| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

  • Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

  • Исломгина Ливиядан мустамлакачиликни ҳайдай олади

  • Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

  • Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди

  • Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

  • Эй Покистоннинг холис ниятли аскарлари, сизлар «ғазабга дучор бўлганлар ва адашганлар»нинг ёрдамчилари бўлишни қабул қиласизларми?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

By htadmin
26.09.2026
0
Share:

БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

2026 йил 12 сентябрда БРИКС давлатлари раҳбарлари Ҳиндистонда йиғилди. Саммит якунида «Янги Деҳли декларацияси» қабул қилиниб, унда гуруҳнинг кўп қутблиликни мустаҳкамлаш, глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш, ривожланаётган бозорлар ва ривожланаётган давлатларнинг вакиллигини кенгайтириш ҳамда «янада адолатли ва холис» халқаро тизим барпо этишга содиқлиги таъкидланди.

Ушбу натижалар БРИКС ташкил топганидан бери унга ҳамроҳ бўлиб келаётган саволни яна кун тартибига олиб чиқмоқда:

БРИКС Ғарб ҳукмронлигини чеклашнинг ҳақиқий воситасими ёки халқаро тизим учун муқобил мабдага эга бўлмаган, фақат кучлар мувозанатини ўзгартиришни истайдиган, манфаатлари турлича бўлган давлатлар уюшмасими?

БРИКС: Ҳукмронликни мувозанатлаш, бирлашган блок барпо этиш эмас

Аввало шуни эслатиш керакки, БРИКС дастлаб жаҳон капиталистик тизимини ағдариш учун ташкил этилмаган.

«БРИК» атамасини 2001 йилда «Голдман Сакс» банки иқтисодчиси Жим О’Нил ишлаб чиққан бўлиб, у Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитойни Америка яккақутблилиги ҳукмрон бўлган шароитда ривожланаётган иқтисодиётлар сифатида тавсифлаш учун ушбу атамадан фойдаланган.

Кейинчалик бу атама сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик доирасига айланди. Унинг йиғилишлари 2006 йилда бошланди, биринчи саммити 2009 йилда ўтказилди. 2010 йилда Жанубий Африка қўшилгач, унинг номи «БРИКС»га айланди.

Бу ердаги ғалати зиддият шундаки, Ғарб капиталистик тизими ичида пайдо бўлган бир тузилма кейинчалик ана шу тизим ичида кучларни қайта тақсимлаш, Ғарб ҳукмронлигини чеклаш ва янги кўтарилаётган кучларнинг таъсирини оширишга интилувчи уюшмага айланди. Бироқ у капитализмдан чиқиш ёки жаҳон иқтисодий тизимини вайрон қилиш ғоясини илгари сурмади.

Бироқ БРИКСнинг кенгайиши уни янада яхлит қилмади, аксинча, ички зиддиятларини янада кучайтирди.

Ҳиндистон Америка билан тобора ривожланиб бораётган стратегик шерикликни сақлаб қолмоқда ва ўзининг Осиёдаги атроф-муҳитида Хитой билан рақобатлашмоқда.

Россия эса Америка билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан эҳтиёт бўлади ва ўзининг таъсир доиралари деб ҳисоблаган ҳудудларда унга очиқча қарши чиқишдан қочади. Шу билан бирга, Хитой таъсирининг кучайиб, унинг устидан ҳукмронликка айланиб кетмаслигини ҳам таъминлашга интилади.

Бундан ташқари, араб давлатлари ва Эроннинг қўшилиши минтақавий мураккаб мувозанатлар ва ўзаро чигаллашиб кетган зиддиятларни янада кўпайтирди.

Эроннинг айрим рақиблари Вашингтон билан яқин муносабатларга эга. Саудия Арабистони эса Америка билан стратегик муносабатларини сақлаб қолмоқда ва саммитда ўзининг ташқи ишлар вазири даражасида вакиллик қилиш билан чекланди.

Шунга қарамай, БРИКС ушбу манфаатлари ва қарашлари бир-биридан фарқ қиладиган томонларни бир том остида бирлаштира олди.

Бу зиддиятларнинг кўлами ўтган май ойида яққол намоён бўлди. Ўшанда БРИКС ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Яқин Шарқдаги уруш масаласидаги келишмовчиликлар туфайли қўшма баёнот қабул қила олмади.

Бироқ Янги Деҳли саммити ушбу синовдан ўтиб, «ўзини энг юқори даражада тийиб туриш», мулоқот ва дипломатияга чақирувчи қўшма декларация қабул қилишга муваффақ бўлди.

Бу жараёнда Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг иштироки оддий бир тафсилот эмас эди. У Америка билан яқин муносабатларга эга бўлган давлатлар раҳбарлари ёнида ўтирди ва Форс кўрфази давлатларини хотиржам қилиш ҳамда мулоқот каналларини очишга интилди. Шу мақсадда у Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан ҳам учрашув ўтказди.

Айнан шу ерда БРИКСнинг моҳияти намоён бўлади:

У ўз аъзолари ўртасидаги зиддиятларни албатта ҳал қилиб бермайди, аммо рақибларни Вашингтон ўтириш қоидаларини белгилаб бермайдиган бир майдонда бирга ўтириш имконини беради.

Шу тариқа Ғарб марказидан ташқарида ҳаракат қилиш учун манёвр майдони кенгаяди. Бироқ гуруҳнинг кенгайиши айни вақтда унинг ички зиддиятларини ҳам кучайтиради.

Хитой: Кучни мувозанатлашдан инфратузилмани назорат қилишгача

Агар Россия ва Хитой кўпроқ кўп қутбли дунё сари ҳаракатни рағбатлантираётган бўлса, Хитойнинг қўлида яна бир қўшимча восита бор: саноат ва технологик куч.

Си Цзиньпин саммитда сунъий интеллект соҳасида саноат ҳамкорлигини чуқурлаштириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини ҳамда уларнинг амалий қўлланишини ўзаро алмашиш, саноат ва таъминот занжирларидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Саммит декларациясида ҳам ана шу йўналиш ўз аксини топди. Унда технологияларни узатиш ва ривожланаётган давлатларни ишлаб чиқаришнинг юқори қўшилган қийматга эга босқичларида янада кўпроқ иштирок эттириш ҳақида сўз юритилди.

Бироқ Хитойнинг саноат юксалишига маҳлиё бўлганларни ўзига жалб қилиши мумкин бўлган бу шиорлар иқтисодий таъсир учун кечаётган рақобат ҳақиқатини яшириб қўймаслиги керак.

Эълон қилинаётган ҳамкорлик амалда Хитойнинг таъминот занжирлари устидан таъсирини кенгайтиришга, унинг исломий мамлакатлардан хом ашё олишдаги мавқеини мустаҳкамлашга олиб келиши мумкин. Бунда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва энг юқори қийматга эга технологияларга оид занжир бўғинлари эса унинг ташқарисида марказлашган ҳолда қолиши мумкин.

Шундай қилиб, Ғарб бугун ўзи хавфсираётган кучнинг шаклланишига ўзи ҳам ҳисса қўшганини кўрамиз:

У ишлаб чиқаришини Хитойга кўчирди, уни дунёнинг «заводи»га айлантирди, кейин эса бу завод нафақат товарлар ишлаб чиқаришини, балки таъминот занжирларининг калитларига ҳам эгалик қилишини англаб етди.

Шунинг учун Ғарбнинг Хитой таъсиридан бугунги хавотири Ғарб компаниялари ва давлатларининг ўзи ўнлаб йиллар давомида қабул қилган иқтисодий қарорларидан ажралган ҳолда қаралиши мумкин эмас.

Критик минераллар: янги кураш майдони

Критик минераллар масаласи мазкур саммитда Ҳиндистон томонидан илгари сурилган вақтинчалик ташаббус эмас эди. Балки у Янги Деҳли декларациясининг 67-бандида очиқ-ойдин тилга олинган бўлиб, унда критик минераллар учун ишончли, диверсификация қилинган, барқарор ва адолатли таъминот занжирларини шакллантириш, шунингдек, ресурсларга бой мамлакатларда олинадиган манфаатларни бўлишиш, қўшилган қиймат яратиш ва иқтисодий диверсификацияни таъминлашга чақириқ берилган. Декларация мазкур минералларни энергетика хавфсизлиги ва таъминот занжирларининг барқарорлиги билан ҳам боғлаган. Шунингдек, унинг бошқа бандларида ривожланаётган мамлакатларнинг юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришдаги иштирокини ошириш ва технологиялар трансферини таъминлашга чақирилган.

Критик минераллар деганда фақат камёб минераллар назарда тутилмайди. Балки критик минераллар тушунчаси анча кенг бўлиб, унга сурма, галлий, германий, вольфрам каби материаллар ҳам киради. Уларнинг «критик» деб баҳоланиши иқтисодий ва стратегик аҳамияти, шу билан бирга, таъминотининг узилиши ёки муайян мамлакатларда ҳаддан ташқари тўпланиб қолиши хавфи билан боғлиқдир.

Ушбу масала жаҳон капиталистик иқтисодиёти тузилишидаги янада чуқурроқ номутаносибликни очиб беради: ресурсларга бой мамлакатлар кўп ҳолларда хом ашёни экспорт қилиш билан чекланиб қоладилар, ҳолбуки, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва технология — яъни энг юқори қиймат яратиладиган босқичлар — йирик саноат мамлакатлари қўлида жамланади. Шундай экан, критик минераллар атрофидаги кураш, моҳиятан, ресурсларга ким эгалик қилиши, уларга ким қўшилган қиймат бериши ва улар билан боғлиқ саноат ҳамда технология занжирларини ким назорат қилиши устидан бораётган курашдир.

Бунга қарама-қарши равишда, Ғарбнинг Хитойга қарамликдан хавотири тобора кучаймоқда. Govini томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, АҚШнинг қарийб 1900 та қурол-яроғ тизими таркибидаги 80 мингдан ортиқ деталь бешта критик минералдан — сурма, галлий, германий, вольфрам ва теллурдан — биттаси ёки бир нечтасидан фойдаланади. Бу эса АҚШ Ҳарбий вазирлиги тасарруфидаги қурол-яроғ тизимларининг тахминан 78 фоизи ушбу таъминот занжирларидаги ўзгаришлар таъсирига дучор бўлиши мумкинлигини англатади.

Хитой ушбу беш минерални ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш ва уларнинг глобал таъминот занжирларида катта устунликка эга. Шу боис унинг галлий, германий, сурма ва бошқа минераллар экспортига қўйган чекловлари Америка учун бевосита хавотир манбаига айланди. Америка ва унинг иттифоқчилари эса таъминот занжирларига энди фақат иқтисодий масала сифатида эмас, балки миллий хавфсизлик масаласи сифатида қарай бошладилар.

Бу ерда бир парадокс юзага келади: Хитойнинг ушбу кучдан фойдаланиши Ғарбни унга муқобил таъминот занжирларини яратишни тезлаштиришга ундаши мумкин. Яъни Ғарб Хитойга бўлган қарамликдан халос бўлишга уриниш билан бирга, муқобил таъминот тизимларини шакллантириш жараёнини жадаллаштириши эҳтимол.

Кўп қутблиликдан мабда масаласи сари

БРИКС энди кенгроқ ва салмоқлироқ тузилмага айланди ҳамда Ғарб тизими ҳукмронлигига шунчаки эътироз билдиришдан унга бўлган қарамликни камайтирувчи молиявий, саноат ва технологик воситаларни яратишга ўтиш босқичига кирди. Аммо у ўзининг асосий ички зиддиятидан халос бўлгани йўқ: Ғарбдан мустақилроқ бўлган тизимни қандай барпо этиш мумкин, агар гуруҳ ичидаги энг кучли саноат ва технологик салоҳият Хитой қўлида қолса? Кўп қутблилик ўз-ўзидан адолатни англатадими ёки халқаро муносабатларда ҳали ҳам куч, манфаат ва таъсир ўтказиш мантиғи ҳукмрон бўлиб қолаверадими?

Бугун талаб қилинаётган нарса — фақат бузуқ капиталистик тизим ичида ҳукмрон қутбни алмаштириш эмас, балки халқлар ўртасидаги муносабатларни бошқариши лозим бўлган чинакам адолатли мабдадир. Ана шу нуқтада Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъвати янги геосиёсий ўқни эмас, балки муқобил ҳазорий моделни тақдим этиш сифатида намоён бўлади.

Рошид Халифалик Давлати тимсолида намоён бўлувчи ушбу ҳазорий лойиҳа фақат кучни қайта тақсимлаш билан чекланмайди. Балки кучнинг ўзини бошқарадиган мезонни — Исломни — илгари суради. Бунда давлатлар ўртасидаги муносабатлар адолат, ҳақ, аҳдларга вафодорлик асосига қурилади ҳамда иқтисодий ёки ҳарбий куч халқлар устидан ҳукмронлик қилиш, уларни бўйсундириш ва қонини сўриш ҳуқуқига айланиб кетиши рад этилади.

Демак, БРИКС Ғарб марказининг айрим воситаларини заифлаштиришда муваффақият қозониши мумкин. Аммо унинг ичида ўзи барпо этмоқчи бўлган дунё ҳақидаги яхлит тасаввур мавжуд эмас. Ҳақиқий бўшлиқ ҳам мана шудир: бу кучдаги бўшлиқ эмас, балки мабдадаги бўшлиқдир. Бу — ҳазорий-стратегик бўшлиқ бўлиб, уни яқин орада, Аллоҳнинг изни билан барпо бўлажак Ислом давлатигина тўлдира олади.

﴿وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмайди. Лекин одамларнинг кўпчилиги билмайдилар». (Рум сураси, 6-оят)

 

Муҳандис Висом ал-Атраш

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан

TagsБРИКСЖаҳон тизими ўзгарадими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонни демократия бўйича яшашлиги тўғрими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Дания конференция ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Сўнгги дийдор

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: