| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Шаҳрингизда бир йигит бор, танийсизми?

Шаҳрингизда бир йигит бор, танийсизми?

By htadmin
14.01.2024
882
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Шаҳрингизда бир йигит бор, танийсизми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Бир кишилик камерада узоқроқ сақласалар, у ердаги қурт-қумусқа, сичқону калтакесаклар ҳам “улфатингиз”га айланади. Иймонга таяниб, кўзлар юмилганда бутун борлиқни яратган Аллоҳни тобора яқин ҳис қила бошлайсиз. Вужудингиз тафаккур уммонига ғарқ бўлиб, тўрт девордан “чиқиб” коинотда “сайр” этасиз. Модомики, ақидангизни озиқ тишларингизда маҳкам тутаркансиз, ишонаверинг, азиз ўқувчи, сиз ҳар кеча “сайёҳсиз”. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар ёки муболаға эмас, балки сизга шоирона суханда айтилган оддийгина бор гаплар холос. Қолаверса, булар зиндон аҳли учун узоқ йиллик кун тартибига айланган нарсалардир. Сизни зериктирмасдан навбатдаги ҳикояни бошлай қоламан – зиндон хотиралари туркумига хуш келибсиз…

Қаршининг 64/51 сонли  зонаси “меҳмондўст” эмас экан. У қилишди, бу қилишди, “қайсар экансан” деб бир неча биродарларни одиночка – битталик камераларга қамаб қўйишди. У ерда чучук сув муаммо, ярим челакни бир кунга етказиш керак, бу фақат ичишга ва таҳоратга етади холос. Кийимларни ювишга имкон берилмади, шу йўсинда ёзнинг чилласи билан бирга уч ярим ой ўтди. Оқибатда кийимлар бадандан чиққан тердан қотиб, букилган жойларидан “синиб” кетар ҳолатга келди…

Бугун эрталабдан бир неча ходим ва назоратчилар “зиёрат”га киришди. Режим бошлиғи Бобоев. П.М. дабдурустдан: “Манавиларни ҳаммом қилдириб, янги кийимлар беринглар”, – деса бўладими? Тўғриси, жуда қувониб кетдим. Сабаби, бу хабарнинг маъноси – зонадаги  ризқимиз тугаганлиги ишораси эди. Қизиқ! Инсоннинг қувониши ҳам турли ерда турлича-я! Оч кишининг қувончига бир тўрғам нон кифоя қилса, ташнага бир коса сув байрам… Яна шуниси ажабланарлики, инсон орзусига етгач, асло тўхтаб қолмайди, яна янги орзулар оғушига шўнғийверади. Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек: “Агар одам боласининг олтин тўла водийси бўлса, иккинчи водийни ҳам хоҳлаб тураверади…”. Аммо дунё бойлиги қўлимизга тўлиб-тошиб келганда ҳам ундан бизни маҳрум этувчи ўлимнинг ҳақлиги хотиржамлигимизга барибир путур етказаверади. Мўмин кишининг бошқалардан кўра бахтли экани ҳам шундаки, унинг орзу ва интилишлари аввало Яратган Роббисини рози қилиш ва сўнгра битмас-туганмас бахт маскани бўлмиш жаннатни қўлга киритиш бўлади. У жойда мўминга берилган бахтни ҳеч ким ундан тортиб ололмайди ва у абадийдир.  Узр, азизлар! Давом этамиз…

Бугун шунақа қувончни Роббимиз насиб этди. Одатда, ҳар қандай этапда зонадан зонага Тоштурма орқали кетиларди. Аввалги ҳикояларда айтилган сафар ғилла-ғашликларини яна такрор қайтариб ўтирмайлик-да, ҳикоямиз қаҳрамонларидан бирига яқинлашайлик. Тоштурмада турли зоналардан келган биродарлар билан худди тўйхонада учрашган қадрдонлардек кўришиб, яйраб кетдик. Суҳбат мавзуси ҳам дунё орзу ҳавасларидан олийроқ ва қалбларни эритиб юборгувчи эди… Роббим сийлаб, бешта биродар турадиган камерага тушиб қолдим. Уларнинг барчаси ҳали зона кўрмаган янги қамалган ёш йигитлар эди. Зонадан сўз очсам, улар гўё моҳир ёзувчи лекциясида ўтирган талабаларга айланишарди. Шунинг баробарида улар ҳам Ҳизбга қандай аъзо бўлганлари тарихи, қамалиши ва суддаги хитобларидан сўзласалар, мен ҳам  тингловчи “талаба”га айланардим. Ўшанда улардан бири ўзининг дўсти ҳақида ўта қизиқ воқеани ҳикоя қилиб берганди:  

– Ўша дўстим жуда чиройли хушсурат йигит бўлиб, қишлоқ аёллари, қанийди куёв қилсам дея ҳавас қиларди, – деб ҳикоясини бошлади.

– У отасининг вафотидан кейин онаси билан бирга тоғасининг уйида яшади. Тоғаси ўз фарзандларига қандай қараса, синглиси ва жиянига ҳам бирдек эътиборда бўлди. Тоғаси бир сўзли ва ушлаган жойидан кесадиган мард киши эди. У бир куни ўзи каби “катта охур”да “ем еганлар” даврасида чойхона базмида бўлган чоғида улфатларидан бири: “Жўражон, жиянингизни қачон уйлайсиз? Ахир, у ҳам ўғлингиз бўлмаса-да, ўшалар қаторида-ку!” – дея пичинг аралаш киноя билан тоғанинг шаънига путур етказгандек бўлди. У киноячига бошдан оёқ разм солиб, “шу ҳафта тўй, агар қизингни берсанг” деб дангал ҳужумга ўтди. Казо-казолар ичида паст кетишни хоҳламаган ўша киноячи ҳам, “қизим сизнинг қизингиз бўлсин” билангина қутулиб қолди. Тоға эса синглисидан берухсат жияни устидан қилиб қўйган “иши” туфайли ичини таталаб уйга қайтди. Бу фавқулоддаги янгиликни оила даврасида ошкор этгач, она болага қўшилиб бошқалар ҳам чайнагани оғзида, ютгани бўғзида қолди.  Жиянининг юзи қизарди. Тоғасидан узр сўраб “шошилинч ишини” баҳона қилиб кўчага чиқиб кетди, бир оғиз сўралмасдан чиқарилган қарордан бироз ўксиди. Ва борки дардини менга сўзлаб берди. Мен ўша тоғага шофёрлик қилганим боис, унинг ҳар қандай қарори қатъий бўлишини билардим. Шунинг учун биродаримни “бу оддий хурсандчилик-ку” дея юпатиб, “мен тоғангни жуда яхши биламан, икки йилдан бери унга шофёрлик қилсам-да, бирор марта ваъдасини бузганини кўрмаганман, сен уни тўғри тушун, тоғанг кеча шу қарорга келишга мажбур бўлди. У сени ёшликдан ўз ўғлидан зиёда қилиб тарбиялади. Шу ишда сен унга ҳимматли бўл, оғайни, уялтирма” дедим. Икки кундаёқ кам-кўстларини битказишиб, тўй куни ҳам нариги тарафга етказилди. Пайшанба кечқурун шаҳарнинг  фалон-фалон амалдорлари тузалган дастурхон атрофини “обод” қилди. Келинга жўнатиладиган машиналар ҳозирланиб, дуо олиб йўлга ҳам чиқдик. Шаҳардан четроқдаги қишлоққа қараб бака-банг, данғир-дунғир билан келин бўлмишнинг уйига яқинлашдик. Аммо  ўша хонадонда тўй нишоналарини топмай ҳайрон қолдик. Маълум бўлишича, фавқулоддаги янгиликдан ранжиган қиз ўша кеча бирданига йўқ бўлиб қолибди. Бу билан отасининг обрўсига қаттиқ путур етказди. Дўстим эса ҳали уйланмасидан хотиндан айрилди. Мен бу ҳолатдан ажабланиб, тоғанинг олдига маслаҳатга шайландим ва дарҳол машиналарни бир кенгликка олдириб қўйиб йўлга отландим. Бу кутилмаган ҳолатдан ғазабланган тоға: “Ана холос! Ҳовлидаги нозик бообрў кишилар келин келгач кетамиз, деб туришганди-я, энди нима қиламиз”, – дея боши қотди. Ва менга қараб хокисоргина қиёфада: “Битта қиз топ, ерни тагидан бўлса ҳам, агар топсанг, тўйингда бошдан-аёқ ўзим туриб бераман, болам”, – дегач, менга “жон” кириб дарҳол: “Ака, қиз бор, сиз улфатларингизни олдига кириб сир бермай ўтираверинг, бу ёғини менга қўйиб беринг”, – деб машинани шаҳар марказига ҳайдадим. Самарқанднинг Ургутидан бўлган иккита талаба қиз танишим олдига бориб, бу ҳангомани уларга ўта таъсирли қилиб сўзлаб, ёрдам сўрадим. Улардан бири ота-онасининг розилигини олиш шарти билан розилик берса бўладими? Мен бир олам ваъдаларни бериб, уларни келинлик либосини кийишга ундадим.

Касалнинг тузалгиси келса, кинначи ўз оёғи билан келибди, деганларидай, Худойим келиннинг ҳам таваккули эркакникидан кам бўлмаганини рўбарў қилиб қўя қолди. Ҳаёт саҳнасининг ноёб “актёрлар”и апил-тапил бўянишиб, коробкадаги келин либосини кийиб, куёв тарафга шошдилар. Ақл бовар қилмас бу воқеадан куёв жўралар алламбало кайфиятда тўйхонага етиб келдилар. Карнай-сурнай, бака-банг янграб, келинни уй ичига олинди. Буни қарангки, никоҳни ҳам шаҳар имоми қойиллатиб улгурди. Энг қизиғи, келин-куёв бир-бирларининг исмини шу дамда билдилар. Янада ажабланарлиси, меҳмонлар тарқалгач бўлибди – бир-бирини тушида ҳам кўрмаган келин-куёв чимилдиқли уйда бир-бирларига терс ҳолда бир муддат ўтиришгач, ногаҳон кўзлар кўзга тўқнашиб, бирдан кулиб юборишибди. Билмадим, никоҳ қалбларни бир-бирига иситади, деганича ҳам борми ёки ёшлик, қизиққонликми, тун ярмида росмана Тоҳир-Зуҳрога айланибдилар. 

Ваъдага биноан, эртасигаёқ Ургутга бориб тўйи ўтган қизнинг ота- онасидан ўша қизнинг қўлини сўрадик, унашмади. Мен яна бор маҳоратимни ишга солиб, қизнинг отасига барча воқеани бирма-бир айтиб, “бошқа чорангиз йўқ энди” деганимдан кейингина, ахийри рози бўлишди. Ҳатто кутилмаганда хушрўйгина онахон эрига қараб, “олма тагига олма тушибди” деб эрига сирлигина табассум ҳам қилиб қўйди… Ҳикоямга якун сифатида айтсам, улар мен туфайли фавқулодда оила қурдилар. Ва бу ҳангомада четда қолишни хоҳламаган ўша келиннинг дугонаси эса менга насиб этди. “Тоға” ваъдасини бажариб, тўйим устида фаол бўлдилар. Ва мен манави фикрларни (Ҳизбни назарда тутмоқда) қабул қилгач, бу жозибали фикрдан улар ҳам баҳраманд бўлдилар. Алал оқибат, ҳукумат раҳбарига бизлар душман дея танитилдик ва мана сизлардек яхшилар билан танишишга ҳам муяссар бўлдим, дея ҳикоясини тугатди…

Тоштурмадаги 30 кун мана шундай азизлар гурунги билан қандай ўтганини ҳам сезмай қолдим. Мени Зангиота туманидаги 64/65-сонли зонага, кейинчалик шу райондаги УЯ-64/1 га  кўчиришди. У ерда бир сурхонлик, жудаям чиройли биродар билан учрашиб қолиб, юқоридаги ҳикояни бошдан оёқ сўзлаб бериб: “Шаҳрингизда шунақа йигит бор экан, танийсизми, унинг исми ҳам сизникидай”, – дегандим, у биродар мени маҳкам қучоқлаб, қулоғимга: “Менинг ўтмишимни ўзимдан ҳам яхши биларкансиз”, – деса бўладими…

(Ўзининг ўтмишини ўзга тилдан эшитган биродаримни эслаганим – ўша хотиралардан)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

14.01.2024й

TagsШаҳрингизда бир йигит бор“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудлар оиласи ҳукмдорлари яҳуд вужуди билан бўлган муносабатларини парда ортидан туриб нормаллаштириб келган бўлса, бугун буни очиқчасига қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг Фаластиндаги аъзолари аккаунтларини блоклаш билан босқинчилар ва мусутамлакачиларга ёрдам бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    “БОРСА – КЕЛМАС” ДЕГАНЛАРИ ФАҚАТГИНА ЭРТАКЛАРДАМИ?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/