ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ ВА УНИНГ УММАТНИ УЙҒОТИШДАГИ РОЛИ
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ ВА УНИНГ УММАТНИ УЙҒОТИШДАГИ РОЛИ
Оммавий ахборот воситасининг одамларга барча соҳаларда ва ҳаёт ишларида таъсири қанчалик катта эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Ҳатто оммавий ахборот воситасининг таъсири оламдаги ҳар қандай давлат эга бўладиган ҳар қандай ҳарбий арсеналдан ҳам кучлироқ бўлиб қолди деб айтиладиган бўлди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Чунки ахборот воситаси халқлардан ҳар бирининг ёки умматлардан ҳар бирининг ҳаёт тарзига аниқ таъсир ўтказади, бу ҳаёт тарзида катта нуфузга эга бўлиб уни бир йўналишга солади. Чунки ҳарбий зарбалар ва ҳужумлар одамларни ўлдиришга ва мол—мулкларини вайрон қилишга олиб келса, оммавий ахборотнинг кўплаб воситалари ва услублари орқали оқиб чиқаётган тўлқинлари бир умматнинг ҳаёт тарзини ўзгартириб юборишга ёки ҳеч бўлмаганда бу умматни унинг фикрлари ва тушунчалари асосига қурилган ана шу ҳаёт тарзидан буриб юборишга кафилдир. Бунга сабаб шуки ҳарбий ҳужумлар қирғин ва вайрон қиладиган қуруқ моддий ишлар бўлишдан нарига ўтмайди, лекин ҳарбий амалиёт тугаши билан ишлар яна тезда ўз оқимига қайтади. Оммавий ахборот воситасининг программалаштирилган иши эса ақлларни қайта шакллантириш ва жамиятлар аъзоларининг ҳаёт ишларини белгилаб бериш натижасини беради. Шунинг учун давлатларнинг бошқа давлатга қарши ҳарбий амалиёт ўтказишидан олдин, ҳарбий амалиёт чоғида ҳам ва ундан кейин ҳам ўзининг оммавий ахборот қувватини ишга солишидан ажабланмаса ҳам бўлади. Шунинг учун: олов икки чўп билан аланга олади ва урушнинг боши сўздир, деб айтган кишининг бу сўзи тўғридир.
Ахборот ва унинг аҳамияти янгилик эмас, аксинча ахборотнинг роли қадимданоқ аниқ маълум эди. Унинг услублари гарчи хилма-хил бўлсада ва бир асрдан бошқа асрга ривожланган бўлсада лекин у бир белгиланган сиёсатга мувофиқ бир муайян томондан бошқа томонга хабарларни элтиш, маълумотларни тарқатиш ва ҳақиқатларни баён қилишнинг асосий йўли ҳисобланади. Хабарлар ва маълумотлар оммавий ахборот воситаси тобе бўлган томоннинг нуқтаи назарига биноан ёки ана шу томоннинг омма билан боғланган журналистга – у ўзининг журналистлик вазифасини бажараётган чоғида – буюрган хатти-ҳаракатга биноан чизиб режалаштирилган мақсадлар ва ғояларни амалга ошириш мақсадида тарқатилади. Масалан жоҳилиятда ахборотнинг роли қабиланинг нотиқлар сифатида шоирлар ва адибларнинг ёрдамига таянишида кўзга ташланар эди. Агар қабила бошқа қабила билан урушмоқчи бўлса бу шоир ва адиблар қонларни қайнатиш, ҳимматларни чархлаш ва чавандозлардаги жанговорлик маънавиятини кўтариш учун омма ичида нутқлар сўзлаб, хабарларни тарқатишар эди. Қабила шу уруш оловини ўчирмоқчи ва тинчлик ўрнатмоқчи бўлса у ҳолда шоир қон тўкилиши ва чавандозлар томиридаги жанговорлик қони қайнаши ҳолатига барҳам берадиган янги шеъри қасидани назмга солар эди. Демак уруш ҳолатида шоирнинг қасидаси бамисоли қабила эркакларида урушга бўлган умумий фикрни пайдо қилувчи ахборот фронти бўлган бўлса, тинчлик ҳолатида бошқа қасида бамисоли уруш оловини ўчирадиган ахборот клапани вазифасини бажарган.
Ислом рисолати башариятни тўғри асосда уйғотиш учун ўзининг буюк фикрлари, тушунчалари, қарашлари ва ҳукмлари билан келганидан кейин эса, яъни узоқ давом этган тубанлик ва пасайиш асрларидан кейин Ислом ўзининг илк кунларидан бошлабоқ ахборотга зўр эътибор берди. Чунки ахборотнинг аҳамияти яққол кўзга ташланиб турар эди. Унинг роли Росул A Маккаи Мукаррамада одамларни уйғотиб Роббиларининг изни билан уларни зулматлардан нурга, Азиз Ҳамид Зотнинг йўлига олиб чиқиш учун олиб борган даъват ишларида аниқ кўринди. Росул A одамларни Исломга даъват қилишга киришганидан бошлаб ахборот ишининг белгилари ва чизгилари аниқ кўринди. Набий A олиб келган янги дин асосида уйғониш ва ўзгаришнинг юз бериши амалиётида ахборотнинг роли намоён бўлди. Бунга энг яққол далил имом Аҳмад Ибн Аббосдан қилган ушбу ривоятдир: Аллоҳ Азза ва Жалла:
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ
«Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!» [Шуаро 214]
оятини нозил қилгач Набий A Сафога келиб унинг устига чиқдилар, сўнг: Эй, тонг отди, деб нидо қилдилар, бу нидони эшитиб одамлар тўпланди, баъзилар ўзи келган бўлса, баъзилари одам юборди. Шундан сўнг Росулуллоҳ A шундай дедилар:
«يَا بَنِي عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، يَا بَنِي فِهْرٍ، يَا بَنِي لُؤَيٍّ، أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَخْبَرْتُكُمْ أَنَّ خَيْلاً بِسَفْحِ هَذَا الْجَبَلِ تُرِيدُ أَنْ تُغِيرَ عَلَيْكُمْ صَدَّقْتُمُونِي؟ قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: فَإِنِّي نَذِيرٌ لَكُمْ بَيْنَ يَدَيْ عَذَابٍ شَدِيدٍ …»
«Эй Бану Абдулмуттолиб, эй Бану Фиҳр, эй Бану Луай, нима дейсизлар, агар мен сизларга бир отлиқ қўшин мана шу тоғ ёнбағрида турибди, устингизга бостириб келмоқчи деб хабар берсам менга ишонасизларми? – дедилар. Бу сўзни эшитиб одамлар: ҳа, ишонамиз дейишди. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар: мен сизларни қаттиқ азоб келишидан огоҳлантирувчиман…».Демак Росул A бу нидо услуби орқали одамлар эътиборини ўзига қарата олдилар ва ўзининг рисолати олиб келган тўғри хабарлар, ўзгармас ҳақиқатлар ва уйғотувчи тушунчаларни уларга етказиш мақсадида уларни ўз хитобига қулоқ солишлари учун келишга ундай олдилар. Демак Росул A услуби, хитобининг мазмуни ва омма билан боғланган пайтларидаги кўзлаган мақсади, буларнинг барчаси бизда оммавий ахборот сиёсати қандай чизилиши лозимлигини баён қилиб беряпти, оммавий ахборот ўшандагина Умматга хизмат қилади ва Уммат уйғонмаган бўлса уни уйғотишга ҳаракат қилиш вазифасини бажаради, агар Уммат ўз яшаш тарзида ўзининг мабдасига мувофиқ юраётган бўлса бу уйғонишнинг давомийлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Оммавий ахборот бугун бутун оламда, хусусан мусулмонлар юртларида ишлатилаётган терминлардан бири бўлиб, у албатта бир қанча асосларга таяниши зарур. Бу асослар ўзгармас рукнлар ва шартлар ўрнида бўлиб, улар ахборот программасини ишлаб чиқишда ҳам, ахборот сиёсати белгилари ва чизгиларини белгилашда ҳам, ахборот соҳасида ишловчилар ўз журналистлик вазифасини адо этишлари чоғида ҳам ҳечам ўзгармайди. Журналистик вазифасини ўз зиммасига олувчи киши ахборот воситаси мансуб бўлган нуқтаи назар билан ҳамда бу нуқтаи назардаги фикрлар, тушунчалар, ҳукмлар ва қарашлар билан таъсирланиши учун бу асослар ўзгармайди. Биз мусулмонлар юртларидаги мавжуд ахборот воситаларининг Исломий Умматни уйғотишдаги роли ҳақида сўз юритамиз. Шунинг учун ана шу асослар фақат Қуръони Карим, Суннати набавийя, исломий ақида ва араб тилидангина олиниши лозим. Мана шу тўрт асоснинг ўзи мусулмонлар юртларидаги оммавий ахборот воситаларини рост сўзловчи, ишончли, Умматни уйғотиш учун ҳаракат қилувчи қилиб қўяди. Бундан бошқа асосга таянадиган ёки бу асослар билан бирга Исломга ҳеч бир алоқаси бўлмаган ишларга, меъёрларга ва рукнларга ҳам таянадиган оммавий ахборот воситаларини бемалол алдовчи, адаштирувчи, Умматга ва унинг уйғонишига қарши тилбириктирувчи ахборот воситаси деб аташ мумкин. Оммавий ахборот агар белгиланган меъёрларга таянмайдиган бўлса ва тўғри, аниқ ахборот асосларига асосланмайдиган бўлса унинг қисмати барбод бўлиш бўлади. Бундай оммавий ахборот воситаси одамлар уни кузатмай қўйгани учун ва ундан хабарларни олишга қизиқмай қўйишгани учун унинг куни битади.
Қуръони Карим мусулмонларда шаръий ҳукмларнинг, қонунчиликнинг биринчи манбаидир. Шунинг учун Қуръони Карим оммавий ахборот сиёсатини ишлаб чиқишда, унинг структурасини тузишда ва қоидаларига асос солишда биринчи асос ҳисобланади. Шунинг учун журналист одамлар ҳаёт ишларини тартибли ўзанга солувчи ва Умматда тўғри уйғониш ҳаракатининг туғилишига асос бўлувчи тўғри фикрлар, тушунчалар, тўғри хабарлар, ҳукмлар ва қарашларни тарқатиш орқали мусулмонларда Ислом асосидаги нуқтаи назарни шакллантириш мақсадида омма билан боғланиб ўзининг ахборот етказиш вазифасини бажарар экан Қуръони Карим оятлари ва нусуси асосида ҳаракат қилиши вожиб. Зикрул Ҳаким оятларидан олинган ва уларга асосланган бу фикрлар, тушунчалар, ҳукмлар, қарашларни оммага етказишда оммавий ахборот командасининг барча аъзолари иштирок этади. Уммат фарзандларида мусулмонларни уйғотишга ҳаракат қилиш асосига қурилган ваъйи омм натижасини берадиган раъйи оммни шу тариқа вужудга келтиришда ахборот командаси ўзининг барча аъзолари билан биргаликда турли воситалари ва услублари орқали иштирок этади. Қуръони Карим бизга олдингиларнинг ва кейингиларнинг хабарларини ниқл қилган қатъий Китобдир. У шундай Китобки, Унинг ҳақида Али G шундай деган: «Аллоҳ Китобида сизлардан олдингиларнинг ва кейингиларнинг хабарлари бор. У фасл (ҳақ билан ботилни ажратувчи)дир, ҳазил эмасдир. Уни ким зўравонликдан келиб чиқиб тарк қилса Аллоҳ уни янчиб ташлайди, кимки Ундан бошқасида ҳидоят изласа Аллоҳ уни залолатга солиб қўяди. У Аллоҳнинг метин арқонидир. У Зикрул Ҳакимдир. У Сиротул Мустақимдир. Уни ҳавои хоҳишлар ҳақдан тойдиролмайди. Унда тиллар чалкашмайди, Ундан уламолар тўймайди. У кўп такрорлаш билан эскирмайди, Унинг ажойиботлари тугамайди. У жинлар Уни эшитишлари биланоқ:
يَهْدِي إِلَى الرُّشْدِ فَآمَنَّا بِهِ*فَقَالُوا إِنَّا سَمِعْنَا قُرْآناً عَجَباً
«Улар айтдиларки: «Дарҳақиқат бизлар ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга имон келтирдик» [Жин 1-2]
деб айтишган Китобдир. Ким У билан сўзласа рост сўзлабди, ким Унга амал қилса ажрга эга бўлибди, ким У билан ҳукм қилса адолат қилибди. Ким Унга даъват қилса сиротум мустақимга ҳидоятлабди». Демак Қуръони Каримни асос қилиб оладиган оммавий ахборот воситаси ўзи боғланадиган одамларни албатта ҳидоят ва нур йўлида собит қадамлар билан юрадиган қилиб қўяди, уларни бир даражадан бошқасига, бир савиядан ундан кўра олийроқ савияга кўчиради, охири бориб уларда талаб қилинган уйғониш савия, даражасини баб-баробар қилиб қўяди.
Суннати набавийяга келсак, у ҳам ўзининг Исломий Умматда орзу қилинган уйғонишни рўёбга чиқаришни мақсад қилувчи оммавий ахборот иши таянчларидан бир асосий таянч бўлиши вожиб эканлигида аҳамият жиҳатидан Қуръони Каримдан қолишмайди. Бундай бўлиши табиий. Зеро Росулуллоҳ Aбизга:
«أُوتِيتُ الْقُرْآنَ وَمِثْلَهُ مَعَهُ»
«Менга Қуръон ва у билан бирга унга ўхшагани берилди» дедилар. Суннатинабавийянинг оммавий ахборотнинг яна бир асоси сифатидаги аҳамияти унингҚуръони Карим оятлари ва нусусини тафсир ва баён қилувчи бўлиб келгани замирида ётади. Бундан ташқари Суннати набавийя Қуръони Карим оятларидан ўрин олмаган шаръий ҳукмларни ҳам олиб келиб, тингловчиларга, шахслар, жамоатлар ва жамиятларга бериладиган оммавий ахборот рисолати манҳажи ва иш тутиш йўлларини белгилаб беришга катта ҳисса қўшди. «Ислом тонгида ахборот» китоби муаллифи Суннатнинг мусулмонлар юртларида оммавий ахборот фалсафасини шакллантиришдаги ролини баён қилиб бундай деди: «АгарҚуръони Карим ўзидаги алоҳида хусусиятлар сабабли, бошқа ҳар қандай омил Унинг мартабасига етишдан ожиз эканлиги сабабли мусулмонлар дастуридир деган эътиборда раъйи омм йўналишларини шакллантирадиган оммавий ахборот фалсафасини шакллантиришга биз зикр қилган тарзда ҳисса қўшган бўлса, Росул A Суннати Қуръони Каримдан кейин иккинчи мартабада келиб Қуръон ролини мукаммал охирига етказиш ролини адо этади». Энди бунга Суннатинабавийянинг ҳақиқий уйғониш рисолатини кўтариб чиққан Муҳаммад Aга мансуб эканлигини қўшадиган бўлсак журналистнинг хабарларни тарқатишда, маълумотларни беришда, фикрлар, тушунчалар, ҳукмлар, раъйларни ва мусулмонларнинг уйғонишига хизмат қилиш мақсад қилинган бошқа ахборот программаларини ёйишда Росул Карим Aга эргашиши қанчалик зарур эканлиги аён бўлади. Зеро Росулуллоҳ A намунадирлар. Пайғамбаримиз A бутун башариятни уйғотиш учун Исломга даъват қилар эканлар у кишида одамлар билан боғланиш иши билан шуғулланадиган кишининг барча омиллари мужассам эди. Шунинг учун журналистнинг Росул Aга эргашиши зарурдир. Айниқса журналист уйғониш «ғилдираги»ни тезлатиш имконини берадиган услублар ва воситаларга эга экан у Пайғамбар Aга эргашиши албатта зарур.
Исломий ақидага келсак у ҳам мусулмонлардаги оммавий ахборот иши таянчларидан биридир. Унинг оммавий ахборотдаги аҳамияти унинг фикрий етакчи эканлиги замирида ётади. Зеро инсон ҳаётда шу ақида асосида ҳаракат қилади. Ақида шахс, жамият ва давлат ҳаётида асосий пойдевор ҳисобланади. Ақида ҳайрон кезган инсоннинг коинот, инсон, ҳаёт ҳақидаги саволларига жавоб беради, унинг ақлини қаноатлантирадиган, фитратига тўғри келадиган жавобни беради, натижада уни ўзининг ҳаётида тинч-хотиржам, сокин юрадиган қилиб қўяди. Журналист тўғри фикрий ҳақиқатларни ва қатъий, соғлом тушунчаларни етказган пайтда бу ҳайрон инсон мана шундай тинчланиб сокин бўлиб қолади. Зеро бу фикр ва тушунчаларни маҳдуд, ожиз башарият ақллари ўрганиб қолган ботил ақидалар зулматларида тентираб саргардон бўлган бу ҳайрон инсондаги энг катта тугунни ечиб беришда фақат Ислом ақидасигина олиб келди. Шунинг учун омма билан боғланган журналист ўзидаги бор ахборот имкониятлари ва куч-тоқатларини мана бу коинот, инсон ва ҳаёт ҳеч шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳнинг махлуқи эканлигини, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уларни йўқдан яратганини, улар маълум муддатгача бир маълум низом ва маълум замонга мувофиқ ҳаракатда бўлишини, ана шундан кейин қайта тирилиш ва ҳисобга кўчишини баён қилишга сафарбар қилади. Зеро ростгўй, ихлосли журналистлик йўли коинот, инсон, ҳаёт ҳақида, буларнинг ўзидан олдинги ва кейинги вужуд билан алоқаси ҳақида чурқ этмаслиги асло мумкин бўлмаган журналистлик йўлидир. Бу йўл булар ҳақида албатта исломий ақидани ўзининг асосларидан ва таянчларидан бири қилиб олиш билангина сўз юритади.
Араб тилига келсак, у уйғонган ахборот воситаси таянадиган тўртинчи ва охирги асосдир. Зеро биз аслида шундай «идиш» ҳақида сўз юритмаяпмизки, юқорида ҳозиргина биз зикр қилган учта асос фақат у билангина тафсир қилинади, изоҳланади ва тушунилади. Чунки Қуръони Ҳаким оятлари ва Суннати набавийя ҳадислари ҳамда исломий ақидага тааллуқли ғайб нарсалар ҳақида сўз юритишга алоқадор барча нарсалар, буларнинг барчаси журналистлик фаолияти чоғида араб тили ҳазинаси Қуръони Карим, Суннатинабавийя ва исломий ақида билан бир қаторда зарур бўлишини муқаррар қилиб қўяди. Ислом ва унинг ўзгариш ясашдаги тариқати ҳақида тўғри тушунчани пайдо қилиш ва шахс, жамият ва давлатда тўғри уйғонишни юзага келтириш учун бу хазина жуда зарурдир. Шунинг учун матбуотда мақолалар билан чиқадиган журналист араб тилини асосий булоқ қилиб олиши лозим. У ахборот ибораларини тузар экан ва сўз таркибларини тизар экан бу булоқдан сўз таркиблари ва маънолари балқиб чиқади. У ўзининг тарғиботлари ва билдиришларини тайёрлаш ва нашр қилишга ҳаракат қилиб ана шу сўз таркибларини ва маъноларини чоп қилаётган пайтида ҳам шундай иш тутиш лозим. Чунки журналист хабарлар билан таништириши ёки муайян фикрларни ўртага ташлаши ёки ҳужжатли кўрсатувларни намойиш қилиши чоғида келтирадиган бу сўз таркиблари ва уларнинг маънолари албатта араб тилидан ва унинг асосидан олинган бўлиши лозим. Чунки бу луғат таркибларини араблар тузган, араблар бу луғат таркибларининг мадлуллари ва маъноларини ҳам тузиб қўйишган. Бундан ташқари у буюк Ислом олиб келган луғат ҳамдир. Демак ахборот соҳасида ишловчи журналист араб тили сўз таркибларидан бирини ёки бирон муайян терминни араблар тузиб қўйган маънодан бошқача тарзда ва араблар қўллаганидан бошқача йўсинда қўллай олмайди. Чунки бу масала журналистга нисбатан сўз таркибларини ва уларнинг маъноларини араблар тузиб қўйгани бўйича ҳечам кўпайтирмай ёки камайтирмай одамларга етказиш масаласидир. Шу билан бирга араб тилида таъриб (ажамлардан арабларга ўтиб арабий бўлиб кетган сўзлар), иштиқоқ ва мажоз имконияти борлиги ҳам эътиборга олинади. Бу имконият ҳам иштиқоқ ёки таъриб ёки мажоз амалиёти билан шуғулланиш чоғида ўзи учун қўйилган меъёрларга мос келиши ҳам лозим.
Мана шулар тўғри, соғлом ахборот сиёсати асослари бўлиб, мусулмонлар юртларидаги Исломий Умматни уйғотишни ва уни яна умматлар ва халқларга етакчилик қиладиган азизу мукаррам Умматга айлантиришни мақсад қиладиган ҳар қандай журналист шу асосларга таяниши ва улар асосида ҳаракат қилиши лозим. Бу асослар ўзаро биргаликда араб тилида гавдаланган арабий тоқат (қудрат)ни ва Исломда гавдаланган исломий тоқатни Исломнинг сиёсий ва руҳий ақидаси билан, унинг ҳаётни тартибга солувчи шаръий ҳукмлари билан қориштириб юборади. Бу қориштириб юбориш натижасида барча соҳаларда: биргаликда Умматни уйғотадиган фикрий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва сақофий соҳаларда гумбирлаб акс садо берадиган зўр, улкан ахборот тоқат-қудрати пайдо бўлади.
Ўзининг мабдаси асосида ҳақиқий уйғонишга интилаётган Исломий Уммат, бугун ўзининг қўзғолонларида золим ҳокимларга қарши ва истибдод, коррупцияга қарши ҳайқираётган Исломий Уммат ҳақиқатда ҳозиргина зикр қилиб ўтилган ахборот асосларига таянувчи ўзига хос расмий ёки норасмий ахборот сиёсатига муҳтож бўлиб турибди. Бу асослар оммавий ахборотни – бармоқ билан санарли услублар ва воситаларгагина чекланиб қолган оз миқдордаги ахборот ишини ҳисобга олмаганда – Уммат оламшумуллиги билан сифатланадиган оламшумул оммавий ахборотга айлантиради. Бу ахборот ишини бугун Уммат ёшларидан иборат бир кичик гуруҳгина олиб бормоқда, улар Исломий Умматнинг уйғониши лойиҳасига қарши эълон қилинган ахборот уруши истеҳкомларига қўлларидан келганича ёриб кириш ишини ўз елкаларига олганлар. Бу уруш режасини тузиб, унга йўл-йўриқ кўрсатаётганлар ва уни бошқараётганлар Исломга ва унинг ҳазорий уйғониш лойиҳасига душман бўлган анави давлатлардир. Бу уруш расмий ва норасмий ахборот воситалари орқали олиб борилмоқда. Бу уруш мусулмонлар юртларига араб ва мусулмонлар юртларидаги мавжуд режимлар пайдо қилган расмий ахборот воситалари орқали ҳамда зоҳирда норасмий, лекин ахборот ишини олиб боришида ана шу режимлар ишлаб чиққан ёки оммавий ахборот ишига рухсат бериш ва назорат қилиш ишларида хўжайинлик қиладиган томонлар ишлаб чиққан қонунлар ва стандартлар бўйича юрадиган оммовий ахборот воситаси орқали кириб келмоқда.
Бугун барча мусулмонлар юртларидаги мавжуд оммавий ахборот ва у хабар тарқатиш ва ахборот материалини етказиш чоғида ишга соладиган барча воситалар ва услублар жуда қисқа қилиб айтганда ҳоким, унинг режими ва унинг югурдаклари қўлидаги тўртинчи ҳокимиятдир. Бу оммавий ахборот устидан ичкаридан ва хориждан назорат ўрнатилган ва у президентга, унинг тўдасига, режимига, унинг хўжайинларига хизмат қилади. У шиорлари алдаб адаштирадиган оммавий ахборотдир, у Уммат ишларига аҳамият бермайди, унинг манфаатлари ҳақида қайғурмайди, у Уммат учун муҳим бўлган хабарларни тарқатмайди ва уйғонишга олиб борадиган буюк ва улкан ишларни қилмайди, аксинча бу ишларни ёритмай беркитади, бу ишлардан баъзилари улкан тус олиб кетиши сабабли уларни ёритишга мажбур бўлиб қолса улар ҳақидаги хабарларни бузиб, кесик, аралаш-қуралаш ҳолда келтириб чалғитади. Чунки бу оммавий ахборотнинг ахборот сиёсати Умматни ақида ва манҳаж жиҳатидан Ислом асосига қурилган уйғониш ҳаракати нурига чиқишдан узоқлатишга хизмат қиладиган қилиб ишлаб чиқилган.
Шунинг учун демак ўзига хос оммавий ахборот воситалари керак. Мавжуд бўлган ва кейинчалик мавжуд бўладиган барча ахборот воситалари ва услубларидан фойдаланадиган ўзига хос оммавий ахборот керак. Уммат фарзандларида мавжуд ана шу улкан ахборот қувватларини сафарбар қиладиган, Умматнинг барча масалаларини ўз елкасига оладиган, доим Уммат ғамини ейдиган, Умматни уйғотишгагина ҳаракат қилиб қолмай балки унинг уйғонишини сақлаб қоладиган ва давом эттирадиган оммавий ахборот керак. Бундай оммавий ахборот эса фақат Умматнинг ўз жинсидан бўлган бир сиёсий вужуди бўлсагина вужудга келади, бусиз бундай оммавий ахборот вужудга келмайди. Бу сиёсий вужуд оммавий ахборот сиёсатини Қуръони Карим, Суннати набавийя, исломий ақида ва араб тили асосида ишлаб чиқади, унинг қоида, асос, тартибларини йўлга қўяди. Ана шунда бу оммавий ахборот Исломий давлат мақсадларини амалга оширишга асосий ҳиссани қўшади. Бу мақсадлардан бири Исломий давлат фуқаролари бўлган мусулмонлар ва ғайримусулмонлар ўртасида Ислом мабдаси асосига қурилган онг, фикрий ва сақофий юксалишни доимий равишда ёйиб боришдир. Давлат Исломни ичкарида татбиқ қилиб одамлар ишларини ва манфаатларини бошқариши асносида оммавий ахборот воситалари шундай онг ва фикрларни ёяди. Бу оммавий ахборот – Исломий давлат исломий даъватни етказиш масъулиятини адо этиш учун бу даъватни ҳужжат, даъват ва жиҳод билан бутун олам халқларига ёяётган пайтида – Исломий давлат чегараларидан ташқаридаги муҳитни тайёрлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Абу Айҳам Нажжор – Фаластин
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми