Муржиалар тўғрисидаги саволга жавоб
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Муржиалар тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқларнинг бирида Сардор исмли мухлисимиздан келган, муржиалар тўғрисидаги саволга жавоб.
Савол:
Ассалом алайкум. Муржиалар тўғрисида маълумот берсангиз?
Сардор.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. “Муржиа” сўзининг луғавий маъноси “умид қилдирувчи” ва “ортга сурувчи” деган икки хил маънони ифодалайди.
Келиб чиқиши: Усмон, Толҳа ва Зубайрлар (розияллоҳу анҳум) тўғрисида одамларнинг гаплари кўпайиб, турли танқидий гап – сўзлар тарқаганидан кейин (чунки Толҳа ибн Убайдуллоҳ ва Зубайр ибн ал-Аввомлар Муовия ва Алий ўрталаридаги жангда иккаласи икки томонда бир бирларига қарши урушган эдилар(розияллоҳу анҳум)), Хазрат Алийнинг ўғли Муҳаммад ибн ал-Ҳанафиянинг ўғли Ҳасан уларнинг устида бўлаётган танқидларга муносабат билдириш мақсадида одамларга, уларнинг қилаётган ишларига Аллоҳ ўзи қандай ҳукм берса ўшандай жазо беради ёки мукофотлайди, уларнинг ишини Аллоҳга қолдиринглар, модомики улар мусулмон эканлар, улардан юз ўгирманглар, деган маънодаги гапни айтади. Яъни уларни ишини ортга суринглар, Аллоҳнинг ўзига қолдиринглар, деган маънода.
Лекин Ҳасан ибн Муҳаммад ибн ал Ҳанафия бу гапни гапирганидан кейин одамларда ҳар қандай ношаръий ишларга ҳам, буни ҳукмини Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилинади, деган маънодаги тушунча пайдо бўлиб, турли гуноҳларни қилавериши ҳолатлари кўпаяди. Бу ҳолатни кўрган Ҳасан ибн Муҳаммад айтган гапларига қаттиқ надомат қилгани ва қани энди шу гапларни гапиргунча ўлиб кетсам эди, деган маънодаги гапни айтгани ривоят қилинган.
Кейинчалик бу тушунча оммада кенгайиб бориб, мусулмонлар орасида кенг тарқалиб кетади. Лекин ушбу фикрни тўғри эканини даъво қилиб ҳаракат қилган, аниқ бошлиқ имомига эга бўлган “муржиа” деган бирон гуруҳ, жамоа бўлмаган. Яъни юқоридаги тушунчани гапирганларни муржиалар деб гапириш одат бўлиб борган.
Кейинчалик ушбу фикрни қувватлаш учун турли оятларни таъвил қилиб, кенгайтирган Жаҳм ибн Сафвон ат-Термизий (Жаҳмия фирқаси асосчиси), Муқотил ибн Сулаймон (Мушаббиҳа фирқаси асосчиси), Абул Ҳусайн ас-Солиҳий ва бошқа фитначилар бўлган.
Муржиаликни кенгайтириб унга махсус эътиқодий фикрларни тўқиб чиқарганларнинг фикрига кўра:
“Иймон бу – Аллоҳнинг борлигини қалб билан тасдиқлаш, ёки тил билан айтиш, ёки Исломга бўйсунишларнинг ўзидан иборат. Иймонга амалнинг алоқаси йўқ, банда ҳар қанча, ҳар қандай амалларни қилиши унинг иймонига таъсир кўрсатмайди, амалларнинг ҳисоб китоби Аллоҳга қолдирилади.
Шунга кўра, инсоннинг амалига ҳукм чиқариш ортга сурилади, Аллоҳга қолдирилади, ёки Аллоҳнинг олдида яхши ҳукм чиқариш учун умид қилдирилади”.
Кўриниб турибдики, ушбу тушунча Ислом эътиқодига мутлақо зид ва хатодир. Чунки иймоннинг тўғри таърифи – Аллоҳнинг борлигини ақл билан идрок қилиб, тил билан айтиб, қалб билан тасқидлаш ва бунинг натижасида, ушбу иймон талаб қилган тартиботларга риоя қилган ҳолда амаллар қилишдан иборат, яъни амал иймонга алоқадор.
Эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда жамиятимизда, хусусан Ўрта Осиё мусулмонлари орасида мазкур тушунчадаги мусулмонлар жуда кўп. Бунинг сабабларидан бири, юқорида айтиб ўтилган Жаҳм ибн Сафвон ат-Термизий Термизда (хозирги Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти маркази) яшаган вақтида ушбу фикрларни кенг тарқалишига катта хизмат қилган ва омма онгида шаклланиб, мусулмонларни хоҳлаган амалини бемалол қилавериш ҳолатлари, Аллоҳнинг олдида яхшиликни умид қилинаверади, муҳими иймон бўлса бўлди, қабилидаги ҳолатлар кенг тарқади.
Ва ҳоланки, Аллоҳ Таъоло бандаларидан иймон келтиришнинг ўзинигина талаб қилмади, балки улардан ушбу иймоннинг тақозосига мувофиқ амал қилишни Ўзнинг розилигига боғлиқ қилиб қўйди.
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا
“Иймон келтирган ва (бунинг натижасида) яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз, Биз (улар каби) яхши амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз”. (Каҳф. 30)
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ * وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
“Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!” (Залзала. 8-7)
Мусулмонлар бундай фитнадан огоҳ бўлишлари ва айни дамда бу каби фитналарга алданиб қолмасликлари учун, иймон келтирган ақидаларини тўғри ўрганишлари лозим. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
19.01.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми