Трампни рози қилиш йўлида Кашмирни озод этишдаги олтин имкониятни қўлдан бой берган бу раҳбарият алмаштирилмас экан, Кашмир озод бўлмайди

Матбуот баёноти
Трампни рози қилиш йўлида Кашмирни озод этишдаги олтин имкониятни қўлдан бой берган бу раҳбарият алмаштирилмас экан, Кашмир озод бўлмайди
Ҳозирги замоннинг «Ража Зоҳири» ҳисобланган Модининг қўли билан Кашмирнинг аннекция қилинганига 2025 йил 5 август куни олти йил тўлди. Бу хиёнат Америкада тузилган келишув асосида, ўша пайтдаги Покистон сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти (Бажва-Имрон Хон ҳукумати)нинг Кашмирни топширишдек очиқ хиёнати орқали амалга оширилди. Орадан атиги бир неча ой ўтгач, генерал Бажва Кашмир масаласида ҳинду давлати билан ўт очишни тўхтатиш келишувига имзо чекиш орқали бу хиёнатни янада мустаҳкамлади. Шу кунга қадар ҳам бу хиёнат мазлум ва ожиз Кашмир мусулмонларига нисбатан давом этмоқда.
2025 йил 6 май куни Покистон ҳаво кучларининг «лочинлари» ҳинду давлати томонидан ўз юртига қарши қилинган ҳужумга жавоб қайтариб, ҳиндларни шармандали мағлубиятга учратди. Улар Ҳиндистоннинг олтита замонавий қирувчи самолётини уриб туширди ва шу билан чекланмасдан, қўрқоқ ҳиндулар устидан тўлиқ ҳаво устунлигига эга эканини намойиш қилди. Шу тариқа, Покистон ҳаво кучлари учун узоқ йиллардан бери кутилган ноёб ва бебаҳо имконият вужудга келди. Бу Кашмирни озод қилиш ва Сринагардаги Модининг бир томонлама аннексия қилиш режасини пучга чиқариш имконияти эди. Бироқ, Покистон ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти бу фурсатдан ҳақиқий мўминларга хос тарзда фойдаланиш ўрнига, уни қўлдан бой берди. Трампни рози қилишни муҳимроқ деб билиб, унинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги кўрсатмасини бажарди. Шу тариқа, бу раҳбарият Ғазо мусулмонларини ёрдамсиз қолдирганидек, мазлум Кашмир мусулмонларини ҳам ҳинд босқини ва уларнинг зулмларига қарши курашда ёлғиз қолдирди. Ваҳоланки, Росулуллоҳ ﷺ
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни (душманга) топшириб қўймайди», деган эдилар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Бироқ, шунга қарамай, на олтита дарёни ҳинду давлатидан қайтариб олиш кафолатланди, на Инд дарёси суви ҳақидаги шартномани қайта жорий этиш таъминланди. Аксинча, бугунги кунда ҳам шу ҳукмдорлар пешонасида шармандалик доғи бўлиб қолган «ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги хиёнаткор келишув» сақланиб қолмоқда.
Эй Покистон қуролли кучларининг холис зобит ва аскарлари!
Сизнинг ҳарбий ва сиёсий раҳбариятингиз Трампни рози қилишни ўзининг ҳаётий мақсадига айлантирган, аммо мусулмонларга ёрдам беришга интилишингизни асло истамайди. Улар учун Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ва Ғазога қарши урушнинг ҳарбий режасини тузган Америка марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Куриллани «Шараф нишони» билан тақдирлаш биринчи ўринда турибди. Дарвоқе, Ҳиндистонга қарши жасоратни сиз, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари лочинлари, намойиш этдингиз. Аммо қаҳрамонлигингиз учун берилиши лозим бўлган мукофотни ҳарбий қўмондонларингиз эгаллаб, маршал унвонини қўлга киритмоқдалар. Шубҳасиз, бу орден ва унвонларнинг на Ғазо мусулмонларига, на Кашмир мусулмонларига фойдаси бор. Аслида, уларнинг барча хатти-ҳаракатлари Американинг икки давлат ечимига замин тайёрлаш учун юртма-юрт кезиб, Трампга садоқат билан хизмат қилаётган вакили Уиткоффнинг хатти-ҳаракатларидан ҳеч фарқ қилмайди.
Мудом Покистонда шундай раҳбарият ҳукмрон экан, Кашмир ҳеч қачон озод бўлмайди. Чунки халқаро тизим ва Трамп чизиб берган чегарадан чиқишга унинг юраги дов бермайди. Мудом Покистон қуролли кучлари жиҳод бошламас экан, Кашмир ҳаргиз озод бўлмайди. Кашмир фақат шундай раҳбарият қўл остида озод бўладики, у тавҳид байроғини баланд кўтариб, қудратли Покистон армияси аскарларини занжирлардан озод этади ва Трампга эмас, балки Аллоҳ Таолога таваккал қилади.
Ҳизб ут-Таҳрир сизларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилмоқда. Зеро, Халифалик Ғазони яҳудийлардан, Кашмирни эса ҳиндулардан озод этиш билан тарихий ўзгариш ясайди. Бас, шундай экан, ҳаракатга келинг ва Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир амири, жаҳон миқёсидаги сиёсий арбоб ва улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага нусрат-ёрдам беринг. Аллоҳ зиммангизга юклаган шаръий бурчни адо этинг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ