| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • «Озодлик лойиҳалари» ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегияси

  • Орол фожиаси ва Венеция биенналеси: Ниқобланган воқелик ва асл ечим

  • Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

  • Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«Озодлик лойиҳалари» ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегияси

«Озодлик лойиҳалари» ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегияси

By htadmin
18.05.2026
22
0
Share:

«Озодлик лойиҳалари» ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегияси

АҚШ маъмуриятининг сиёсий стратегиясида бир жиҳат яққол кўзга ташланади: агар танланган усул кутилган натижани бермаса, қўйилган мақсадга эришиш имконсиз бўлиб қолса ёки кўрилажак зарар кўзланган фойдадан ошиб кетса, Вашингтон ўз тактикасини зудлик билан ўзгартиришга одатланган.

Эрон сиёсий элитасининг биринчи ва иккинчи бўғин вакилларини жисмонан йўқ қилиш орқали режимни тиз чўктириш ёки ағдаришга қаратилган уринишлар кутилган натижани бермади. Қирқ кун давом этган ҳарбий тажовуздан сўнг, АҚШ амалиётларни аввалига икки ҳафтага, кейинчалик эса номаълум муддатга тўхтатишга мажбур бўлди. Трамп Эрондаги режимни ўзгартиргани ҳақида лоф урган бўлса-да, амалда янги келишув илинжида Теҳрон билан музокаралар столига ўтириш йўлини изламоқда.

Бироқ Теҳрон расмийларининг позициясида ҳеч қандай сезиларли ўзгариш бўлмаганини кўргач, Вашингтон Эрон портларини қамал қилиш тактикасига ўтди. Ҳурмуз бўғозида амалда ҳукмронлик қилаётган Эрон эса таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади. Оқибатда юзлаб улкан кемалар Форс кўрфазида қамалиб қолди ва халқаро денгиз қатнови оғир инқирозга юз тутди.

Тажовузнинг илк лаҳзаларида мустабид раҳбар ҳеч кимдан кўмак сўраб ўтирмади. Кўзини кибр ва манманлик кўр қилган бу кимса ўзини ерни остин-устун қилишга, самони олов ичида қолдиришга қодир қудрат эгаси деб биларди. Бироқ воқеалар ривожи унинг ҳарбий салоҳияти ўзидан ўн чандон заифроқ бўлган давлат қаршисида нақадар ожизлигини кўрсатиб қўйди. Шундан сўнг у стратегик муҳим бўғозни назорат қилишда мадад сўраб, дунёга жар солди. Аммо унинг бу нидоларига ғарблик иттифоқчилари томонидан ҳеч қандай акс-садо бўлмади.

Вазият танглашгач, у бошқа бир тактикани қўллашга мажбур бўлди: 2026 йил 4 май куни «Озодлик лойиҳаси» деб номланган янги амалиёт бошланганини эълон қилди. Бу галги ҳаракатлар Ҳурмуз бўғозида тиқилиб қолган ва минтақавий инқирозга алоқаси бўлмаган «бетараф давлатлар» кемаларига гўёки хавфсиз йўлак яратиш баҳонаси билан ниқобланди.

Кутилган натижани бермагач, лойиҳа тўхтатилди. 2026 йил 6 май тонгида амалиёт музлатилганини эълон қилар экан, Трамп Покистон ва бошқа давлатларнинг илтимоси ҳамда Эронга қарши “улкан муваффақиятларга” эришилганини даъво қилиб, лойиҳани вақтинча тўхтатишга қарор қилганини билдирди. Бироқ қамал тўлиқ кучида қолишини таъкидлади. Ўша куни оқшомда эса у: «Сўнгги 24 соат ичида Эрон масаласида жуда самарали музокаралар ўтказдик. Якуний тўхтамга келиш эҳтимолимиз жуда юқори, Теҳрон ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлди», — деган навбатдаги баландпарвоз баёнот билан чиқди.

Лекин бу даъволарнинг ҳеч бири амалда ўз тасдиғини топмади. Эрон томони унинг 9 банддан иборат таклифини инкор қилиб, ўзининг 14 моддали талабини илгари сургач, Оқ уй бевосита денгиз тўқнашувларига киришишга мажбур бўлди. Трамп бу ҳаракатларни «урушнинг қайта бошланиши» деб аташдан эҳтиёткорлик билан қочди. Зеро, очиқ жанг сифатида тан олинган тўқнашувлардаги муваффақиятсизлик иккинчи мағлубият сифатида баҳоланиши муқаррар эди. Қолаверса, расмий уруш учун Конгресс розилиги зарурлиги уни қўл-оёғини боғлаб қўйганди. Шу боис, у «ур ва қоч» тактикасини асосий услуб қилиб танлади.

2026 йил 5 май куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Қўшма Штатлар ҳужумкор босқични якунлаб, мудофаага ўтганини расман билдирди. У «Шиддатли ғазаб» амалиёти ўрнини «Озодлик лойиҳаси» эгаллаганини қайд этар экан, кўрфаздаги денгизчиларнинг аянчли аҳволига — очлик ва хавф ичида қолган, ҳатто қурбон берилган (10 киши) инсоний тангликка эътибор қаратди. Рубио Теҳронни Америка шартларига бўйсунишга чақириб, махсус вакиллар Уиткофф ва Кушнер «ер ости қаъридаги» ядровий материалларни ҳам қамраб олувчи дипломатик ечим устида ишлаётганини алоҳида уқтирди.

Президент Трамп 2026 йил 1 май куни Конгресснинг Вакиллар палатаси ва Сенат раҳбариятини Эрондаги ҳужумкор амалиётлар тўхтатилгани ҳақида расман огоҳлантирди. Бу қарор Конгресснинг Трампга нисбатан босими кучайган, яъни учинчи ойига қадам қўйган урушни давом эттириш учун махсус рухсатнома талаб қилинган бир пайтда қабул қилинди. Шу тариқа, Президент истамаса-да, қўшинларни 60 кундан ортиқ муддатга чет элга жойлаштириш учун, қонун чиқарувчи ҳокимият розилигини олишни назарда тутувчи қонун талаблари олдида чекинишга мажбур бўлди.

Бироқ Эрон томони ҳанузгача сукут сақлаб, музокараларни қайта бошлаш ва келишув тузиш таклифини рад этмоқда. Бунга жавобан Трамп 2026 йил 9 май куни яна таҳдид қилишга ўтди ва моҳияти тўлиқ очиқланмаган «Озодлик плюс» лойиҳасини эълон қилди. Америкалик расмийларнинг тушунтиришича, ушбу лойиҳа кўрфазда АҚШ ҳарбий контингентини кўпайтиришни, Эрон портларининг денгиз қамалини кучайтиришни ва Ҳўрмуз бўғозидаги акс-ҳаракатларни жадаллаштиришни кўзда тутади. Маълум бўлишича, аввалги «Озодлик лойиҳаси» доирасида савдо кемаларини кузатиб бориш учун 15 минг аскар ва 100 та самолёт жалб қилинган бўлса-да, бу ҳаракатлар Эроннинг кескин таҳдидлари сабабли фақат қисман муваффақият келтирган.

Американинг «Axios» нашри 2026 йил 6 май куни Покистондаги ишончли манбасига таяниб хабар беришича, АҚШ ва Эрон урушни тугатиш бўйича бир саҳифалик меморандум имзолашга яқин турибди. Мазкур келишувга кўра, Эрон уранни бойитиш жараёнини тўхтатиш мажбуриятини олади. Бунинг эвазига Америка томони санкцияларни бекор қилиши, Эроннинг музлатиб қўйилган миллиардлаб долларлик маблағларини қайтариши ҳамда Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновига қўйилган чекловларни икки томонлама олиб ташлаши кутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Трамп Теҳрон билан тил топишишга маҳкум. Боиси, урушни давом эттириш учун на ҳуқуқий асос, на кафолатланган ҳарбий натижа мавжуд. У эса буни аввал ҳам синаб кўриб, муваффақиятсизликка учраган эди. Кўрфазда қамалиб қолган кемаларни қутқариш лойиҳаси эса жуда кўп вақт талаб этади ва юқори хавф-хатар билан боғлиқ. Трампнинг энг заиф нуқтаси — сиёсий жараёнларни тижорат битими деб билиб, катта сиёсатда тезкор фойда олишга интилаётганидадир. Сиёсатни бизнес тарозисида ўлчашга бўлган бундай ёндашув унинг стратегик ҳалокатига сабаб бўлмоқда.

Сиёсатда тактиканинг янгиланиши табиий ҳол, аммо усулларнинг қўлқопдек тез алмашиши — стратегик саросима ва теран таҳлил йўқлигидан далолатдир. Бу худди режасиз довдираётган кимсанинг «бир синаб кўрайлик-чи» қабилидаги таваккалчилигига ўхшайди. Бундай ёндашув стратегик қарор қабул қилувчиларга бўлган ишончни сўндиради. Зеро, ҳар қандай услуб юзаки ёндашув эмас, балки муайян мақсадга эришиш йўлидаги теран тадқиқотлар маҳсули бўлиши шарт.Аслида, бу воқеалар Американинг енгилмас қудрат эмаслигини, уни мағлуб этиш мумкинлигини исботламоқда. Бундай тарихий ғалаба эса, иншааллоҳ, Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик барпо этилганда ҳамда «Ҳизб ут-Таҳрир» каби пўлат иродали, онгли ва холис сиёсий раҳбарият майдонга чиққандагина рўёбга чиқади.

Афсуски, ўз давлатининг улкан салоҳиятини англамаган Покистон ҳукмдорлари Оқ уйни боши берк кўчадан қутқариш учун жон-жаҳдлари билан елиб-югиришмоқда. Улар мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, Трампнинг минтақадаги режаларини амалга ошириш учун “арзон почтачи” ролини ижро этишга рози бўлмоқдалар.

Ваҳоланки, улар Америка тазйиқига қарши туришлари, ундан тўлиқ мустақил эканликларини эълон қилишлари ва бутун мусулмонларни бирлаштириш йўлида ҳаракат қилишлари лозим эди. Агар улар ҳокимиятни «Ҳизб ут-Таҳрир»га топширганларида эди, бу етакчилик Америкага худди Халифа Умар ибн Хаттоб Форс ва Рум империяларига кўрсатиб қўйган унутилмас тарихий сабоқни қайта намоён қилган бўларди.

 

Устоз Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан

TagsВашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегиясиОзодлик лойиҳалари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўрта Осиё мусулмонларига мурожаат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия Украина урушига қандай қарайди?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй Ислом Уммати! Сизда ҳали ҳам яхшилик бор!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.05.2026

    «Озодлик лойиҳалари» ва Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан ўзгарувчан стратегияси

  • 18.05.2026

    Орол фожиаси ва Венеция биенналеси: Ниқобланган воқелик ва асл ечим

  • 16.05.2026

    Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

  • 16.05.2026

    Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

  • 16.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/