| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Шукрини адо қилдингизми?

Шукрини адо қилдингизми?

By htadmin
14.05.2024
1016
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Шукрини адо қилдингизми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Золим шоҳдан то миршабларигача иймон аҳлига нисбатан қутурган 2007-2016 йиллар. Ўша кезлари зона баннерларида янги шиор пайдо бўлди – “Махсус контингентни ахлоқан қайта тарбиялашда жамоатчиликнинг таъсирини кучайтириш”. Яъни зонадаги даъватчи йигитларни ўз ғояларидан қайтариб, ҳамма қатори қилиб “тарбиялашда” барча аристонни – ўғри-ю тўғрисини, қотилу  зинокорини “уруш”га жалб қилишга киришдилар. Афсус, улар буни қанчаликдир даражада уддаладилар. Ким Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан ҳар қандай алоқага киришса, ҳатто олди-берди қилиб қўйгудай бўлса, кўппакни савалагандан баттарроқ қийноққа солишди. Қийноққа солувчилар узоқ муддатларга қамалган аристонлардан бўлиб, улардан зонага уя қилиб олган МХХ ходими сунъий “положенец” пайдо қилиб, “ўғри қонуни”ни барчанинг устига татбиқ қила бошлади. Зарафшон, Қарши каби шаҳарлардаги зоналардан ўша йиллари бир неча ўнлаб шаҳидлар чиқди. Зарафшонда Эдик арманни жаллоди бўлган “бек” деганлари қутуриб кетди. Унинг асл исми Бекзод бўлса-да, “Шайтанат” сериалини зонада қайта-қайта атайлаб қўйилавергач, ундаги сунъий қаҳрамон Асадбекка тақлид қилиб, у исқирт ҳам ўзини “бек” дейишларини хуш кўрадиган бўлиб қолди. Зонага янги келган биродарларга у: “Бу зона санларни конечний остановканг бўлади. Ё масса (омма) билан тенг дышат қиласанлар ёки ўлиб кетасанлар. Черный салафанлар етарли. Қайси бирларинг муддатдан илгари роднойларинг олдига қайтгинг келса, салафанда дачка қилворамиз. Так что братухани прогонларини обезличит қилишга торопиться қималаринг, тушундиларингми!?” – дер эди. Бу исқирт маҳлуқ қишда музлаган бассейнга ташлаш, кўкрак қафасини майиб қилиш каби зулмларни ўз ғоясига содиқ биродарлар устида икки қайта такрор қилиб ўтди. Бу “тегирмон”дан ҳам бутун чиққанларни устидан янги тажрибани йўлга қўйди. Тунда ётоқдан олиб кетилган собит йигитимизни  эрталабки проверкадан кейин бўйнига арқон боғлаб тўрт “оёқлаб” судраганча секторларга олиб кирарди. Барчани йиғиб: “Мана бу уже бизлардан эмас, “обиженный”. Тара-мискаси отдельный. Бу билан ким полоскаться қилса, жесткий спрос бор! Ким тушунмади?” – дерди. Барча бирдек жим. Омманинг сукути унга яхшигина тарсакидек туюлса-да, у буни сезмаганга олиб ўша биродарни судраганча кейинги сектордагиларга “ибрат” қилиш учун олиб чиқиб кетарди. Орамизда шаръий ҳукмни билувчилар кам. Бўлса ҳам гаплашиш имконсиз. Собитларимиз ўзларини мана шу ғалати хорлик остонасида сезардилар. Чунки тунда яна собитларни ўғрининг қароргоҳига чорлаб: “Хўш, энди навбат кимники, ораларингда мардларинг борми?” – деб сўрарди… Хаёлимда бу “бек”ни нимталаб ташлардим. Олдимизда гўё ўлдириш ёки ўлиш ва ёки хорликка рози бўлиш танлови бордек туюларди. Тун шу танлов қаршисидаги ички баҳс билан уйқусиз тонгга уланиб кетарди.

Бундай ожизлик Роббимга астойдил илтижо қилишга ундарди. Тўғри, азиматга бардошинг етмаса, рухсатга амал ҳам бизларга шаръан жоизлигини биламиз, лекин қайсидир кўринишда ички қайсарлик ҳам тинч қўймас эди. Эртанги кун режаси тузилди. Мен ўзимни нималаргадир тайёрладим. Бир водийлик биродарим билан золим “қароргоҳига” олиб кетишди. Мен аллақачон уларнинг барчасига хитоб қилиш режасида эдим. Олиб киришганида ўн бешлар чамаси “лахмачлар” айлана креслоларда ястаниб ётарди. Мени тиз чўктириб ўтирғизишди. Уларни изнисиз бошни кўтариш мумкин эмас. Лекин ички бир туртки қуввати билан барчасига нафрат билан қараб чиқдим. Ажабки, улар менинг қарашимдан гўё сеҳрлангандек жим эдилар. Анави золим “бек”нинг қулоғига кимдир бир нарсани узоқ шивирлаётган эди. Унинг ранги ўзгарди ва хонадан ҳаммани чиқариб юборди, мени эса олиб қолди. Менга бир муддат қараб турди-да: “Ёнаётган ўтга ўзини отиш жоизми?” – деди. Мен унда қандайдир заифлик ва титроқни сезгандек бўлдим. Демак, кимдир жонига қасд қилиб ўзини оловга отган, бўлмаса манави исқирт бундай савол бермасди. Унга жавобан бир собитимизнинг муфтийга қилган жавобини бердим: “Сиз билан бу ишни шаръан жоизми ёки йўқми экани ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Сизлар қанча биродарларимизни ўлдирдингиз. Бу қотилликларнинг шаръий ҳукми нима эканини биласизми?! Ва анави биродарларимизнинг ўз жонига қасд қилганига келсак, ўшандай ножоиз ишга ундаган нарсани сизлар пайдо қиляпсиз-ку!” – дедим. Аммо бу гапим ўзимга ўлим тилашдек бўлса-да, у ажабки индамади ва: “Чиқ, йўқол”, – деди. Мен ташқарига чиққанимда анави иккинчи биродарим йўқ эди. Демак, золимлар менинг нафратли нигоҳим сабабли эмас, балки кимдир ўзини оҳак пиширадиган оловли трубага отгани учун заифлашган эканлар…

Ётоққа соғ қайтишим бошқаларни ҳайрон қолдирди. Мен имкон қилиб биродарларимизга ўзимни қилган “қаҳрамонлигим”ни сўзлаб бергандим, барчаси қойил қолишди. Аммо улар орасида жимгина ўтирган, бизлардан кўра олимроқ йигитимиз менга қараб: “Ака, сиз  кечаси билан ухламай Аллоҳдан бирор нарса сўраганмидингиз?” –  деди. У мен билан ётоқда қўшни эди. Демак, тунги безовталигимни кузатган экан. Мен унга: “Ҳа, албатта, сўрагандим”, – дея жавоб бердим. Шунда у: “Ундай бўлса, ғалабани ўзингизга нисбат бериб мағрурланмасдан, Аллоҳга шукрини адо этинг!” – деди. У мутлақо ҳақ эди. Мен ўзимнинг кечаги қалтираган вужудим билан ҳозирги мағрурлигимни солиштириб, уялиб кетдим. Ва тавбага киришиб, ишора билан икки ракаат шукрона намозини адо этдим.

إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُونَ

– “Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам сизга ёрдам берар эди?! Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар”.         (Оли Имрон:160)

(Ғалабани асло ўзимга нисбат бермасликдан таълим берган биродаримни эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

14.05.2024й

TagsШукрини адо қилдингизми?“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин атрофидаги сиёсий хатти-ҳаракатлар: уларнинг сабаб ва мақсадлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Жаҳон банки – халқлар учун тузоқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон халқаро ҳамжамиятдан ўзининг Афғонистондаги бошқарувини тан олишга чақиряпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/