| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›8 март қандай кун?

8 март қандай кун?

By htadmin
08.03.2024
1012
0
Share:

8 март қандай кун?

بسم الله الرحمن الرحيم

       Ҳар йили дунёнинг аксар давлатлари, хусусан Ўзбекистон ҳам 8 мартни халқаро хотин қизлар куни сифатида нишонлаб келади. Бу куннинг тарихи асосан 1857 йил 8 мартдаги ҳодиса билан боғлиқ. Ана шу куни Аёллар социал-демократик ташкилотининг чақириғига биноан Нью-Йоркдаги тўқимачилик фабрикасининг аёл ишчилари Манҳеттен кўчаларида аёллар меҳнатига иш ҳақининг пастлиги, иш шароитининг ёмонлиги ва эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилишини талаб қилиб норозилик намойишларини ўтказишади. Бу ҳодиса нафақат Америка жамоатчилиги, балки бутун дунё эътиборини тортди. Норозиликдан бир кун ўтиб Herald Tribune (ҳозирги The New York Times) газетасида ушбу намойишга оид мақола пайдо бўлди ва бутун дунёга овоза қилинди. Кейинчалик 1910 йил 27 августда Дания пойтахти Копенгагенда Нью-Йоркдан келган аёллар делегацияси иштирокида Бутун Европа аёллар форуми бўлиб ўтади. Делегация таркибида таниқли немис инқилобчиси Клара Цеткин ҳам бор эди. У форумда оташин нутқ сўзлаб, 8 мартни аёлларнинг ижтимоий ҳуқуқлари учун кураш куни, деб номлашни таклиф қилади. Мана шу нутқ 8 март байрамига асос солди. 1911 йилда эса 8 март куни биринчи марта Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланди.

       Аста-секин ушбу санани у ёки бу даражада нишонлайдиган мамлакатлар сони кўпайиб борди. 1957 йилда БМТда 8 март – Халқаро хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқлари учун кураш куни, деган ёзув пайдо бўлди. Бу кунни байрам қилиниши ўзида қуйидаги мақсадларни ифода этади: аёлларнинг эришган ва эришаётган ютуқларини нишонлаш; аёллар ҳуқуқлари тенглиги тўғрисида хабардорликни ошириш; гендер тенглиги масалаларини кенг ташвиқот қилиб, тезлаштириш; аёллар хайрия ташкилотлари учун маблағ йиғиш. Демак, бу куннинг пайдо бўлишига эътибор берадиган бўлсак, аёл зотига, аввало у она ва ҳимояланиши шарт бўлган ор-номус, деган эътибордан келиб чиқмаган. Қандай қилиб аёл зотини эъзозлашга чақирадиган бундай қарашдан келиб чиқсин, ахир Ғарбнинг бузуқ дунёқарашида аёлга бир мато – ҳузур-ҳаловат бахш этувчи восита сифатида қаралса?! Унинг асосини инсоннинг ноқис ақли ташкил қиладиган тузум ҳукмрон бўлган ҳар қандай даврни зулм-зўравонлик даври десак адашмаймиз. Тарихга назар ташласак ҳам, айни инсон томонидан ишлаб чиқилган тузумлар ҳукмрон бўлган даврлар зулм кенг тарқалган даврлар бўлган. Хусусан, тинчлик ёки уруш ҳолати бўлсин, аёлларга зулм қилиш одатий ҳол саналган. Мисол учун, Арабистон ярим оролида Ислом келишидан олдин, жоҳилият даврининг шафқатсиз зулмларидан бўлмиш қиз болаларни тириклайин кўмиш каби одатлар ҳукм сурган. Ҳиндистонда эри вафот этган аёл ҳам тириклайин гулханда ёқилишга маҳкум этиладиган “сати” удуми мавжуд бўлган. Қадимги Хитойда қиз боланинг туғилишига фалокат сифатида қаралган…

       Бугунги кунимиз ҳам тарихдан қолишмайди. “Anadolu” агентлиги БMTнинг “UN WOMEN” аёллар ташкилоти маълумотларига таяниб хабар қилишича, дунёда ҳар 10 аёлдан 4 нафари жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда. Бу дунёдаги аёлларнинг учдан биридан кўрпоғи, яъни 35% деганидир. Ачинарлиси эса, аёллар иш жойларида, жамоат транспортларида ва уйларида зўравонликлар қурбонига айланаётганидир. Бундан шундай тасаввур пайдо бўладики, гўёки дунёда аёллар учун хавфсиз бирор жой қолмагандек. Афсуски шундай. Чунки, юқорида айтганимиздек, аёлга бўлган кўзқараш бузуқ экан, яъни унга ҳимоя қилиниши вожиб бўлган ор-номус сифатида эмас, балки лаззат бахш этувчи восита сифатида қаралар экан, аёл киши хафвсизлигини қандайдир қонунлар чиқариш билан таъминлаб бўлмайди. Қолаверса, урушларда аёлларга бўлган турли зулмларга гувоҳ бўлиш учун тарихни титкилаш шарт эмас, бугун дунёнинг уруш бўлаётган нуқталаридаги воқеликка назар ташлашнинг ўзи кифоя. Бунга дунёни ларзага келтирган, лаънати яҳуд вужуди томонидан Муборак Фаластиннинг Ғазо бўлгасидаги мусулмонлар устида қилинаётган геноцидда ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошгани ва уларнинг 70% аёллар ва болалар эканлиги бунга ёрқин мисолдир.

       Бундан ташқари, ушбу кунда дунё бўйича аёллар масалаларида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, аёллар борасида “муҳим” қарорлар қабул қилиш, турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёлларнинг ютуқлари, уларни мукофотлаш ишлари ҳам амалга оширилади. Масалан, Франция парламентининг икки палатаси ҳам мамлакатда аборт қилиш аёл кишининг ҳуқуқи эканлигини англатувчи қонун лойиҳасини маъқуллаб, қонунга киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш маросими 8 мартда бўлиб ўтишини белгилади. Бу қонун мазмунини тушуниш учун Франция бош вазири Габриэль Аттальнинг “Биз барча аёлларга мурожаат қиламиз: танангиз сизники ва ҳеч ким сиз учун қарор қила олмайди” деган сўзлари етарли бўлса керак. Франция президенти Эммануэль Макрон эса X`да (Twitter) бундай қарор “универсал сигнал” берадиган “француз ғурури” эканини ёзди. Макрон оғиз кўпиртириб мақтаётган бу қонун аёл кишини оналик бахтидан ҳамда фарзанд тарбиясидек шарафли ва масъулиятли ишдан маҳрум қилишдир. Мана сизга Ғарбнинг аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақидаги тушунчаси.

       Энди тузуми ва қонунларини мана шу Ғарбдан кўчираётган Ўзбекистон ҳукуматининг аёл кишига бўлган кўзқараши қандай бўлиши мумкин? Албатта, Ғарб белгилаб қўйган стандартлар бўйича бўлади. Bugun.uzнинг 2024 йил 5 мартдаги хабарига кўра, Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун 2024” индексида бешта энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди. Унда ҳуқуқий соҳада гендер тенгликка эришиш йўлидаги жаҳон тараққиёти баҳоланади. Ҳужжат 190 та давлатда, жумладан, Ўзбекистонда аёлларнинг аҳволини 10 та кўрсаткич: “хавфсизлик”, “ҳаракатланиш эркинлиги”, “бандлик”, “меҳнатга ҳақ тўлаш”, “никоҳ”, “ота-оналик”, “болаларни парваришлаш”, “тадбиркорлик”, “мулкни бошқариш” ва “пенсия таъминоти” бўйича баҳоловчи индексни ўз ичига олади. Ғарбнинг мамнун бўлаётганлиги, ўзбек ҳукумати муслима опа-сингилларимизни ғарблаштириш сиёсатини “яхши” юргизаётганидан далолатдир. Мана шу сиёсатда илғор бўлган аёллар ҳар йили мукофотга сазовор кўрилмоқда. Бу йил президент Мирзиёевнинг фармонига асосан турли соҳаларда ишлаётган бир қанча аёллар мукофотланди. Эътиборли томони, уларнинг ичида намунали уй бекаси ёки Қуръон ҳофизаси ёҳуд фарзандларига чиройли Исломий тарбия берган она каби номинациялар бўйича тақдирланган бирорта аёлни кўрмадик. Ўзбек ҳукумати юргизаётган бугунги ғарблаштириш сиёсати ўта хатарли бўлиб, опа-сингилларимизнинг маънавий ва ахлоқий қадриятларимиздан маҳрум бўлишига, улар дуч келаётган зўравонликларнинг яна ҳам урчишига олиб келади холос. Минтақамизда 8 март куни ҳақида гапирганда, албатта, 1927 йилда ушбу кунда содир бўлган машъум ҳодисани эсламай иложимиз йўқ. Бу Ўрта Осиё Марказий қўмитасининг биринчи котиби малъун Исаак Абрамович Зеленский ғояси билан илк маротаба Самарқанддаги Регистон майдонида мамлакатнинг турли ҳудудларидан йиғиб келинган ва паранжисини ташлашга рози бўлган аёллар иштирокида оммавий паранжи ташлаш тадбири уюштирилган кун. Мана энди сарлавҳамиздаги саволга қайтсак, чунки бу кунни келиб чиқишини ҳам, мазмун-моҳиятини ҳам тушуниб олдик. Хўш, 8 март қандай кун? Бу кун – ор-номусимиз саналган аёлларимиз шаъни топталган, булғанган кун! Бунга асло шубҳа йўқ. Шунинг учун бу кунни байрам деб нишонлаётганлар Аллоҳнинг қонунлари топталишига рози бўлаётганларини билиб қўйсинлар!

      Юқорида таъкидлаганимиздек, манфаатдорликка асосланган капиталистик демократия тузуми ҳеч қачон аёлларнинг шаънини ҳимоя қилмаган ва қилолмайди ҳам. Чунки капитализм аёл кишига, яна таъкидлаймиз, лаззат бахш этувчи восита, деб қарайди. Шунингдек, аёлларни иқтисодий ўсишни таъминлаш учун эксплуатация қилишни хоҳлайди. Демак, хулоса қиладиган бўлсак, бу кун ҳеч ҳам аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатадиган кун эмас. Инша Аллоҳ биз мусулмонлар тиклашга ҳаракат қилиб келаётган Халифалик давлати барпо бўлиши билан капитализмни, унинг аёлга бўлган бузуқ қарашига қўшиб тарих ахлатхонасига улоқтириб ташлайди. Халифа бугунги кунда ўзларини мусулмон санаган раҳбарлар сингари аёлларимизни эркаклар қатори оғир меҳнатларда ишлашга, кўчага мафтункор аъзоларини очиқ-сочиқ намойиш қилиб чиқишга, бегона эркаклар билан рақсга тушишларига, чет элларда фоҳишалик қилишлари каби хорликларга йўл қўймайди. Керак бўлса, тарихда бўлганидек, бир аёл шаъни учун минглаган армияни оёққа тургизади. Хуллас, Ислом аҳкомлари ҳукмрон бўлган пайтда аёллар доимо ҳурмат-эҳтиромда бўладилар. У кун эса, албатта, яқиндир инша Аллоҳ!

أَلَآ إِنَّ نَصۡرَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ

– “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир”.     (Бақара:214)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

08.03.2024й

+1
0

Related posts:

8 март ва у билан боғлиқ катта сиёсат ҳақида
Tags8 март8 март қандай кун?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америкаликларнинг истерияга тушиб, қурол-яроққа интилишлари рекорд даражага етди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти делегацияси муҳандис Муҳаммад Заворий шаҳидлигини қутлов маросимида қатнашди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳукумат фарзандларимиз ақлини Ғарбга топшириб юбормоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/