1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ… Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,
ва лиллаҳил ҳамд.
Сарвари коинот ﷺ: «Аллоҳ наздида кунларнинг энг улуғи — Қурбон ҳайити кунидир», дея марҳамат қилганлар. Биз ушбу қутлуғ айёмни — Илоҳий шиорлар улуғланадиган фазилатли онларни қарши олар эканмиз, Ҳақ таолонинг:
﴿ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ﴾
«Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини қалбларимизга чуқур сингдирамиз.
Бугун Ислом уммати ўз ҳукмдорлари томонидан хорланиб, ғанимлар измига топширилган машаққатли кунларни бошдан кечирмоқда. Бу аянчли қисмат қалбларимизни тиғсиз тилиб, ҳасратга тўлдираётган бўлса-да, биз азиз, собитқадам ва ажрини ёлғиз Яратгандан умид қилувчи мусулмонларни муборак Ийд ал-Азҳо билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Ҳақ таолодан ушбу ҳайит кунларини Уммат учун нажот эшиклари очиладиган, зафар ва юксалиш бошланадиган муборак палла қилишини сўраб қоламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими маъмурияти ва унинг барча ходимлари номидан Ҳизб ут-Таҳрир амири, забардаст олим Ато ибн Халил Абу Рашта (ҳафизаҳуллоҳ) жанобларига қизғин табрикларимизни йўллаймиз. Раббимиздан Умматнинг залолат ва хорлик босқичига якун ясаб, нусрат ва озодлик тонгини оттирувчи Рошид Халифалик байъати тез орада у кишининг қўлларида амалга ошишини илтижо қиламиз. Зеро, бу — Ҳақ таолонинг муқаддас ваъдасидир:
﴿وَعَدَ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ …﴾
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни… ер юзида халифа қилишни ваъда қилди[2]»
Минг афсуслар бўлсинки, бу йилги Қурбон ҳайити Ислом уммати мустамлакачилик кишанлари остида азоб чекаётган бир даврга тўғри келди. Фаластин, Ливан, Судан, Эрон, Яман ва Шом диёрларидаги қонли сиёсат мусулмонларни ҳайит суруридан ҳам, ҳаёт ҳаловатидан ҳам буткул мосуво қилди. Уммат Илоҳий қасам билан улуғланган «ўн кеча»нинг файзини зулм ва истибдод соясида қарши олмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: «Ва ўн кечага қасам», дея бу кунларнинг қадрини қанчалар баланд қилган эди.
Бугун кибр отига минган Трамп мусулмон ўлкаларига олов ёғдириб, ўз измига юрмаганларни «дўзах азоблари» билан таҳдид қилмоқда. Унинг жиноятдаги шериги ва ҳамтовоғи Нетаньяху эса мусулмонлар қони эвазига Яқин Шарқни ўз пуч хаёллари асосида қайта чизишга чираниб ётибди. Британия, Франция, Австралия ва Германия каби мустамлакачи кучлар эса бу фожиаларни ё совуққонлик билан кузатмоқда, ёки қотилларнинг қўлини маҳкам сиқмоқда. Аммо энг ачинарлиси — ўз миллатига хиёнат қилган мусулмон ҳукмдорларнинг қилмишидир. Улар халққа тиргак бўлиш ўрнига, мустамлакачиларга малайлик қилишмоқда. Энг «инсофлиси» эса шунчаки мунофиқона «қоралаш» билан шаҳидалар сонини санайдиган ҳисобчидай турибди.
Албатта, бу аччиқ ҳақиқатлар кўнглимизни хира қилсада, аммо зулмат ортида тонг яқинлигидан дарак берувчи нажот нурлари ҳам порламоқда. Мустамлакачилик тахтини кескин зарба билан ағдариб, сиёсий манзарани мўминлар шодланадиган тарзда ўзгартиражак буюк уйғониш остонасида турибмиз. Ислом уммати бугун Ғарб асло кутмаган метин иродани намойиш этмоқда. Халқ ўз хоин ҳукмдорларининг асл башарасини таниб, улардан бутунлай юз ўгирди. Бу эса туб ўзгаришларнинг энг муҳим омилидир. Зеро, Аллоҳ таоло айтганидек: «Албатта, Аллоҳ бирон қавм ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, уларнинг аҳволини ўзгартирмас[3]».
Сарвари олам ﷺ: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг илк ўн кунида қилинган солиҳ амаллардан кўра суюклироқ иш йўқдир…», дея марҳамат қилганлар. Ушбу муборак кунлар ҳар бир банда учун замонамизнинг энг буюк фарзи — Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида хизмат қилиш учун бебаҳо имкониятдир. Айнан шу муқаддас кураш орқалигина биз яна «инсоният учун чиқарилган энг яхши уммат» деган шарафга муносиб бўламиз ва Ислом байроғи остида ҳақиқий азизликка қайтамиз.
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб