АҚШнинг афғон аёлларини ҳарбий хизматга олишни қўллаб-қувватлаши уларни озод қилиш эмас, эксплуатация қилишдир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот бўлими
АҚШнинг афғон аёлларини ҳарбий хизматга олишни қўллаб-қувватлаши уларни озод қилиш эмас, эксплуатация қилишдир
АҚШнинг Афғонистонни реконструкция қилиш учун махсус бош инспектори томонидан ҳар чоракда чиқариладиган ҳисоботининг 2016 молия йили 30 октябрдаги ҳисоботига кўра, «Қўшма Штатлар аёлларни ҳарбий хизмат ва миллий хавфсизлик хизматига сафарбар қилиш учун 93.5 миллион доллар ажратган. Маблағ шунингдек, объектлар қурилишига ҳамда армия ва миллий хавфсизликка аъзо аёлларни машқдан ўтказиш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш харажатларига сарфланди». АҚШ олиб бораётган бугунги уруш миллионлаб афғон аёлларига улкан таъсир кўрсатди: улардан ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар, тул қолганлар, уй-жойлари ва яқинларидан маҳрум бўлганлар, фарзандларию оилаларидан жудо бўлганлар, қочқинга айланганлар… бўлди. Мустамлакачиларнинг бугунги очкўзлик урушлари Афғонистон аёлларини дунёдаги энг хавф остида қолган аёлларга айлантирди. Афтидан, шунча нарса камлик қилган кўринади, АҚШ Афғонистондаги миссиясини амалга ошириш учун яна бир маккорона режани тиқиштириб, кўп сонли аёлларни афғон армияси сафига қўшилишга тарғиб қилмоқда. Хотин-қизлар озодлиги ва фаровон ҳаётга эришиши, деган ниқоб остида қилинаётган бу режа, Американинг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилиши шубҳасиз. АҚШ ва унга малай илмоний афғон ҳукумати демократия дастаги остида юртнинг муслима аёлларини яна бир бор эксплуатация қилиб, бузишни кўзлаяпти. Бир ҳарбий фахрийнинг сўзларига кўра, айрим аёлларнинг тунги рейдлар ва уйларни тинтув қилиш амалиётлари каби махсус кучлар сафига қўшилиши ҳам мумкин. Ашраф Ғаний айни ташаббусни олқишлади. У ҳозирда консерватив мусулмон афғон юртида икки жинс ўртасидаги тенглик мафкурасига тарғиб қилмоқда. Шу билан бирга, бу иш илмонийлар тобеи бўлган, Ислом душманларига итоат билан хизмат қилиб, Умматни қирғин қилаётганда сукутни лозим топган ҳукмдорлар ва ҳукуматдан кутилмаган иш эмас.
Афғон армияси ва миллий хизматига Америка кучлари етакчилик қилади, машқ ўргатади. Бу эса аскар аёллар хизматини АҚШ армияси ҳам назорат қилишини англатади. Бу босқинчи кучлар хатти-ҳаракатига бир бор назар ташлаш биланоқ, юртдаги аёлларнинг, бинобарин, аскар аёлларнинг қанчалар хавфга дуч келиши мумкинлиги фош бўлади. Зотан, 2001 йил Америка босқинчилигидан бери унинг аскарлари юрт аҳлига қарши қирғин, қийноқ ва азоб-уқубатларни тоттириб келмоқда. Хусусан, урушнинг хорлаш ва эзиш услуби сифатида, хотин-қизлар зўравонлик ва жинсий тажовуз нишонига айланганлар. Демак, америкалик аскарлар жангоҳда раҳм нималигини билмайдиган зўравонларни етиштириб чиқариш учун машқ ўтказишади, жинсий тажовуз уруш қуролига айланади. Зеро, ҳисоботларда айтилишича, Афғонистонда аёлларга қарши 16000дан зиёд жинсий тажовуз ҳолати кузатилган, бу тажовузларнинг аксари АҚШ аксарлари томонидан тунлари аҳоли уйларига – афғон аскар аёллари ҳам иштирок этажак – рейдлар орқали содир этилган.
Бугун Афғонистондаги муслима аёлларни армия сафига олиш кампанияси бошланиб, бу аскар аёллар минглаб мусулмон ва муслималарни қирғин қилган, таҳқирлаган АҚШ аскарлари томонидан йўналтирилиб, ўшалар сафида хизмат қилар эканлар, бу нарса юрт аёлларига нисбатан чексиз ҳақорату бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. Қандай қилиб муслима аёллар Американинг тажовузкор, жаллод ва қаттол аскарлари билан елкама-елка хизмат қилиш билан озодлик ёки тараққиётга эришиши мумкин?! Қандай қилиб биз муслималар Ислом душманлари томонидан «хотин-қизлар озодлиги» ниқоби остида эксплуатация қилинишга, шу орқали уларнинг Умматни вайрон қилиш режаларини амалга оширишларига ёрдам беришга рози бўламиз?! Аёлларнинг ҳақиқий озодлиги, бутун Умматнинг бузғунчи илмоний тузумдан ва мустамлакачи давлатларга қарамликдан озод этилишидир. Бу эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади. Фақат ушбу буюк давлат соясидагина эркагу аёллар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ризосига ноил бўлиш учун ўз Исломлари ва Умматларини муҳофаза қилиш билан азиз бўла оладилар.
لَّا يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۖ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللَّـهِ فِي شَيْءٍ
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)» [Оли Имрон 28]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра." style="color: #000000;">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ