| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

  • Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

  • Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир

  • Эй Ислом ёшлари ва мусулмон қўшинлари! Уйғонинг ва биз билан бирга Рошид Халифаликни барпо этинг!

  • Келгуси баҳор — Рошид Халифалик баҳоридир!

  • Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир! 

  • Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида

  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Андижон ҳокими: Хитойдан Америкагача

Андижон ҳокими: Хитойдан Америкагача

By htadmin
16.09.2025
0
Share:

Андижон ҳокими: Хитойдан Америкагача

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳрида Андижон вилояти ҳокимлиги ва ITF GROUP компанияси ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Расмийларга кўра, бу ҳужжат орқали минтақада янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилиши, замонавий технологиялар жалб қилиниши ва минглаб янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

“Озодлик” радиосининг суриштирувига кўра, Андижон вилояти ҳокими Хитой компаниялари билан яқин ҳамкорлик бўйича Андижон вилоятида фермерлардан минглаб гектар ерни босим остида тортиб олиб, хитойлик компанияларга берган. Фермерларнинг айтишича, ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари уларни ҳоким кўрсатмаси билан ерларини “ихтиёрий равишда” топширишга мажбурлаган.

Амалда, хитойликлар томонидан ташкил этилган кластерлар маҳаллий деҳқонларни ердан маҳрум этиб, ишчи кучини арзон қийматда ишлатиш тизимини йўлга қўйган.

Энди эса худди шу ҳоким Хитойнинг асосий глобал рақиби – АҚШ билан Сент-Луисда тўқимачилик соҳасида ҳамкорликка оид меморандум имзолади. Бошқача айтганда, Хитой билан ҳамкорликда ерларни тортиқ қилиш тажрибаси энди Америка капитали учун ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу эса, мамлакатни ташқи кучлар учун “инвестиция майдони”га айлантираётганидан далолат.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган бўлиб, Хитой ва АҚШнинг геосиёсий манфаатлари учун муҳим минтақа ҳисобланади.

Хитой “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида Ўзбекистонни ўзининг саноат ва қишлоқ хўжалиги занжирига боғлаш, ер ва меҳнат ресурсларини эгаллаш, улардан ўз манфаати учун максимал фойдаланишни, Америка эса, минтақада Хитой таъсирини мувозанатлаш ҳамда бозор ва саноат занжирини ўзлаштириб, молиявий қарз ва импорт орқали иқтисодий қарамликка солишни кўзлайди. Андижон ҳокимининг ҳаракатлари шу икки глобал куч ўртасидаги рақобатнинг маҳаллий майдондаги акс-садосига айланмоқда.

Фермерлар манфаатлари ва ҳаёт-мамот масалалари ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Тўқимачилик сиёсати маҳаллий иқтисод барқарорлигидан кўра глобал рақобат талабларига хизмат қилаётгани кўринмоқда.

Андижон ҳокими ташқи аудитория олдида ўзини маҳаллий саноатни ривожлантириш ташаббускори сифатида кўрсатса-да, амалда у Хитойдан Америкагача бўлган йирик геосиёсий ўйинларнинг маҳаллий ижрочисига айланиб қолди.

Ўзбекистон тарихан қишлоқ хўжалигида ўзини-ўзи таъминлайдиган давлат ҳисобланади. Пахта, ғалла, боғдорчилик ва сабзавотчилик мамлакат аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш баробарида хорижга ҳам экспорт қилинади. Аммо сўнгги ўн йилликларда ҳукуматнинг “кластер сиёсати” қишлоқ хўжалигини хусусий инвесторларга, кўпинча хорижий капиталга йўналтирди. Бу тизим расмийларда “самарадорлик” сифатида кўрсатилса-да, аслида маҳаллий деҳқоннинг ердан мустақил фойдаланиш ҳуқуқини чеклаб, уни йирик кластер компанияларига боғлаб қўйди.

Миссури штатида имзоланган тўқимачилик меморандуми Трамп маъмурияти Мирзиёев ҳукумати билан муҳокама қилаётган GSM-102 дастури ва “Made from U.S. Cotton” ташаббуси билан чамбарчас боғлиқ.

Шунинг учун Андижон ҳокимининг АҚШ билан имзолаган меморандуми ана шу пахта дастурининг маҳаллий майдондаги амалий қадами, дейиш мумкин.

Расмий баёнотларда “илғор технологиялар” ва “янги иш ўринлари” деб тарғиб қилинса-да, аслида Америка пахтасини Ўзбекистон бозорига киритиш, мамлакат қишлоқ хўжалиги ва саноат занжирини АҚШ капиталига қарам қилиш мақсадига хизмат қилади.

Андижон ҳокимининг аввало Хитой, кейин эса Америка билан тузган тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигига оид келишувлари – бугунги кунда юртимиздаги иқтисодий сиёсатнинг асл моҳиятини очиб бермоқда. Бу келишувларнинг ҳар иккиси ҳам мамлакатимиз имконият ресурсларини ташқи кучлар иқтисодий тизимига қарам қилишнинг йўлидир.

Исломнинг иқтисодий низомида қишлоқ хўжалиги ва саноат Аллоҳ белгилаган қоидалар асосида ривожланади. Бирор мустамлакачи давлатдан қарз олиш ёки унинг бозорига боғланиш мумкин эмас. Халифа хом-ашё ва маҳсулотларни ташқи бозор талаблари учун эмас, Умматнинг озиқ-овқат ва саноат эҳтиёжини таъминлаш учун ишлатади. Шунинг учун мусулмонлар Мирзиёев бошлиқ бундай манфаатпараст ҳокимларнинг ҳаракатларидан огоҳ бўлиб, уларнинг куфр ҳукмронлигига йўл очаётган ишларини рад этиши ҳамда мусулмонларнинг ерлари, пахтаси ва барча бойликларини исломий тартибда муҳофаза қиладиган, Уммат манфаатларини ҳар қандай ташқи кучларнинг мустамлакачилик ўйинларидан асрайдиган Аллоҳ ҳукмлари билан бошқарувчи Рошид Халифаликка интилишлари зарур.

 

Иззатуллоҳ

16.09.2025й

TagsАндижон ҳокимиХитойдан Америкагача
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Доллар ва АҚШ молия сиёсати: ўтмиш ҳукмронлиги билан келажак муаммолари ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти тадбирлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик қулатилганининг 96 йиллиги муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир Рамаллоҳда кўп кишилик конференция ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: