Пул тақчиллиги…
بسم الله الرحمن الرحيم
Пул тақчиллиги… Бугунги кун муаммосими ёки хукуматнинг ҳалқни қарам қилиш воситасими?!
Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг долзарб ва оғриқли муаммо маблағ, аниқроғи нақд пул тақчиллиги бўлиб қолди. Инсонларнинг ҳаётидаги барча муаммолари пулга келиб тақалмоқда, гўёки яшашдан мақсади фақат шу муаммони хал қилишдан иборатдек. Нима учун бундай холат юзага келди? Нега бугунги кунда Ўзбекистондаги инсонлар бу муаммо гирдобига тушиб қолдилар? Аслида бу муаммоми?
Келинг шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилайлик. Бунинг учун муаммони асл моҳиятини тиниқлаштириб олишимиз керак. Шундагина нима муаммо экани ва бу муаммони келиб чиқиш воқеъсини англаб етамиз. Яъни, инсонларга муаммо бўлиб кўринаётган нақд пул тақчиллиги қандай юзага келганини аниқлаймиз. Бунинг учун давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги бурчларини қандай бажараётгани ва фуқароларнинг бунга муносабатини кўриб чиқсак. Аввало давлатнинг асосий бурчи ўз фуқароларини адолат билан бошқариш, фуқароларнинг бурчи эса мана шу адолатли бошқарувга итоат қилишдир.
Ўзбекистон хукумати фуқароларни қандай бошқармоқда? Масаланинг асл моҳияти мана шунда. Чунки, муаммони келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқсак, албатта бугунги кунда Каримов бошлиқ хукуматнинг ҳалқ устида олиб бораётган сиёсатига бориб тақалади. Жумладан, одамлар нақд пул тақчиллигини асосий сабабчилари сифатида молия муассасаларини, хусусан банкларни асосий айбдор сифатида кўрмоқдалар. Чунки ойлик иш ҳаққи, пенсия ва бошқа тўловлар учун нақд пул тақчиллигини банкда пул йўқлиги билан изоҳланмоқда. Аслида шундайми?
Асл холатни кузатсак, Ўзбекистонда инсонларни оғир яшаш шароитида ушлаб туриш учун пухта ўйланган режали сиёсат олиб борилаётганини кўрамиз. Бу режа барча сохаларни қамраб олган бўлиб, босқичма босқич амалга оширилмоқда. Эътибор берсак, йиллар давомида муаммолар ортса ортмоқдаки асло камаймаяпти, қайси сохани кузатсак барчасида муаммо мавжуд. Яъни иқтисод, таълим, медицина, саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш, транспорт ва бошқа барча сохаларда ўзига хос муаммолар мавжуд бўлиши билан бирга бу сохалар учун умумий энг катта муаммо молиявий муаммо, яъни маблағ муаммосидир.
Келинг хукуматнинг ҳар бир сохада олиб бораётган бундай “режали сиёати” кўлами ва оқибатларини айрим сохалар мисолида ўрганиб чиқайлик.
Иқтисодий соха хукумат учун ҳалқни қарам қилиш воситаси сифатида фойдаланадиган асосий сохалардан биридир. Буни тасаввур қилиш учун хукумат бу воситадан қандай фойдаланаётганини англаб етишимиз керак. Шунинг учун қуйида сизларга айрим мулоҳазаларимизни хавола қиламиз.
Каримов иқтидорга келгандан сўнг энг аввало куч ишлатар тизимларни фақат ўзига бўйсундирди, ўзига содиқ бўлган раҳбарларни атрофига тўплаб режимини шакиллантириши баробарида биринчи навбатда давлат бюджетини шакиллантирувчи, даромад келтирувчи сохалар ва манбаларни қаттиқ назорат остига олди. Бунга Солиқ ва банк каби молия муассасалари, саноат, савдо, ишлаб чиқариш, транспорт ва бошқа шу каби сохаларни, ер усти ва ер ости қазилма бойликларини тассаруфини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Солиқ сохасида хукумат манфаатларини амалга ошириш мақсадида чиқарилган фармон ва қарорлар бу сохани аҳолини молиявий жиҳатдан “рэкет” қилувчи қуролга айлантирди. Бюджетнинг кирим қисми аҳоли, корхона ва ташкилотлар зиммасига юклатилган, миқдори йилдан йилга ошиб борувчи солиқларни ва бошқа тўловларни зўровонлик билан ундириш эвазига шакилланадиган бўлди. Бюджетнинг чиқим қисми параметрларини белгилаш ва амалга оширишда аввало хукумат манфаатлари учун, агар маблағ ортиб қолса аҳоли манфаатлари учун маблағ ажратиш қаттиқ назорат остига олинган. Айнан мана шу йўл билан бугунги кундаги маблағ етишмовчилиги ҳосил қилинган. Ҳайрон бўлманг бундай холат юзага келмаган, балки пухта ўйланган режа асосида ҳосил қилинган. Чунки бугунга келиб Каримовни тахти қимирлаётганини сезган атрофидаги “содиқ” раҳбарлар имкон даражасида қолган вақтдан унумли фойдаланиш, бор бойликларини Ўзбекистондан тезроқ четга олиб чиқиб кетиш, имкони борича кўпрок бойликни ўмариш учун жон жаҳдлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Шу сабабли бюджет маблағларини талон – тарож қилиш, ўзлаштириш аввалги даврлардан кўра шиддатлироқ авж олди. Аҳоли билан эса хеч кимни иши йўқ, чунки бу режим аҳолини ўзи учун ҳизмат қилувчи, ҳар қандай холатда ҳам ўз ҳақ ҳуқуқларини талаб қилмайдиган, индамас, итоаткор арзон иш кучи сифатида кўради ва шунга яраша муомала қилади. Маблағ тақчиллигини юзага келишининг асосий омилларидан бири шу.
Банклар фаолиятини эса, хукумат ўзи қабул қилган қонунларга ҳам туфуриб ташлаб ўз манфаатлари ва ҳохиш истакларини рўёбга чиқариш мақсадида буйруқ ва кўрсатмалар асосида шакиллантирмоқда. Шу сабабли банклар мижозлар олдидаги ўз мажбуриятини бажариш ўрнига ана шу кўрсатмалар асосида иш олиб бормоқдалар. Яъни, нақд пул беришни хукумат томонидан таъқиқланса банк омборларида нақд пул мавжуд бўлса ҳам аҳолига берилмайди. Савдо корхоналари ва ташкилотларига, нақд пул билан муомала қилувчи мижозларга белгиланадиган нақд пул кирими бўйича режа топшириқлар мижознинг ҳақиқий холатини ҳисобга олган холда эмас, балки хукумат томонидан белгиланган режа асосида белгиланади. Кредит маблағларини берилишида ҳам худди шундай аҳвол. Банклардан кредит олиш аҳоли учун шу даражада қийинлаштирилганки инсонлар банкдан кредит олишни ҳаёлларига ҳам келтирмай қўйганлар. Хукуматнинг пул кредит сохасидаги олиб борган бундай сиёсати натижасида аҳвол шу даражада оғирлашдики, бугунга келиб инсонлар ўзлари меҳнат қилиб топган, даъвлат таъминлаши шарт бўлган ойлик иш ҳаққи, пенсия ва бошқа шу каби тўловларни ололмаётган бир вақтни ўзида, банкларга нақд қўйган ўзларининг шаҳсий омонатларини ҳам ололмаяптилар. Ваҳоланки банк, шартнома бўйича бу маблағларни мижознинг биринчи талаби бўйча бериш мажбуриятини олган, акс ҳолда Ўзбекистон республикасининг “Банклар ва банк фаолияти” тўғрисидаги қонунининг 39 – моддасига асосан жавобгарликка тортилиши керак. Демак, аҳолига ўз омонатини вақтида бермаётган ва шартномада кўрсатилган шартларни бажармаётган банк юқоридаги қонун бўйича жавобгарликка тортилиши керак. Лекин шу кунгача бирорта банк жавобгарликка тортилдими? Бунинг сабаби, банклар хукуматнинг аҳолининг молиявий жиҳатдан “тизгинловчи” қуролига айланганлигидир. Шу сабабли хукумат банкларда авж олган порахўрлик, ўзлаштиришларга панжа ортидан қарамоқда, агар вазият издан чиқадиган даражага етса айрим нопок раҳбарларни жазолаш билангина кифояланмоқда.
Хукумат бу иши билан, гўёки барча муаммоларни айбдори шу раҳбарлар ва уларни жазолаш орқали муаммоларни бартараф қилгандек кўрсатиб, муаммонинг асл сабабчиси ўзи эканини яшириб аҳолини чалғитмоқда. Қанча қанча бундай нопок раҳбарлар жинойи жавобгарликка тортилди, лекин аҳвол ўзгардими? Йўқ. Аҳвол аввалгидан оғирлашса оғирлашдики асло ўнгланмади.
Саноат, ишлаб чиқариш, савдо, транспорт ва бошқа шу каби сохаларни давлат тассаруфидан чиқариш ва эркин бозор шароитларга мослаштириш учун ҳусусийлаштириш баҳонасида сунъий банкрот қилиш, сотиб олиш йўллари билан хукуматдаги содиқ хизматчиларга тақсимлаб берилди. Бугунги кунда қайси сохани қараманг бошқарув энг юқорисида хукуматдаги раҳбарга бориб тақалади. Гўёки хукуматдаги раҳбар қайси сохани назорат қилса шу соха унинг шахсий мулкидек тассаруф қилинади, ўз ўзидан бу сохалардаги даромад давлат бюджетига эмас шу сохани назорат қилаётган раҳбарнинг ҳамёнига тушади. Ер ости қазилма бойликлар ва улкан саноат корхоналаридан келаётган даромадлар кимнинг ҳисоб рақамига тушаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Бундай шароитларда аҳолини ночор иқтисодий аҳволда ушлаб туриш хукумат учун мақсадга мувофиқ иш сифатида қаралади. Чунки кунлик ташвишлари бўлмаган, иқтисодий муаммолари бўлмаган инсонлар бугунги кун хусусида эмас келажак ҳақида фикрлай бошлашлари мумкин, фикрлайдиган инсонлар бу хукумат учун керакмас, чунки озгина тафаккур қилган инсон хукуматнинг нақадар золим, очкўз ва адолатсизлигини англаб етади ва у инсонда хукуматга нисбатан норозилик пайдо бўлади. Бу эса хукумат учун хавф, шу сабабли хукумат иқтисодий қийинчиликлар баробарида қўрқувни ҳам шакиллантириб борди. Шунинг учун бугунги кундаги пул тақчиллиги пухта режа асосида ҳосил қилиниб сунъий равишда ушлаб турилибди ва бу бугунги кунда ўз ўзидан пайдо бўлган муаммо эмас. Хукумат шу таҳлитда чорак асрдан буён Ўзбекистон ҳалқини ночорлик ва қўрқув билан бошқариб келмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги маблағ, ҳусусан нақд пул етишмаслиги муаммоси яқин вақтларда ҳал бўлмайди, аксинча янада кучайиб боради, бу хусусидаги норозиликлар эса қўрқув асосида куч билан бостирилиб турилаверади. Хўш бу муаммони ечими қандай?
Бу муаммонинг асл сабабчиси, ҳалқни куфр қонунлари билан бошқараётган хукумат, яъни Каримов режими. Қачонки ҳалқимиз бу режимни тузуми билан йўқ қилиб, ўрнига адолат билан бошқарувчи тузмни олиб келсагина бу муаммолар гирдобидан қутулади. Шу сабабли бугунги кунда сизларда устингиздаги куфр ва зулм билан чорак асрдан буён хукм юритаётган қўрқоқ тузумга қатъиат ва жураъат билан қарши туриш, жирканч бошқарувини улоқтириб ташлаш имконияти бор, бугунги кунда бу тузум ниҳоят даражада заиф ва қўрқув холатида, буни яшириш учун зулм ва қўрқитувларни кучайтирмоқда. Сизлар бу қўрқитувларга энди парво қилманг, чунки бу золимнинг охирги чоралари. Аллоҳ Таоло айтади:
وَدَعْ أَذَاهُمْ وَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ
– „Ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккал қилинг!“ [33:48]
Ҳалқимизда бу муаммоларни бартараф қилишнинг ягона тўғри йўли бор, у ҳам бўлса исломий ҳаётни қайта бошлашлик. Қачонки Аллоҳдан тақво қилувчи, инсонларнинг муаммосини Аллоҳ розилиги учун Шариат аҳкомлари асосида адолат билан хал қилувчи, ўз фаровонлигидан кўра Уммат фаровонлигини устун қўювчи, дунёнинг қай ерида бўлса ҳам ўз фуқаросини химоя қилувчи Ҳалифа бошчилигидаги Исломий давлат тикланмагунча ҳалқимиз фаровонлик ва озодликка эришмайдилар. Шунинг учун Аллоҳни арқонига маҳкам боғланиб, ақлимизни қаноатлантирадиган, қалбимизни ҳотиржам қиладиган ва фитратимизга мос бўлган Исломни ҳаётимизга олиб келиш вақти келди. Бу йўлда маломатчининг маломатига, бало ва мусибатларга парво қилмай сизнинг фварзандларингиз, бутун дунёдаги холис мусулмонлар ҳаракат қилмоқда, ин ша Аллоҳ бу давлатнинг тикланиш онлари кун сайин яқинлашмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمْ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ ِ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّه قَرِيبٌ
– „Ёки (эй мўминлар) сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатларо (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, хатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг нусрати келади?» дейишган эди. Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир»“. [2:214]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салохиддин
16.03.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми