамиятларига равшан чизгилар берди. Келинг, ўша суҳбатни сиз азиз ўқувчилар билан баҳам кўрақолай.

Қишлоқ четида қасрлардан пастроқ, харобалардан ободроқ уйда яшовчи Мусохон бобо жуда ноёб табассуми ва сўзнинг ўнг- терсига риояли ажойиб суҳбати билан ҳамиша давралар тўридан тушмайдиган танқис шарқона отахонлардан. Сийрак соқоли серсоқол нуронийлар орасида ҳам бобога ўзгача файз бериб туради. Хуллас, унинг даврасида ўтирган оқиллар бир муддат бугуннинг орзу ҳавасларини четга улоқтиради. Бир сўз билан айтсак, барча ҳавасланадиган отахон.

Омадим келиб ҳовлисига бўйласам, ишкомлар салқинида ёстиққа ястаниб, чой ичаётган экан. Қуюқ салом-аликдан кейин бобо қўлимдаги тугунчага ишора қилиб “бунинг нонуштага кифоями, ё кампиримни қўзғотайми?” дедилар. Мен тугунни очиб “момони ҳам қўзғотсангиз бирга чойлашардилар ё ҳалиям рашк қиласизми?” деб суҳбатни жонлантирдим. Бобо ўзининг машҳур таббассумини ҳадя қилгач, кампири тарафга бўйлаб “Умархон, келақол сенга “харидор” келди” дея табассумини момога ҳам юқтирди (Бобо эски удумга кўра кампирини тўнғичининг исми билан чақирарди). 

Сиз ўқувчига момони таърифлардиму, аммо бобомни рашки бугунги тақволиларни ҳайратга соларли кучли бўлгани учун қисқа қилиб, таърифига тил ожиз, деб қўяқоламан. Хуллас, нонушта шоҳона зиёфатларга алмашилмайдиган файзли бўлди. Момо дастурхонни йиғар экан, чолига енгил ҳазил қилиб “энди мен борай, набирамга бас келолмай қолсангиз чақирарсиз” деб бизни холи қолдирди. Мендан “янги Ўзбекистоннинг” авратсиз сиёсатини обдон эшитгач, енгил хўрсинди. Ва ёшлигидаги бир воқеани сўзлаб, хотимасида бугуннинг пойдеворсиз сиёсий “кошонаси”ни харобага айлантирди-қўйди.

– Болам, балиқ бошидан сасийди, аммо думидан тозаланади. Аҳволдан нолиш бугуннинг “лапар”ига айланиб қолди. Хасталик айюҳаннос билан эмас, табиб муолажаси билан давосини топади. Аслида муаммо, боши бутун оқил табибни эл ичидан топишдадир. Лекин бунақа оқилларни бемор халқимиз таниб олишидан аввал анавилар топиб, “овлаб”, йўқотиб ташлаяпти… (Отахон, оқпошшо (ўрис императори) даврида юртимиздаги бир неча юзлаб олиму фузалоларни қатл қилганларини, Сибирга сургун қилганларини ва аянчлиси ўша улуғларни халққа худди бугунгидек “ватан хоини” тамғаси билан танитганларини эсларкан, кўзлари ёшланди).

– Эндига келиб ҳам, ўзинг кўриб турибсан болам, ўша “ов” тўхтамади. Мен аллақачон устимиздаги ҳукумат кимни ватан хоини, деб қамаса, ўша кишининг ҳаққига дуодаман. Пайғамбаримиз ﷺ башорат қилган рувайбизалар эл устида тураркан, “ов” давом этаверади. Бунақа алғов-далғов даврда яхшиларга бузғунчи деган тамға ёпиштирилиб, ўғри, каззоблар эса раҳбар бўлиб олган, болам. Бу халқимизни шунчалар авраб-алдашдики, ҳатто улус ўзининг бемор бўлганини унутиб, табиб изламай ҳам қўйди. Аммо қўрқаманки, бу кетишда бир кун қўшоғизлар тилга кирмасмикан, деб.

Мен отанинг ичидан қайнаб чиқаётган олов тафтида қовурила бошладим. Сўзларини бўлмасдан эшитишни хоҳласам-да, сўнгги сўзидаги “қўшоғиз”нинг тилга кириши жумласини тушунмадим. Ота ҳам бу жумла менга англашилмаганини пайқагандай бир зум жим қолиб, кўзларини юмдилар, ўсган қошларини беозоргина ёнга тараб чой хўплади. Ва мавзуни узоқ ўтмишга бурдилар…

– Шалваримни ўнг-терсини фарқламайдиган давримда ёғоч “от”ни чух-чухлаб амакимнинг ҳовлисига ёнғоқ тергани боргандим. Ерга тўкилганлариданоқ қўйним ёнғоққа тўлди. Қайтмоқчи эдим момам “шошмай тур, нон пишса, ойингга иссиққина олиб кетасан” деб саватни тандир ёнига олиб кетди. Мен уйни хариларига илинган беҳи, анорларга қўл чўзиб, узиб олиш учун сакрадиму, лекин ҳаракатларим беҳуда кетди. Кўзим деворга осиб қўйилган амакимнинг милтиғига тушди. Оёғим остига тўшаклардан “зина” ясаб оғиргина милтиқни ёғоч михдан ечиб олдим. Ва тасмасини елкамга осиб милтиқли аскар қиёфасига кириб, атрофдан “душман” изладим. Чап кўзимни қисиб милтиқ ҳалқасидаги икки тепкидан биринчисига кўрсатгич бармоғимни қўйиб отишга ҳозирландим. Атрофимда ўлдиришга лойиқ “душман” топилавермагач, ярим очиқ қолган эшикдан кирадиган ғанимни кута бошладим. Ваниҳоят, эшик очилиб, бўшаган шойи пешбоғини қайта боғлашга уринаётган амаким кириб келди-да, милтиқ қаршисида ҳайкалдек қотиб қолди. Узоқ изланган “душман” оёғига мўлжаллаб отдим. Милтиқдан “чирқ” этган овоз чиқди-ю ўқ узилмади. Амаким елкамдан милтиқни ечиб олди-да, менга қараб “иккинчи тепкини босганингда амакисиз қолардинг” деди. Ва ҳар доимгидек пешонамдан ўпди ва қўлимдан етаклаб ҳовлига олиб чиқди. Ўнг қўлидаги милтиқни осмонга қаратиб иккинчи тепкини босганди, қулоқни тешгудек варанглаб овоз чиқди. Мен тошдек қотдим, кўзларимдан ёш думалади. Чунки суюкли амакимнинг қотилига айланишимга сал қолганди…

Мусохон ота болалик тарихини шу ерида тўхтаб, пиёласи бўшагунича жимлик қолди ва ўша қўшоғиз ҳақида негадир батафсил сўзлаб кетди:

– Амакимнинг ов милтиғи икки тепкили қўшоғиз эди. Тиззасига тираб, милтиқни “синдириб” ўқланарди. Унинг бирига сочма ўқ, иккинчисига эса “тўнғиз” ўқ жойланарди. Сочма ўқли оғиздан ов учун фойдаланарди. У билан каклик, тустовуқ ва ҳатто балиқ овлаганини кўрганман. Аммо иккинчи тепкидан фойдаланмаганидан ҳайрон бўлардим. Ҳар гал сочмани отиб, милтиқни “синдириб”, ўқни янгилайвергач, амакимдан иккинчи тепкини нега босмаётганини сўрайверганим учун милтиқдан ўша ўқни чиқариб кўрсатди. Ва: 

– Бу болам, фақат тўнғизлар учун, қачонки тўқайзордан чиқиб қолса, унинг кутилмагандаги ҳамласи одамни ўлдириши мумкин. Манави сочма ўқдан тўнғиз ўлмайди, дедилар. Мен эса умримда бирор марта ҳам тўнғиз кўрмаганман. Шунинг учун амаким билан овга чиққанда “тўнғиз ўқ” тепкисини босилишини кўриш истагида бўлардим.

Кунларнинг бирида ов кийимларимни кийиб, қўйнимга қотма гўшт ва патирдан жойлаб амаким уйига шошилдим. Ҳовлисига яқинлашганимда баланд овозда милтиқ товушини эшитдим. Бу товуш сочманики эмас, тўнғиз ўқининг овози эди. Мен шошиб ҳовлига кирсам амакимнинг оёқлари остида иккита ўрис кепата кишилар жасади юзтубан ёнма-ён ҳолда қонга беланиб ётарди. Амакимдан булар ким десам:

– Манави милтиқни олиб, уйингга беркитиб, кўмиб қўй, булар ўша сенга айтганим “тўнғиз”лар, деди. Ва қўлимга милтиқни тутқазиб, “тезда мен айтганимни қил” дедилар. Мен эса бир донаси икки тўнғизни ўлдиришга қодир милтиқни амакимнинг чопонига ўраб, уйга чопдим.

Ҳикоясини шу ергача айтган Мусохон ота менга маъноли табассум билан боқиб, сўнгра ҳикоясига гўзал ва сирли хотима ясади:

– Болам! Ўрис бу халқ ичидан амаким каби тўнғиз овчиларини йиғиштириб қамаб, сибир қилиб ўлдириб, қатл қилган бўлса ҳам, лекин ўша “қўшоғизлар” мард боболарнинг набираларида ҳозиргача мерос сақланаётганлари бор. Юртларни “тўнғиз”лар босди. Улардан “қочган” қанжиқларнинг тўнғизбаччалари ҳукумат тепасига келди. Халқ тобора юпқалаб кетди. Ўлканинг бойлиги талон-тарож бўлди. Ҳатто боболар анҳори таҳоратга ярамайдиган даражада ифлосланди. Тоза сувни ҳам элга пуллашдан уялмайдиганлар бошимизга чиқиб олган. Олимларимиз уларнинг ҳар қандай жиноятига “шаръий тўн” кийдирадиган бўлишди. Қисқа айтсам, мардни зиндондан, донишмандни мозордан, оқилни ҳижратдан топар кунлар келди. Бу кетишда анави қўшоғиз эгалари ўзига доно насиҳатгўй тополмасдан, амакимнинг ишини қилиб қўймаса, деб қўрқаман, дея чуқур хўрсинди-да: “Эй Худойим, ишқилиб нодонлар қўлида қўшоғизлар тилга кирмасин-да! Ахир “тўнғиз”лар урчиган пайтда милтиқлар “синдирилмасдан” бурун ҳақни айтиб, хутба қилувчи хатиблар эл ичида тарбияланмоғи лозим”, – деди. Ва менга овчиларнинг ўткир ёнувчи кўзи билан енгил қараб олди-да, кампири томон юзланиб “Умархон, чойни янгила” деди.

Мен отахон билан яна бир муддат чойлашгач хайрлашдим. Эшигидан чиқарканман, йўлнинг нариги тарафида куйдирилган ойнали машина ичида кимдир борлигини сездириб, чайқалиб қўйди. Мен негадир бобомдан хавотирландим. Хаёлимдан бобомни амакиси отган “тўнғизлар” ўтди…

Ҳа, Мусохон бобонинг гапларида пурмаъно бор. Муаммо “тўнғиз” отиш билан ечилмайди. Фикран “бемор” халқ учун моҳир “табиб” лозим. Аммо отанинг хавотири ҳам ўта ўринли. Бу ҳукумат эл ичидан уламоларни йўқотаверса, оми халқ ўз ғазабига малҳамни қаердан олсин?!

Мен бобом кабиларни мевали дарахтга ўхшатаман. Меванинг лаззатидан ҳамма яйрайди. Аммо негадир унга тош отилганда остига қарайдилару, дарахтни унутадилар, афсус…

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

23.09.2023й

TagsҚўшоғиз тилга кирмасин болам!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Вашингтон фаластинлик қочқинлар масаласини шу тарзда йўқ қилмоқчи

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсон ўз амалларида ихтиёрга эгами?

  • ХАБАР ВА ИЗОҲЯНГИЛИКЛАР

    Мусулмонлар бойликлари қачонгача мустамлакачилар ва уларнинг малайлари ўртасида талон тарож бўлади?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/