| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жаҳон банкининг “иқтисодий тавсиялари” – мустамлакачиликнинг янги дастури

Жаҳон банкининг “иқтисодий тавсиялари” – мустамлакачиликнинг янги дастури

By htadmin
08.07.2025
0
Share:

Жаҳон банкининг “иқтисодий тавсиялари” – мустамлакачиликнинг янги дастури

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жаҳон банкининг янги ҳисоботи – “Ўзбекистон учун иқтисодий меморандум: хусусий сектор етакчилигида ўсиш ва глобал интеграция” – мамлакатда 2010 йилдан 2022 йилгача бўлган иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил қилади. Ҳисоботда ислоҳотлардаги ютуқлар билан бир қаторда, ҳали ҳам бартараф этилмаган тўсиқлар ва ривожланиш учун зарур бўлган стратегиялар белгиланганлиги айтилади. (uzdiplomat.uz)

Жаҳон банки қандай ташкилот?

Жаҳон банки – АҚШ ва унинг иттифоқчилари назоратидаги халқаро молиявий институт бўлиб, у “молиявий кўмак” ниқоби ортида мустамлакачиликни молиялаштиради. У ислоҳот шиори билан чиқиб, аслида Ғарбнинг сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлигини мустаҳкамлаш, юртнинг табиий бойликларини трансмиллий компаниялар қўлига топшириш ва халқларни арзон ишчи кучига айлантиришни кўзлайди. Шундай экан, агар Жаҳон банки тайёрлаган ҳисоботдаги муаммолар ва тавсияларга унинг асл нияти – мустамлакачилик қуроли сифатида қарайдиган бўлсак, қуйидаги ҳолат намоён бўлади.

 I. Жаҳон банки қайд этган муаммолар ва уларнинг асл моҳияти:

1. Иқтисодий ўсишни барқарор сақлаш.

2010-2022 йилларда Ўзбекистонда ЯИМнинг киши бошига тўғри келадиган ўсиш кўрсаткичи ўртача 4,2%ни ташкил этган. Бу кўплаб ўрта даромадли мамлакатлардан юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бироқ бу ўсиш асосан инвестиция ҳисобига юз бергани, лекин керакли даражада иш ўринлари яратилмагани тан олинган. Фақат 2023-2024 йилларда меҳнат бозорида ижобий ўзгаришлар кузатилган.

Аслида нима демоқчи? Жаҳон банки бу гап орқали шунга ишора қилмоқда:

“Инвестиция яхши, лекин халқни ишлатадиган тузум яратиш зарур. Яъни меҳнат бозорини эркинлаштиринг, ишчиларни арзон қилинг, меҳнат ҳуқуқларини юмшатинг. Ким пул тикади – шу хоҳлаган шароитда одамларни ишлатсин”. Халқ арзон иш кучи сифатида фойдаланилади. Иқтисодий ўсиш бўлади, лекин бу ўсишдан халқ эмас, мулкдорлар ва айниқса Ғарб сармоядорлари фойда кўради.

2. Хусусий сектор рақобатбардошлигини ошириш.

2020 йилда мамлакатда 2000 дан ортиқ давлат корхоналари мавжуд бўлиб, улар ЯИМнинг 32%ини ташкил этган. Жаҳон банки бу ҳолатни “рақобатни чекловчи омил” сифатида баҳолайди ва хусусий бизнеснинг кириб келиши лозимлигини таъкидлайди.

Аслида нима демоқчи? Жаҳон банки бу танқид орқали стратегик аҳамиятга эга соҳалар – электр, газ, сув таъминоти, темир йўл, саноат, телеком ва банклар каби тармоқларни давлат қўлидан тортиб, уларни хусусийлаштириш ва энг асосийси, трансмиллий компаниялар ихтиёрига ўтказишни назарда тутмоқда.

“Хусусий сектор рақобатбардош бўлиши керак” деган гап ортида “ҳамма нарса сотувга чиқарилсин”, табиий бойликлар эса “ким кўпроқ пул тикса, ўшаники бўлсин” деган бозорча мантиқни англатади. Бу “рақобат” халқ манфаати учун эмас, балки Ғарб сармоядорлари ва трансмиллий ташкилотлар учун қулай муҳит яратиш учун керак. Уларга керакли нарса ҳар бир тармоқни хусусийлаштириш ва кейинчалик бошқарувни тўлиқ ташқи сармоя эгаларига топшириш. Натижада эса давлат иқтисодиёти парчаланади, халқ эса оз-оздан ўз юртидаги стратегик хизматлар учун ҳам янада кўпроқ тўлов қиладиган, тобора муҳтож аҳолига айлантирилади.

3. Инфратузилманинг етишмовчилиги.

Айниқса, электр таъминоти ва транспорт соҳаларидаги инфратузилма ҳудудларда етарли эмас. Бу эса бизнес харажатларини оширмоқда ва мамлакат ичидаги иқтисодий боғланишни қийинлаштирмоқда, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.

Бу танқид орқали Жаҳон банки ҳукуматга шундай сигнал бераётгандек: “Бизнесга қулайлик қилинг. Инвесторлар товарини тез етказсин, хомашёни осон ташисин. Йўл, электр ва логистика тизимларини улар учун қуринг. Халқ фойдаланадими-йўқми – муҳим эмас”. Электр тармоқлари, автомобиль ва темир йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳақида гап кетгани билан, бу ишларда асосий манфаатдор маҳаллий аҳоли эмас, балки хорижий сармоядорлар ва экспорт билан шуғулланувчи компаниялардир. Жаҳон банки учун йўл, электр ва темир йўл тизимлари – халққа қулайлик яратиш эмас, балки хорижий сармоядорларнинг маҳсулотини ташиш ва фойда олишини осонлаштириш воситасидир.

4. Халқаро савдони кенгайтириш.

Сўнгги йилларда ташқи савдо фаоллашган – 2022 йилда ташқи савдо айланмаси ЯИМга нисбатан 71,6%ни ташкил этган. Бироқ шу даражадаги фаолликка қарамай, фақат 6% маҳаллий корхоналар экспорт билан шуғулланяпти.

Бу жумла ортида Жаҳон банки шундай демоқчи: “Ўзбекистон бозоридаги корхоналар жуда оз экспорт қиляпти. Демак, ташқи савдо эшикларини янада кенг очинг, ички бозорни глобал иқтисодга тўлиқ боғланг, импорт ва экспортни эркинлаштиринг!” Бунинг ортида эса қуйидаги манфаатлар ётибди:

Экспорт баҳонасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи талабларга мослаштириш;

Импорт тўсиқларини қисқартириш орқали бозорни чет эл товарлари билан тўлдириш;

Шу орқали ички ишлаб чиқаришни заифлаштириш, иқтисодий мустақилликни йўқ қилиш;

Ва энг муҳими, ички бозорни халқаро молиявий марказлар билан қаттиқ боғлаб қўйиш.

Бу маҳаллий иқтисоднинг қарам қилинишини англатади.

II. Жаҳон банки тавсиялари ва улар ортидаги мақсадлар

Инфратузилмани ривожлантириш:

• Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида саноат салоҳияти юқори бўлган ҳудудларга электр таъминотини кучайтириш;

• Тошкентни Самарқанд ва Навоий билан боғловчи йўл инфратузилмасини яхшилаш;

• Қорақалпоғистон ва Хоразмни Навоий ва Бухоро орқали темир йўллар билан самарали боғлаш.

Жаҳон банкининг бу тавсиялари ортидаги асл мақсад – табиий ресурсларга эга ҳудудлар ва саноат салоҳиятига эга манзилларни ташқи сармоядорлар учун қулай ва тез етиб бориладиган нуқтага айлантиришдир. Яъни электр ҳам, йўл ҳам, темир йўл ҳам – халқ учун эмас, очкўз Ғарб компаниялари учун қурилади. Бу “инфратузилма” деб аталган тизимлар — маҳаллий халқ мулкига айланмайди, балки трансмиллий корпорацияларнинг товар ва ресурс олиб чиқиш йўлига айлантирилади. Ҳукуматдан талаб қилинган нарса эса, бизнес харажатларини камайтириш, ресурс олиб чиқиш учун логистикани енгиллаштириш ва очкўз мустамлакачи компаниялар учун қулай муҳит яратиб беришдир.

Ана шу йўл билан махсус саноат зоналари қурилади, бюджетдан маблағ ажратилади, лекин натижада фойдани асосан очкўз компаниялар ва ўзбек ҳукумати кўради. Халқ эса қашшоқ бўлса ҳам тинч яшаётганига шукр қилишга мажбур бўлаверади.

Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш

• Давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва шаффоф “йўл харитаси” тузиш;

• Корпоратив бошқарув тизимини ўзгартириш;

• Кичик ва ўрта бизнес учун кредит имкониятларини кенгайтириш.

Жаҳон банки бу тавсиялари орқали Ўзбекистондаги давлат мулкини тўлиқ хусусий секторга топшириш, айниқса стратегик тармоқларни глобал инвесторлар қўлига ўтказишни кўзлаётгани кўриниб турибди. Бу шунчаки хусусийлаштириш эмас – бу давлатнинг иқтисоддаги роли сўндирилиши, халқнинг бойлиги сотувга қўйилиши ва мамлакат ўз иқтисоди устидан назоратни йўқотиши демакдир. Иккинчи томондан, “кредит имкониятларини яхшилаш” деган гап ҳам аслий ниятни яширади. Кичик ва ўрта бизнес номидан молиявий хизматлар кенгайтирилади, деб туриб, тадбиркорлар тижорат банклари орқали қарзга (риболи қарзларга) ботирилади, уларнинг иқтисодий манфаатлари глобал молия тизимининг фоизли схемаларига боғлаб қўйилади. Яъни Жаҳон банки бундай сиёсат орқали иқтисодий ричагларни давлат қўлидан тортиб олиб, уларни капиталистик кредит (риболи) тизими орқали назорат қилишни мақсад қилмоқда. Бу жараён эса охир-оқибатда мамлакатни иқтисодий қарамлигини мустаҳкамлайди.

Рақобатни кучайтириш

  • Регулятор юкни камайтириш ва лицензия бериш тартибини соддалаштириш;
  • Алоқа, темир йўл ва энергетика соҳаларида мустақил регулятор органлар ташкил қилиш;
  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита фаолиятини кучайтириш.

Жаҳон банки бу тавсиялар орқали давлатнинг иқтисодий соҳалардаги ролини заифлаштириш ва стратегик тармоқларни назоратсиз қолдиришни кўзламоқда. Масалан, “регулятор юкни камайтириш ва лицензия беришни соддалаштириш” дегани, бу давлатнинг иқтисодий жараёнлар устидан назоратини заифлаштириш дегани. Яъни Ғарб компаниялари ҳеч қандай жиддий тўсиқсиз, эркин равишда фаолият юритиши учун йўл очилади.

“Мустақил регулятор органлар” ташкил этиш ҳам ислоҳотдек кўринса-да, аслида давлатнинг стратегик соҳалардан — алоқа, темир йўл ва энергетикадан қўлини узишдир. Бу органлар кўпинча халқаро институтлар тавсияси асосида тузилади ва уларнинг сиёсий-иқтисодий қарашларига мос равишда ишлайди. Натижада, ушбу тармоқлар ташқи таъсирга очиқ ҳолга келтирилади.

“Рақобатни ривожлантириш” ва “истеъмолчиларни ҳимоя қилиш” каби гўзал сўзлар ортида эса маҳаллий бозорни Ғарб компаниялари учун очиш ва уларни рақобат баҳонасида ички бозорда устун қилиб қўйиш режаси ётади. Бу эса маҳаллий тадбиркорларни сиқиб чиқаришга олиб боради ва бозор бир неча йирик чет компанияларга ўтади. Натижада халқ фақат ташқи маҳсулотларга боғлиқ, назоратсиз, қиммат ва сифатсиз бозорга маҳкум бўлиши мумкин.

Халқаро савдо ва интеграция

• Озиқ-овқат ва дори-дармон каби муҳим товарларга импорт божларини бекор қилиш;

• Божхона жараёнларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш;

• Халқаро ҳамкорлар билан преференциал савдо битимлари тузиш;

• Мултимодал транспорт коридорлари орқали логистика ва транспорт боғланишини яхшилаш.

Жаҳон банкининг “Халқаро савдо ва интеграция” йўналишидаги ушбу тавсиялари бир қарашда “очиқлик”, “эркинлик”, “ҳамкорлик” деган шиорлар билан безатилган бўлса-да, амалда улар ташқи иқтисодий сиёсатни тўлиқ Ғарб манфаатларига мослаштиришга хизмат қилади. Энди ҳар бир бандини алоҳида кўриб чиқайлик:

1. Озиқ-овқат ва дори-дармон каби муҳим товарларга импорт божларини бекор қилиш.

Бошида бу халқ учун арзон ва сифатли маҳсулот келишига ёрдам беради, деган таассурот уйғотади. Лекин амалиётда бу маҳаллий озиқ-овқат ва дори саноатининг вайрон бўлишига олиб келади. Чунки маҳаллий ишлаб чиқарувчи йирик халқаро компаниялар билан нархда рақобатлаша олмайди ва бозордан сиқиб чиқарилади. Натижада бутун бозор ташқи таъминловчилар қўлига ўтади, улар нархни ҳам, шартни ҳам ўзи белгилайди.

2. Божхона жараёнларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш.

Бу ахборот тезлиги ва жараёнларни автоматлаштириш орқали ташқи товар оқимини янада эркинлаштириш демакдир. Лекин бу рақамлаштириш маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоя қилмас экан, фойда эмас, аксинча, хавфга айланади. Импорт маҳсулот тезроқ, арзонроқ ва осонроқ киради, маҳаллий товар эса бозорда сояга айланади. Қисқача айтганда, божхона осонлашади, лекин бу енгиллик халқ учун эмас, ташқи маҳсулот учун.

3. Халқаро ҳамкорлар билан преференциал савдо битимлари тузиш.

Бу битимлар орқали мамлакат иқтисодий равишда маълум давлат ёки минтақаларга боғланиб қолади. Преференция деб аталган имтиёзлар ортидан келишувлар келади, келишувлардан шартлар, шартлардан эса иқтисодий қарамлик келиб чиқади. Натижада “битим” сўзи “бошқага итоат” маъносини олади. Қисқача айтганда, ҳамкорлик номи билан шартлар бўлади, лекин шартни ҳам улар белгилайди.

4. Мултимодал транспорт коридорлари орқали логистика ва транспорт боғланишини яхшилаш.

Бу ишларнинг мақсади халқ учун қулай транспорт тизими яратиш эмас, балки табиий ресурсларни ва хом ашёни ташқи бозорга тезроқ, арзонроқ ва узлуксиз етказиб беришни таъминлашдир. Йўллар, темирйўллар ва коридорлар қурилади, лекин улар халқ манфаати учун эмас, хом ашёни олиб чиқиш учун хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, транспорт ривожланади, лекин юк ҳам, йўналиш ҳам Ғарбнинг эҳтиёжига мос бўлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Жаҳон банки томонидан берилган ҳар бир тавсия бу мустамлакачилик стратегиясининг бир бўлаги, иқтисодий ислоҳотлар ниқоби ортида халқларни заифлаштириш ва Ғарбга боғлиқ ҳолга келтириш режасидир. Унинг ҳисоботлари ислоҳот эмас, балки мустамлакачилик сиёсатидаги “юмшоқ босқичлар” бўлиб, иқтисодий эркинликни чеклаш, сиёсий қарамликни мустаҳкамлаш воситасидир.

Бу жараённинг аслида нима эканини англаб етмасак, мусулмон юртлари Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби ташкилотлар орқали Ғарбдаги мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қилишда давом этаверади.

Аммо масала фақат шу ташкилотларда эмас. Улар ортида турган, уларни пайдо қилган ва доимий равишда қувватлаб турган тузум бор. У манфаат асосига қурилган, Ғарб манфаатини биринчи ўринга қўювчи, адолатни эмас, фойдани асос қилиб олган капиталистик демократиядир. Агар бу бузуқ тузум бутунлай рад этилмаса, ундан юз ўгирилмаса, унинг зарарларидан қутулиб бўлмайди. Уни илдизи билан қуритмас эканмиз, халқаро таъсир ва иқтисодий қарамлик ҳеч қачон тўхтамайди. Яқинда тикланажак Халифалик  давлати ушбу ботил капиталистик демократияни ҳаётдан бутунлай улоқтириб ташлайди иншаАллоҳ. Аллоҳ айтади:

وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا

– “Айт: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил йўқ бўлувчидир”. (Исро:81)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

08.07.2025й

TagsЖаҳон Банкииқтисодий тавсиялар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британияда Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси Кашмирга ёрдам бериш учун Покистон Олий комиссариатига борди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Ўзбекистондан геосиёсий мақсадларини рўёбга чиқаришда фойдаланмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/