Туркия АҚШдан Суриядаги курд жамоаларига босим ўтказишни талаб қилмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Туркия АҚШдан Суриядаги курд жамоаларига босим ўтказишни талаб қилмоқда
Ўтган жума Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмиш унинг юрти АҚШдан Суриядаги баъзи курд жамоаларига босимларни кучайтиришини ва уларни Фурот дарёси шарқига қайтишга мажбурлашини истаётганини, Анқара Сурия шимолидаги АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи мухолафат жангариларининг илдамлашишларига чек қўйишга ҳаракат қилаётганини айтди.
«Рейтер»га берган интервьюсида ҳам Қуртулмиш Вашингтон «турли террористик таҳдидлар»га қарши курашиш учун ўзининг НАТОдаги иттифоқчиси Туркия билан бўлган ҳамкорлигига жавобгардир, деди ҳамда Сурияга оид икки давлат сиёсатларида кескин келишмовчиликлар мавжудлигини таъкидлади. (Арабийя нет).
Роя газетаси шарҳи:
Туркия ҳукмдорлари америкалик «иттифоқчи»лари билан бўлган муносабатларини гўё гаровга қўйишдан чарчашмайди!! Аслида эса, курдлар масаласи Туркиянинг ички иши бўлиб, ташқи сиёсатига мутлақо алоқаси йўқ. Бироқ турк ҳукмдорлари бўлса, курдлар масаласига нисбатан худди у Туркия билан АҚШ ўртасидаги муносабатларга алоқадордек қарашмоқда!!!
Курдлар аксар сони мусулмон бўлиб, Исломий Умматнинг бир қисмидирлар ва шу Туркия аҳолисидан бири ҳисобланадилар. Тўғри, улар Ғарб давлатларига тобе партиялар томонидан адаштирилиб, илмоний миллий давлатни талаб қилишмоқда. Бироқ, шундай бўлса-да, айни масалани уларга тушунтириш билан ҳал этилади. Яъни сиз курдлар Исломий Умматнинг бир қисмисиз, сиз имон келтирган исломий ақида сизга бошқа мусулмонлар билан бир тану бир жон бўлишни фарз қилган, сизнинг мусулмон сифатидаги давлатингиз эса, миллий илмоний давлат эмас, балки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир, дея тушунтириш билан ҳал қилинади. Шу билан бирга, курдлар рошид Халифалик давлати фуқаро ўртасини дискриминация қилмаслигини, шу боис уларга зулм қилмаслигини, уларнинг бирор мансабни эгаллашларига тўсқинлик қилмаслигини, аксинча, уларга фуқаронинг бошқа қатламларига қараганидек бир назарда қарашини, бу давлатда миллат, ирқ, мазҳаб ва шунга ўхшаш нарсалар эътиборга олинмаслигини ҳис этмоқлари зарур. Курдларда ҳам, бошқа исломий олам халқларида ҳам шундай кучли афкори омма пайдо қилиш керакки, Америка Ислом ва мусулмонлар учун душман давлат, демакки, ундан ёрдам сўрамаслик, ишларимизга аралашишини талаб қилмаслик керак. Билъакс, бу давлатнинг юртларимиздан пайини қирқмоқ ва унинг нуфузидан озод бўлмоқ лозим. Агар Туркия ҳукмдорлари Исломий Уммат ва унинг масаласини ўзларида гавдалантирсалар, мана шундай қиладилар. Бироқ – бошқа исломий юртлар ҳукмдорлари каби – уларнинг бундай қилиши қаёқда, дейсиз, ахир, улар Ғарб давлатларининг юртларимиздаги манфаатларини ўзларида гавдалантирмоқдаку?!!!
Роя газетасининг 2016 йил 7 сентябр чоршанба кунги 94-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ