Ўзбекистон куч тузилмалари ходимларига мурожаат: Ўзингизни қутқаришга шошилинг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон куч тузилмалари ходимларига мурожаат: Ўзингизни қутқаришга шошилинг.
Ўзбекистоннинг МХХ ва ИИВ таркибида хизмат қилаётган мусулмон биродарларимиз, сизлар эгнингизга форма кийган сониядан бошлаб нақадар масъулиятли вазифани бўйнингизга олганлигингизни биласизми? Албатта, бошлиқларингиз сизга бу масъулиятни, яъни халқни душмандан ҳимоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш ваҳоказоларни тушунтиришган бўлишлари керак. Лекин иш давомида, ўша бошлиқларингиз тушунтирган вазифаларингизга зид иш қилишга неча марта тўғри келгансиз?
Сиз битта ўғрини ушлаб олиб, унинг бўйнига бошқа нечта ўғирликларни қўйгансиз? Сизни ҳам тушуниш мумкин, белгиланган режани бажармасангиз, бошлиғингиз сизни тинч қўймаслиги аниқ. Лекин ўша ўғридан бирор марта, сен нимага ўғирлик қилдинг, деб сўраганмисиз?
Сиз қанчадан-қанча одамларни махсус белги қўйилган пуллар ёрдамида порахўрлик билан нечта одамни қўлга олгансиз? Сизни ҳам тушуниш мумкин, белгиланган режани бажармасангиз, бошлиғингиз сизни тинч қўймаслиги аниқ. Лекин ўша порахўрдан бирор марта, сен нимага пора олдинг, деб сўраганмисиз?
Сиз оддий мусулмонни, Роббим Аллоҳ дегани учун чўнтагига ёки уйига наркотик, қурол ёки экстремистик материаллар ташлаб қўйиб, погонингизга нечта юлдузчаларни қўшиб қўйгансиз? Сизни ҳам тушуниш мумкин, агар шу ишларни қилмасангиз, нафсингиз сизни тинч қўймаслиги аниқ. Лекин ўша мусулмон биродарингиздан бирор марта, сени нимага қамашмоқчи, сен кимларга ҳалақит беряпсан, деб сўраганмисиз?
Сиз, юқоридаги ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларни қилган, иштирок этган, кўрган ёки ҳеч бўлмаганда эшитгансиз. Наҳотки, шуни кўриб-билиб туриб ҳам, иймонингиз қийналмаса, шу ҳолатингизда ўзингизни мусулмон ҳисоблаб юришга Аллоҳдан қўрқмайсизми? Сиз, атрофингиз адолатсизликларга тўлиб ётган пайтда қандай қилиб хотиржам яшаб юрибсиз? Сиз, эгнингиздаги форма устида қиёматда Аллоҳнинг олдида нима деб жавоб берасиз, шуни бирор марта ўйлаб кўрганмисиз? Сиз, бўйнингизга олган масъулиятнинг ҳисоб-китоби нақадар оғир бўлишини озгина бўлса ҳам ҳис этганмисиз?
Сизга, бир ҳаётий воқеани айтиб бериш билан, нима учун бу гапларни гапираётганимизни тушунтириб берамиз. Бундан бир неча йил олдин, Ўзбекистондаги турмаларнинг бирига халқаро ташкилотлар томонидан текширув келадиган бўлиб қолди. Ундан олдин эса, шу турмадаги Ҳизбут – Таҳрир Исломий жамоасининг қамалган аъзоларига нисбатан жуда қаттиқ зулм қилинаётган эди. Шу муносабат билан, қамоқхона раҳбариятининг уйқуси қочди ва уларга нисбатан яхши муомалада бўлиб қолишди. Агар ўша ташкилот ходимларига маҳбуслар томонидан шикоят тушадиган бўлса, қамоқхона раҳбариятининг ҳолига маймунлар йиғлайдиган бўлиб турганди. Ўша кун ҳам келди, халқаро ташкилот ходимлари текширув ўтказиш жараёнида, маҳбуслардан қамоқхона ходимлари томонидан қийноқлар, таҳқирлашлар ва калтаклашлар бўляптими-йўқми, агар шундай бўлса, уларга очиқ айтишларини сўрашган. Шунда Ҳизбут – Таҳрир Исломий жамоа аъзоларидан бири ўртага чиқиб: “Аслида сенлар бизнинг юртимизга бостириб кириб, мусулмонларни хорлашяпсан, бойликларини ўғирлашяпсан, устиларидан кулишяпсан. Булар, (қамоқхона ходимларига қарата) бизнинг мусулмон биродарларимиздир, улар бизга ҳеч нима қилганлари йўқ”, – дебжавоб берган экан.
Қиссадан ҳисса шуки, биз ҳаммамиз, прокурорми, судями, адвокатми, милиция ёки МХХ ходимими, терговчими, ким бўлишимиздан қатъий назар, биринчи ўринда мусулмонмиз. Сизларнинг ораларингизда, бўлаётган ноҳақликлардан ва адолатсизликлардан иймонлари қийналиб юрган биродарларимиз кўпчиликни ташкил этади албатта, чунки ҳаммамиз ҳам шу оддий халқнинг ичидан чиққан одамлармиз. Сизларнинг кўпчилигингиз, бу ишга кўпроқ пул тўлангани учун кирганлигингизни ҳам биламиз. Лекин охиратингизни шу ўткинчи дунёга алмаштиришга чиндан ҳам розимисиз? Сиз арзимаган амал учун хатто жаҳаннамга тушишга ҳам тайёрмисиз? Тепангизда турган бир ҳовуч ҳокимларнинг манфаатлари учун қурбон бўлиб кетаётганингизни наҳотки сезмаяпсиз?
Сизларга, мана нечанчи маротаба айтмоқдамиз, ҳали вақт борлигида, имкон борлигида
ЎЗИНГИЗНИ ҚУТҚАРИНГ!
Ва гуноҳ қилишдан тийилинг. Қилган гуноҳларингиз учун Аллоҳга тавба қилсангиз, албатта, У Зот кечиради ин ша Аллоҳ. Чунки Аллоҳ меҳрибон ва раҳмли Зотдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
09.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ