| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

  • Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

  • Ливан қаёққа қараб кетмоқда?

  • АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?

  • Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

  • Америка билан дўстлашиш — дунё ва охиратда очиқ-ойдин зиёндир

  • Мусулмонлар армиялари қачон Муборак заминни яҳудийлардан тозалаш учун оёққа туради?!

  • Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

By htadmin
31.07.2026
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Саволга жавоб

Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

Риёд Абу Моликка

Савол: (Шайхимиз, Аллоҳ сизга баракот ато этсин ва Фатҳ [илм ва ҳикмат] эшикларини очсин. Марҳамат қилиб жавоб берсангиз, «Ҳизб ут-Таҳрир» ақида масаласида ашъарий ҳисобланадими ёки ақида масаласида унинг ўзининг хос тушунчаси борми? Ташаккур!) — тугади.

Жавоб: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Саволингизга бевосита жавоб беришдан олдин, қуйидагиларни таъкидлаб ўтмоқчиман:

Биринчидан: Ҳизб ут-Таҳрир воқеси:

  • «Ҳизб ут-Таҳрир» ўзига қуйидагича таъриф берган: (У – сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси (мафкураси) Исломдир. Сиёсат унинг иши, Ислом эса мафкурасидир. У уммат орасида ва у билан бирга Исломни ўзига бош масала қилиб олиши учун ҳамда Хилофатни ва Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан ҳукм қилишни ҳаётга қайтариш учун унга етакчилик қилиш мақсадида фаолият олиб боради. Ҳизб ут-Таҳрир руҳий уюшма ҳам, илмий ёки таълимий уюшма ҳам, хайрия уюшмаси ҳам эмас, балки у сиёсий уюшмадир. Исломий фикрат унинг танаси учун руҳдир, унинг ядроси ва ҳаётининг сиридир). Ушбу таърифга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир фикрий мактаб ҳам, каломий фирқа ҳам, фиқҳий мазҳаб ҳам эмас, балки сиёсий ҳизб бўлиб, умматнинг муаммоларини табанний қилади (туб ечимларини қабул қилади) уларни ҳимоя қилади ҳамда ҳаёт воқелигида Исломни барпо этиш ва барпо этилганидан кейин уни сақлаб қолиш йўлида фаолият олиб боради… У Исломий ақидага иймон келтиради ва Исломий ақидага иймон келтирган ҳар бир кишини ўзига биродар деб ҳисоблайди (إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ) (Албатта, мўминлар биродардирлар) ҳамда ҳар қандай ихтилофли нуқтада у билан чиройли тарзда баҳс-мунозара қилади…
  • «Ҳизб ут-Таҳрир» ўз фаолиятини амалга ошириши учун ўзига лозим бўлган фикрлар, ҳукмлар ва раъй (қарашлар)ни табанний (қабул) қилган ҳамда уларни ўз китоб ва нашраларида жамлаган… Бироқ у ҳар бир масала ва ҳар бир фикрни тадқиқ қилмаган ҳамда кўплаб масалаларда, хусусан, ақида баҳслари ва ибодатларга оид масалаларда ҳеч нарсани табанний қилмаган. Чунки бу нарса умматни уйғотиш ва Халифалик давлатини барпо этишга интиладиган ҳамда умматнинг фикри ва ҳиссига таянадиган сиёсий партия сифатидаги фаолиятида унга зарур эмас… Масалан, у пайғамбарлар ва расулларнинг исмати (гуноҳдан сақланганлиги) мавзусида ҳамда Набий ﷺнинг ижтиҳоди масаласида [буларнинг] ташриъий тушунишга таъсири бўлгани учун (айрим қарашларни) қабул қилган… Аммо калом олимлари (мутакаллимлар) баҳс юритган бошқа кўплаб масалаларда ҳеч қандай қарашни табанний қилмаган…
  • Ҳизб қувватуд-далилга(далилнинг кучлилиги) қатъий амал қилди ва бу унинг ўз сақофати ҳамда табанний қилган қарашларини доимо қайта кўриб чиқиш ҳамда далил кучига таянишдаги қатъиятида яққол намоён бўлди… У шунга мувофиқ равишда ўз китобларини босқичма-босқич тузатиб ва ўзгартириб борди. Шу боис, далили заифлиги ва бошқанинг далили кучлироқ эканлиги аниқланган бирор-бир фикрни маҳкам ушлаб қолмади, аксинча далили заифлиги маълум бўлган раъйни тарк этиб, далили кучли эканлиги собит бўлган раъйни олди. Бу ҳолат Ҳизб китобларига киритилган бир қатор тузатиш ва ўзгартиришларда, шунингдек, вақти-вақти билан ўз китоблари устидан амалга оширадиган тўлиқ қайта кўриб чиқишларида ҳам яққол кўринади…

Иккинчидан: Баъзи мусулмонлар ақиданинг фуруълари (тармоқлари)га ва калом илмига оид масалаларда ихтилоф қилган мактаблар ҳамда фикрий мазҳабларга имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Ашъария, имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Мотуридия ва Салафия каби ўзларига хос номларни бердилар…

Шунингдек, улар ўз қарашларига «ақида» лафзини ҳам қўлладилар. Натижада «ашъарий ақидаси», «мотуридий ақидаси», «салафий ақидаси» ва шу кабиларни айтдилар. Ҳатто айрим уламоларнинг матнлари ва китобларини ҳам ақида деб зикр қилиб: «Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳга нисбатан Таҳовия ақидаси», дейишди ва: «Имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ Восит аҳли учун ёзган рисоласига нисбатан Восития ақидаси», дейишди… ва ҳоказо. Ҳақиқат шундаки, буларнинг барчасига «ақида» лафзини ишлатиш унчалик аниқ ва ўз ўрнида қўлланган эмас ҳамда унда мусулмонлар ўртасида чалкашлик ва бўлинишни келтириш мавжуд. Чунки мазҳабларнинг ақидавий баҳсларга тегишли масалаларга бўлган муносабати ақиданинг ўзи эмас, балки ақида – шариатда қатъий далиллар билан собит бўлган Исломий ақида бўлиб, бунда ихтилоф қилиш жоиз эмас… Бинобарин, «ашъарий ақидаси», «салафий ақидаси» ёки «таҳовий ақидаси» деган нарсанинг ўзи йўқ, балки ҳар жойда ва барча мазҳаб ҳамда қарашларнинг хилма-хиллигидан қатъий назар, барча мусулмонларни бирлаштирадиган фақат Исломий ақида бор. Шунингдек, Исломий ақидадан ташқари бўлган фаръий (иккинчи даражали) масалаларга тааллуқли баҳсларда Ашъария, Мотуридия, Салафия ва бошқалар каби фикрий мактаблар ҳамда мазҳаблар ўртасида турли хил қарашлар мавжуд бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг ўз қараши бор ва бу қараш уни Ислом ақидасидан чиқариб юбормайди.

Учинчидан: Ҳизб фикрлар, ҳукмлар ва раъйларни табанний қилишда тутган йўл – айниқса, унинг муаллифига эътибор бермаган ҳолда, далилнинг кучига (хоҳ у ақлий, хоҳ нақлий далил бўлсин) асосланиб олишдир. Шу сабабли Ҳизб ут-Таҳрир эътиқоднинг фаръларига оид баъзи масалаларида ашъарийлар айтган нарсаларни қабул қилган, бошқа баъзи масалаларда эса улардан бошқалар айтган нарсаларни қабул қилган… Шаръий масалаларда эса машҳур фиқҳий мазҳабларни ҳам, бошқаларнинг қарашларини ҳам бирор муайян мазҳаб билан чекланмаган ҳолда олган… Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида масалан «шофеъий» ёки «ҳанафий», дейилмайди. Уни «ашъарий», «салафий», «мотуридий» ёки «муътазилий» ҳам дейилмайди. Шунингдек, «у раъй мактабидан ёки ҳадис мактабидан», деб ҳам айтилмайди… ва ҳоказо. У буларнинг ҳеч бири эмас, балки у сиёсий ҳизб бўлиб, мафкураси Исломдир. У ўз китобларида қабул қилган пухта манҳаж асосида, ким айтганидан қатъий назар, қарашларни уларнинг далили кучлилигига қараб олади. Демак, унинг қарашлари ичида ашъарийлар айтган баъзи нарсалар ҳам, салафийлар айтган баъзи нарсалар ҳам ва бошқа мактаблар айтган баъзи нарсалар ҳам бор. Буларнинг барчаси бирор мактабнинг қарашларига содиқ қолиш ёки унинг тариқати, фикри ва раъйларига эргашиш асосида эмас, балки далилнинг кучига асосланган ҳолдадир. У ўтмишда мусулмонлар ўртасида юзага келган ихтилофларни тан олмайди, аксинча, турли мазҳаб ва оқимларга қарамай, мусулмонларни ягона уммат деб ҳисоблайди ҳамда уларни ўзига лаббай деб жавоб беришга, Исломни барпо этиш, даъватни кўтариб чиқиш ва умматни Исломий Халифалик байроғи остида бирлаштириш йўлида ўзи билан бирга фаолият қилишга чақиради.

Умид қиламанки, бу жавоб кифоя қилади.

 Аллоҳу Аъламу ва Аҳкам.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                17 зулҳижжа 1442ҳ

                                                                                          27 июл 2021м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси мусулмон қўшинларни Фаластинга нусрат бериш ва Ақсони озод этишга даъват қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Нега тош отадилар?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/