Путин Сурияда АҚШга хизмат қилиш орқали халқаро ва регионал муаммоларини бартафар қилишда унинг мурувватига эришаман деб ўйламоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Путин Сурияда АҚШга хизмат қилиш орқали халқаро ва регионал муаммоларини бартафар қилишда унинг мурувватига эришаман деб ўйламоқда
«Оrient-news» сайтида чоп этилган хабарда бундай дейилади: «АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс Вашингтоннинг Украина жанубидаги Қрим Ярим оролининг Россия томонидан аннекция қилинишини ҳаргиз тан олмаслигини ҳамда Украина шарқидаги зўравонликларнинг кучайиб бораётганидан ташвишда эканини билдирди. Бу баёнот Трампнинг Москва Қримга «уруш қилди», деган гапидан бир неча кун ўтиб янгради.
Якшанба куни «Оқ уй» чиқарган баёнотга кўра, Пенс бу баёнотини Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган халқаро хавфсизлик масалаларига оид конференцияларидан ташқарида Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашуви чоғида айтган.
Роя газетаси шарҳи:
Путин АҚШ Россияни Суриядаги хизматлари учун халқаро даражага кўтариш ва унга халқаро муаммоларни бартараф этиш ролини бериш билан тақдирлайди, деб ўйлаган эди! Бу албатта сиёсий нодонлик. Чунки капиталистик системага асосланган давлатлар қадриятларни билмайди, фақат манфаат ва бировлардан фойдаланиб қолишни билади, холос. Шунинг учун йирик капиталистик давлатлар заиф капиталистик давлатлар устида ҳукмрон бўлишга ҳаракат қилади. АҚШ, Европа ва Россия капиталистик системага эътиқод қилади. Зеро, ҳозир илгаргидек эмас. Чунки илгари Европа капиталистик системага, Совет Иттифоқи эса коммунистик системага эътиқод қиларди ва иккала системани ҳам ўзаро курашувчанлик қадрияти бор эди, ҳукмронлик ва нуфуз талашиб рақобатлашишарди, ораларида зиддият чиқиши тахмин қилинарди… Аммо капиталистик системани қабул қилган йирик давлатлар эса, улар орасидаги ҳукмронлик кучли давлатники бўлиб қолаверади. Улар айни мабдага эътиқод қилувчи бошқа давлатлар билан келишиб олишган, яъни бошқа давлатлар шу йирик давлатларга хизмат қилиши ва уларга рақиб бўлмаслиги устида келишиб олишган. Шунинг учун АҚШ ўзига Европанинг рақобатчи бўлишига ёки Россиянинг рақобатчилик қилишига рози бўлмайди. Уларнинг рақобатчи бўлишларига рози бўлиши мумкин, қачонки, улар рақиб давлатга айланиш учун нуфуз талашишга яроқли даражада қудратга эга бўлса… Бунинг боиси, капиталистик система манфаат устига қурилган, унда энг кўп улуш энг кучлиники бўлади.
Хуллас калом, Путиннинг Сурияда нопок жиноятлар содир этиш устида АҚШ билан битим тузган экан, шу билангина энди регионал ва халқаро муаммоларни бартараф этаётган АҚШ даражасига чиқаман, деб ўйлаши сиёсий аҳмоқликдир. Йўқ, улар ўртасидаги битим фақат Сурия масаласига чекланган, холос. Битимда Россия Америка манфаатига хизмат қилиб беради ва бошқа халқаро масалалар томонига ҳаргиз ўтмайди.
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми