| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия генерали ўлдирилишида нега Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда?

Россия генерали ўлдирилишида нега Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда?

By htadmin
27.12.2024
632
0
Share:

Россия генерали ўлдирилишида нега Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда?

بسم الله الرحمن الرحيم

Москванинг Басманний суди генерал Игор Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган Аҳмад Қурбоновни икки ой муддатга ҳибсга юборди. Унга нисбатан “терроризм ва қуролнинг қонунга хилоф муомаласи” моддалари бўйича расмий айбловлар қўйилди. Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганди.

18 декабр куни Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб қўлга олди. У сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган. Рус генералини портлатиб юборишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниши ортидан Россия Киевни “терроризм”да айблаб чиқди.

“Террорчилик ҳужумини ташкиллаштиришда иштирок этган Украина махсус хизмати ходимлари топилади ва муносиб жазосини олади”, – дейилади Федерал хавфсизлик хизмати эълон қилган баёнотда.

Ҳодиса ортидан Вашингтон Игорь Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор эмаслигини эълон қилди. “Менда бу портлаш ҳақида ҳеч қандай баҳо йўқ. Айтишим мумкинки, АҚШ бу ҳақда олдиндан билмаган ва унда иштирок этмаган”, – дейди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер. Шу билан бирга, Миллер Кириллов “бир қатор ваҳшийликларда иштирок этганини” қўшимча қилди. “У Украина ҳарбийларига қарши кимёвий қурол қўллашда иштирок этган, унинг қўмондонлиги остидаги рус ҳарбийлари халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда жанг майдонида кимёвий жанговар воситалардан фойдаланган”, – деди Давлат департаменти вакили.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова бунга жавобан “Киевга ҳомийлик қилган, пул бериб, назоратсиз қурол етказиб берганлар ўзларининг алоқадор эмаслигини қандай эълон қилишларини тинглаш кулгили” эканини айтди. Захарованинг даъво қилишича, Москва АҚШ баёнотларини рад этувчи “аниқ далиллар”га эга.

“Reuters”нинг Украина Хавфсизлик хизматидаги манбаси Игорь Кириллов Украина махсус хизматининг махсус операцияси натижасида ўлдирилганини айтди. Шу билан бирга, Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев террорчилик усулларидан фойдаланмаслигини ва “у ёки бу генералга оид қарорлар жанг майдонида қабул қилинишини” айтди.

Юқори рутбали ҳарбийнинг йўқ қилиниши оддий ҳодиса эмас. Бундай операция узоқ муддатли профессионал тайёргарликни талаб қилади. Бундай ишни режалаган гуруҳ суиқасдни уюштирганларнинг қўлга тушмаслиги йўлларини ҳам ҳисобга олишади. Аммо бу ҳодисада мантиққа зид равишда гумонланувчи Россияни тарк этмаган ва бир куннинг ўзида қўлга олинди. Терактда гумонланаётган шахснинг сўроқ қилинаётганидаги ҳолати ҳам инсонни беихтиёр таажжубга солади. Аҳмад Қурбоновнинг юзида ҳадиксираш ва афсус-надоматдан келиб чиқадиган ҳаяжон ҳам кўринмагани бу ишни Россия саҳналаштирмаганми деган ҳақли гумонни уйғотади. Бундан ташқари, “Коммерсант”, РБК, “Известия” нашрлари ҳамда “112” телеграм-канали иккинчи гумонланувчи ҳам қўлга олинганини ёзди. Аммо Россия Федерал хавфсизлик хизмати теракт айбловини суд қарорисиз Аҳмад Қурбонов бўйнига юклашда қаттиқ турибди.

Масаланинг сиёсий тарафига келсак, Россия томони бу ҳодисадан Ўзбекистонга босим ўтказиб, ўз таъсирини кучайтиришда фойдаланишга уриниши сифатида баҳолаш мумкин. Бу худди Крокус воқеасида тожик миллатига мансуб йигитлар айбланганига ўхшаб кетади. Зеро, Россияда яшовчи 196 хилдан зиёд миллатлар ичидан айнан Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқаролари танланишини тасодиф дейиш қийин.

Мазкур ҳодиса юзасидан Москва билан даҳанаки жангга кирган Америка Россиянинг Ўзбекистондаги манфаатларига зарба беришда турли услуб ва воситаларни ишга солаётганини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Америка Европа Иттифоқи билан боғлиқ манфаатларини Украинани Россияга қарши қўйиш билан таъминлаётган бўлса, Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирини қисқартиришда Ўзбекистонга яқинлашув Америка учун муҳим факторга айланган. Меҳнат миграцияси борасида Ўзбекистоннинг Россияга қарамлигини камайтириш учун Ғарб давлатлари ёки уларнинг нуфузи остидаги мамлакатларда ўзбекистонликларга иш ўрни ажратиш Америка фойдасига хизмат қиладиган омилдир. Шунда Ўзбекистон ҳукуматига мигрантлар воситасида таъсир ўтказиш қуроли Россия қўлидан тортиб олинади.

Генералга суиқасдда ўзбекистонлик ишчи муҳожир айбланганидан сўнг расмий Москва ўзбекистонликларда Россияга нисбатан нафратни кучайтириш хавфига қарамай, мигрантларга нисбатан босимни оширди. Бундай ҳолатда, айрим ўзбекистонликлар бутун айбни кўр-кўрона Аҳмад Қурбоновга қаратиб, бу ишнинг сиёсий тарафини назардан қочиришяпти. Бундай муносабат тўғри эмас. Аввало, бу йигит мусулмон ва унга шундай эътиборда қараш лозим. Бўлиб ҳам, Игор Кириллов каби мусулмонларнинг қирғин қилинишига алоқадор кимсанинг ўлдирилишига жиноят деб қараш мумкинми? Зотан, Россия ва Башар Асад режими ҳамкорликда Суриядаги мактаб, шифохона, бозорлар, шунингдек, кўплаб шаҳар ва қишлоқларга кимёвий ҳужум уюштиришда Игор Кирилловга ўхшаганларнинг ўзига хос хизматлари бўлган. Россия армияси Суриядаги ёвуз режаларини тугаллаган йилларда Игор Кириллов унвон, орден ва медаллар билан тақдирлангани ҳам бу фикрни тасдиқлаб турибди. Жумладан, 2018 йилнинг 6-7 апрель кунлари Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрига заҳарли хлор гази қўллангани тўғрисидаги аниқ фактларни “сохта” дея рад этган кимса ҳам Игор Кириллов бўлади. Мазкур кимёвий ҳужумда оилалар ўз бошпаналари ва уйларида газдан бўғилиб ҳалок бўлган ва қурбонлар сони кескин ортган эди…

Агар биз масалага тўғри нуқтаи назардан, яъни Ислом асосида қарасак, мусулмонлар қотили бўлган Игор Кирилловнинг ўлдирилиши яхши ишдир, уни бажарган киши учун эса бу шарафдир. Бироқ бундан ҳар қандай ғайримусулмоннинг қони мусулмон учун ҳалол, деган сўзни тушунмаслик керак.

Мана шу жиноятчи генералнинг ўлдирилиши ҳали судда кўриб чиқилиб, ҳукм чиқарилмай туриб Россия мигрантларга босимни бошлаб юборган бир вазиятда, Ўзбекистон ва Россия президентлари ўртасида телефон орқали сўзлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда 19 декабрь куни икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди. Кремль матбуот хизматининг ёзишича, суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. “Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Қуролли кучлари Кимёвий, радиациявий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши таъкидланди. Икки давлат махсус хизматлари ўртасида терроризмга қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттириш нияти билдирилди”, – дейилади Кремл хабарида.

Аслида эса, Ўзбекистон ҳукумати суд қарорисиз Аҳмад Қурбоновни жиноятчига чиқарилишига қарши туриши керак эди. Бир инсоннинг ҳали исботланмаган қилмиши сабаб бошқа ўзбекистонликларга зуғум ўтказмасликни Россиядан талаб қилиши зарур эди. Шунингдек, Россиядан ўзбекистонликларни Украинадаги урушга жалб қилишни тўхтатишни талаб қилиши керак эди. Бу ҳукумат эса, аввалда жиноят қилмаган, ҳали айби исботланмаган фуқаросини ҳимоя қилмади. Аксинча, Россиянинг асоссиз айбловларини тасдиқлади ва унинг оиласини назорат остига олди. Ҳозирда бу оила одамлар билан телефон мулоқотини тўхтатган. Россия Марказий Осиёдаги манфаатларини таъминлашда мазкур ҳодисадан босим воситаси сифатида фойдаланаётганини Путиннинг гапларидан англаш мумкин. Россия президенти Владимир Путин “Йил якунлари” чоғида миграция масаласини Россия Федерацияси учун ўта кескин ва нозик деб атади. “Меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш ва фаолиятнинг юқори технологияли йўналишларига эътибор қаратиш зарур. Агар миграция муқаррар бўлса, Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда уларнинг фуқароларини миграцияга тайёрлашимиз: уларни тилимиз, қонунларимиз, маданиятимиз билан таништиришимиз керак”, – деди у. Агар Россияга келганлар қонунни бузса, Путиннинг фикрича, жазо ва жавобгарликни кучайтириш керак. Кўриниб турганидек, Россия Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан жазо чораларини кучайтирмоқда. Улар олдига Россия қонунлари, тили ва маданиятини ўзлаштиришни шарт қилиб қўймоқда. Ваҳоланки, Россияга ишлаш учун борадиган бошқа давлатлар фуқароларига бундай талаб йўқ.

Аҳмад Қурбонов каби мусулмонларнинг турли мақсадлар йўлида осонликча ишлатиладиган бўлиб қолгани уларнинг ҳимоясиз эканлигини кўрсатади. Мусулмонлар бошига тушаётган бу оғир алам ва машаққатларга ҳақиқий етакчимиз – Халифанинг йўқлиги сабабдир. Агар Халифамиз бўлса эди, куфр давлатлари ўртасидаги курашларда қурбон бўлиб кетиш бахтсизлигига йўл қўймас эди. Шу боис, мусибатимиз ечимини ҳабибимиз Муҳаммад ﷺ нинг:

وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ

“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, – деган сўзларидан топамиз. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишнинг нақадар муҳимлигини англаб етишимиз зарур! Барча муаммоларга ҳақиқий ечимни истаган оқил кишилар мана шу давлатни тиклаш йўлида бор куч-имкониятларини сарф этишлари зарур.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

27.12.2024й

TagsАҳмад ҚурбоновИгор КирилловРоссия генерали
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Идлиб қатл қилинмоқда… сукут қилиш билан қотилларга шерик бўлиб қолманг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик қандай тугатилган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ИШИДга қарши курашиш учун Германиядан қўшимча ёрдам сўрамоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/