Шаръий ҳукмни билиш ва унга амал қилиш қандай бўлади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Шаръий ҳукмни билиш ва унга амал қилиш қандай бўлади?
Мусулмонлар учун қонун – бу шариат экан, хўш, бугун шаръий ҳукмни билиш ва унга амал қилиш қай аҳволда? Бу саволга жавобни осонроқ тушунтириш учун бир воқеий мисол келтирамиз.
Ҳаммамизга маълум ва машҳур бўлган светофорни билмаган одамнинг ўзи йўқ. Светофор бор жойда ҳайдовчилар сфетофорнинг буйруқларига бўйсунишади. Қизил ёнса тўхташади, сариқ ёнса тайёрланишади ва яшил ёнганда ҳаракатларини давом эттиришади. Энди тасаввур қилайлик, светофорга бўйсунмаган ҳайдовчини нима кутиши мумкин? У автоҳалокатга учраши ва узоғи билан ҳалок бўлиши мумкин, шу билан унинг ҳаёти тугайди ва у светофорга бўйсунмагани учун унинг олдида жавоб бермайди. Хўш, кимнинг олдида жавоб беради? Албатта, Аллоҳнинг олдида жавоб беради. Гап шундаки, у Аллоҳнинг олдида сфетофорни буйруғига бўйсунмагани учун балки жавоб берар, балки жавоб бермас, лекин Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунмагани учун жавоб бериши муқаррар, бундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.
Айтмоқчи бўлган гапимиз шуки, ҳозир мусулмонлар СВЕТОФОРНИНГ БУЙРУҚЛАРИГА БЎЙСУНГАНДЕК ШАРИАТГА БЎЙСУНЯПТИЛАРМИ? Агар мусулмонлар ақалли шу матоҳга бўйсунгандек шариатга бўйин экканларида, балки ҳозиргидек хор аҳволга тушмасмидилар? Ҳа, минг афсуслар бўлсинки, мусулмонлар учун шаръий ҳукмга эргашиш жонсиз бир матоҳдан ҳам паст ўринга тушиб қолди. Бугун кўпчилик мусулмонларнинг аҳволи шунақа аянчли аҳволда.
Энди шаръий ҳукмни билиш ва унга амал қилишга келсак, буни ҳам воқеий бир мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган мусулмонлар намоз ўқишдан олдин албатта таҳорат олиш шартлигини биладилар. Буни билмаган одамнинг ўзи йўқ. Ҳеч ким, хатто умуман диний билими бўлмаган мусулмон ҳам намоз ўқимоқчи бўлса, албатта олдин таҳорат олади. Аслида, таҳорат олиш шаръий ҳукмдир, ўша омий мусулмон таҳорат олиш шаръий ҳукм эканлигини билмайди, ўзи билмаган ҳолда шаръий ҳукмга эргашмоқда ва бусиз намоз Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлмаслигини ҳам билмоқда. Бошқа ҳар қандай шаръий ҳукмлар ҳам худди шундай даражада бажарилмоғи шартдир. Фарқи шуки, мусулмон буни онгли равишда, яъни бу шаръий ҳукм, уни бажариш шарт, деган эътиборда бажариши керак. Аввало, ҳар бир мусулмон ўзига тааллуқли бўлган ва ҳаётда дуч келадиган ишларнинг шаръий ҳукмини ўрганиши фарздир, ана шуни билгандан кейин амал қилишга киришиш мумкин.
Ҳарбийларда бир ибора бор, “Буйруқ муҳокама қилинмайди, балки бажарилади”. Аслида, Аллоҳнинг буйруқларига шундай эътибор билан қараш лозим эди. Мусулмонлар шаръий ҳукмга шундай даражада амал қилмас эканлар, улар ҳеч қачон аввалги азиз ва қудратли Уммат даражасига чиқа олмайдилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
11.06.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ