Эрдўған қимори ва 2019 йилги сайловлар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрдўған қимори ва 2019 йилги сайловлар
Юсуф Абу Усайд қаламига мансуб
Эрдўған 2017 йил 16 апрелда ўтказилган референдумда унинг ғалабаси билан якунига етган қимор ўйинига журъат қилди. Бу референдумда «ҳа», деган овоз 51 %ни ташкил қилди, холос. Томонлар ўртасидаги фарқнинг 1 миллион 400 минг овоз билан жуда оз бўлиши Эрдўғанни 2019 йилги сайловларга нисбатан мушкул вазиятга солиб қўйди.
Рефрендумнинг бундай натижаси, бир томондан Эрдўған ва унинг партиясини хавотирга солган бўлса, иккинчи томондан, мухолиф партиялар ва шу партиясининг ўзидаги мухолиф гуруҳларни шижоатлантириб, уларда 2019 йилги сайловларда Эрдўғанни ағдариш мумкин, деган умид уйғотди.
Биз бу ҳақда қуйидаги жадвални ҳавола этишимиз мумкин:
Адолат ва Тараққиёт Партияси (AKP):
Бу партия референдумда асосий эътиборни Эрдўғаннинг ўзига қаратди, бу эса, «битта шахс» ва «диктаторлик» каби тортишувларни келтириб чиқарди. Бундай тушунча айни ҳизб базасига нисбатан ташвиш туғдирди. Бошқача ибора билан айтганда, Эрдўған президентлик бошқаруви масаласини жамият билан маслаҳатлашмасдан ёки бошқа партиялар билан мувофиқлашмасдан референдумга қўйди. Бунинг учун узоқ йиллардан бери қулай фурсат кутиб келган Эрдўған бугунги кунни энг муносиб вақт, деб ҳисоблади. Шунингдек, у бу йўлда ўзидаги барча куч-қувватни сарфлашга мажбур бўлди. Чунки «15 июл инқилобга уриниш» ортидан вазият таранглашганди ҳамда унда фавқулодда ҳолат ваколатлари мавжуд эди. Бироқ референдум натижалари унинг умидларини пучга чиқарди ва 2019 йилги сайловларда ютиб чиқиш эҳтимолини хавф остига қўйди. Чунки айни сайловларда мағлуб бўлиш, унинг учун йўл охирига етганини англатади. Шунинг учун у бугун олдидаги барча хавфларни йўқ қилишга қаттиқ чиранмоқда.
Жумҳурият Халқ Партияси (CHP):
Камол Қиличдорўғли етакчилигидаги бу партия жуда эҳтиёткорлик билан анча олдинга силжиди, айни референдумда турли стратегиядан фойдаланди. «Қурбон бўлиш маданияти» ва «рақиблар» каби воситалар, Эрдўғаннинг ўтган сайловларда ғалаба қозонишида муҳим рол ўйнаганди. Чунки одатда Эрдўған ҳар сайловдан олдин ўзини қурбон қилиб кўрсатувчи ҳужжатлардан фойдаланар эди. Шунингдек, у (CHP), Курдистон Ишчилар Партияси (PKK) каби рақибларига қарши чиқиш билан халқ қўллаб-қувватловига эришишга уринди. Бироқ Эрдўған бу референдумда айни воситалардан фойдаланмади. Чунки 15 июлдаги давлат тўнтаришга бўлган уриниш Эрдўған учун ўзини қурбон қилиб кўрсатишига кифоя қилди. Гарчи фавқулодда ҳолат ваколатларидан фойдаланмаса ҳам ҳамда кенг миқёсда қамоққа олиш амалиётлари ўтказса ҳам шунинг ўзи кифоя қилди. «Рақиблар» воситасига келсак, (CHP) босиқлик позициясини эгаллаб, жанжалдан узоқ юриши натижасида, бу воситанинг фойдаси бўлмай қолди. Қиличдорўғли ҳам референдумда ҳеч қандай йиғилиш уюштирмади ва бошқа таъсирли номдаги партиялардан фойдаланди. Шунинг учун Эрдўған Германия ва Голландия билан бўлган муносабатларида сохта кризис ўйлаб топиб, Евроиттифоқ билан бўлган душманлик орқали қонунийлик тусини пайдо қилишга уринди.
Шунга қарамай, (CHP) ичидан мухолиф гуруҳлар ҳаракатга келиб, 2019 йилги сайловларга ҳозирлик кўришга қаттиқ урина бошлади ҳамда Қиличдорўғлига қарши янги ҳаракат бошлади. Ўзи (CHP) ташкил топгандан тортиб шу кунгача бу партия кураш ва жанжаллардан холи бўлмагани ҳаммага маълум,
تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّىٰ
«Уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир» [Ҳашр 14]
Миллий Ҳаракат Партияси (MHP):
Девлет Бахчели етакчилиги остидаги бу мухолиф партия Эрдўғаннинг бахтига, сўнгги йилларда таъсирсиз бўлиб қолди. Бахчели ўзини қутқарган Эрдўғанга яқинлик кўрсатиб, кенгаш овозида ҳам, референдумда ҳам уни қўллаб-қувватлади. Бироқ (MHP)нинг қўллаб-қувватлови оддий нисбат: 2-3 %да қолаверди. Бу эса (MHP) ичидаги мухолифлар кучли таъсирга эга шахслар эканини англатади. Бундан ташқари, Девлет Бахчели ҳам ҳозирда кучли мухолафат тўлқинига тушиб қолган, унинг муваффақияти ҳам, бунинг акси ҳам Эрдўғаннинг эҳтимолли қўллаб-қувватловига боғлиқ бўлиб турибди.
Курдлар: Курдлар овози референдум натижаларида асосий омил бўлиши кутилган эди. Партияларнинг кўплаб масъуллари, шу жумладан, Халқ Демократик Партияси (HDP) раиси Салоҳиддин Демиртошнинг ҳибсга олиниши, Курдистон Ишчилар Партиясига қарши амалиётлар кучайиши курдлар овозига албатта ўз таъсирини ўтказди.
Бунга қўшимча, Эрдўған исломий кўринишдаги курд партияларини очиқ қўллаб-қувватлади. Масалан, Эрдўған маслаҳатчиларидан бирининг референдумдан икки кун олдин қилган «вилоятлар низоми» тўғрисидаги баёноти, курдлар учун гўё келажакда президентлик бошқарувида эркинлик ваъда қилиш муждаси бўлиб янгради. Шунинг учун келаси яқин вақт ичида Эрдўған инглизларга яқин курд гуруҳларига нисбатан босимларини янада кучайтириши, ҳукуматга яқин бўлиши кутилаётган курд гуруҳларини эса қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Исломий гуруҳлар: Афсуски, Туркиядаги исломий, дея иддио қилинаётган гуруҳларнинг деярли барчаси ҳукумат томонида турибди. Дарҳақиқат, озчилик мухолиф жамоаларга қарши босим ўтказиш амалиёти бўлиб ўтди. Гарчи бу босимнинг амалда таъсири бўлмаса-да, бироқ унинг рамзий аҳамияти бор. Масалан, ҳукуматни қўллаб-қувватламаётган ёки унга қарши ҳайқираётган шахслар учун бу босим бир калтакдир. Бундан ташқари, айрим ҳукуматпараст либерал ёзувчилар, партия ичидаги исломчилардан ҳисоб талаб қилиш ва ҳайдаш лозим, деган таклифларни ўртага ташлашди. Ўз навбатида, бу сиёсий майдонда кескин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироқ бу баҳс-мунозараларнинг йўналишини яхшироқ анализ қилмоқ лозим. Чунки улардан мақсад, ҳукуматдан норози мусулмонларга қарши, бир вақтнинг ўзида, партия ичидаги Эрдўған мухолифларига қарши босимни кучайтириш бўлган бўлиши мумкин. Масалан, партия ичидаги баъзи исломий кўринишга эга, дея ҳисобланган шахслар партиядан узоқлаштирилди. Улар Гулан жамоасига алоқадор бўлган шахслар бўлганми ёки исломий база яратиш имконлари бор шахслар бўлганми, фарқи йўқ. Бундан ташқари, собиқ президент Абдуллоҳ Гул, собиқ бош вазир ёрдамчиси Бюлент Аринж, собиқ адлия вазири Жамил Тешик каби нуфузли шахслар ҳам борки, улар 2019 йилги сайловлар учун янги ҳисоб-китоблар тайёрлаб туришибди.
Шубҳасиз, Эрдўған ўз шахсияти сабабли юртда ҳаммани ўз тарафига оғдириш сиёсати олиб бориб, шахсий ғаразлари сабабли ўзини ҳам, давлатни ҳам хавф остига қўйди. Унга мухолиф бўлган барча гуруҳлар энди унинг жиддий рақиби сифатида бирлашди. Ҳатто (CHP)нинг собиқ бош котиби Дениз Байкал ўз баёнотида (CHP) томонидан Абдуллоҳ Гулнинг келаси 2019 йилги сайловларда номзод қилиниши мумкинлигига ишора қилди. Энди Абдуллоҳ Гулнинг ўзига келсак, у узоқ вақт жим туришни лозим кўрган бўлса-да, бироқ 5 майда жума намози ортидан баёнот бериш билан реакция намоён қилди ва ўзига сиёсат эшикларини бутунлай ёпиб олмади. Чунки у Америка томонидан кўк чироқ ёқилди, дегунча сукут сақлаш позициясини ўзгартириши ва Эрдўғанни кучли кризис ботқоғига киритиб қўйиши мумкин ҳолдир.
Шунинг учун ушбу хавотир ва қўрқув сабабли Эрдўған қудратда мустаҳкам қолиш учун бор имкониятини аямай сарфлашда давом этади… Керак бўлса, қамоққа олиш ва босим ўтказиш амалиётларини янада кучайтириши ҳам мумкин.
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Золим кимсалар қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар» [Шуаро 227]
Роя газетасининг 2017 йил 7 июн чоршанба кунги 133-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!