Эй Сурия аҳли саботингизни йўқотманг

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эй Сурия аҳли саботингизни йўқотманг
Америка Остона ва Женевада қўзғолонингизга барҳам бермоқчи
Асъад Мансур қаламига мансуб
2017 йил 5 январ куни АҚШ ташқи ишлар вазири Керри бундай деди: «Биз бу босқичда Остона учрашуви – агар учрашув бўлиб ўтса – олдинга ташланган энг катта қадам бўлади, деган умиддамиз. Бироқ бугун Сурияда юз бераётган ишларни ва позициялар ўзгаришини ҳисобга олганда бунда шубҳа борлиги кўриниб турибди». У рус ҳамкасби Лавров билан, шунингдек, де Мистура билан бу хусусда сўзлашганини айтар экан, «Уччаламиз ҳам шунга келишиб олдик, мақсад, яъни Женевага бориш ўзгаргани йўқ, ўша ерда ҳақиқий музокаралар ўтказилиши шарт», деди. Малайи де Мистура ҳам «Остона музокараларидан мақсад, февралда ўтказилиши кутилаётган Женева музокараларини мустаҳкамлаш» эканини таъкидлади.
Масала аён: 23 январда Остонада АҚШнинг Россия-Туркия дохил икки вакили ва жинояткор режимдаги малайлари билан мухолафат ўртасида ўтказиладиган учрашувдан мухолафатни Женева музокараларига олиб бориш мақсад қилинган. Керрининг «ҳақиқий», дея баҳолашига қараганда, демак, ҳақиқий музокаралар Женевада бўлади ва уни Американинг ўзи назорат қилади, қатор хоинликлару таслим бўлишлар ўша ерда бўлади.
Демак, Америка Остона конференциясини Россия билан Туркияга қўйиб берди, қарайди: учрашув муваффақиятли бўладими-йўқми, агар муваффақиятли бўлса, бевосита ўзи назорат қилиб туриши учун уни Женевага кўчиради. Чунки фильмнинг сценарий муаллифи ҳам, уни ишлаётган ҳам, режиссёри ҳам шу Америка. Шу боис фильмнинг тизгини унинг қўлида бўлмаса, бўлмайди. Россия, Туркия ва бошқалар эса, ҳаммаларига алоҳида роль берилган ва бу ролларни ҳам Америка белгилаб берган. Агар АҚШнинг омади чопмаса, ўзини панага олади-да, омадсизлик унга ёпиштирилмай, сувдан қуруқ чиқади, худди олти йилдан бери шундай бўлиб келаётгани каби. Буни Керрининг муваффақиятга шубҳа билан қараётганидан, яъни позициялар ўзгариб қолиши ва у ердаги ҳодисалар ҳақидаги мазкур сўзларидан ҳам яққол билиб олиш мумкин. Чунки у Сурияни ўз тажрибасида синаган, сабаби, Америка у ердаги ишлар тизгинини ўз қўлида ушлаб туришга муваффақ бўлолмаган.
Демак, Сурияда ҳамон яхшилик мавжуд. Холис қўзғолончилар бор. Улар музокараларга ва Америка ечимларини қабул қилмасликда ҳануз давом этмоқдалар. Бу фикрлар тасдиқини «Рейтер» 2016 йил 28 декабрда рус манбаларидан олиб келтирган мана бу сўзлардан ҳам билиш мумкин: «Биринчи қадамда, юртнинг барча ерларида ўт очишни тўхтатишга муваффақ бўлиш керак, кейин музокараларга киришилади. Ана шунда аввало Форс Кўрфази давлатлари, кейин Қўшма Штатлар жалб қилинади. Келаси босқичда эса Европа Иттифоқи жалб қилиниб, ундан ва Форс Кўрфази давлатларидан Сурияни реконструкция қилиш чиқимларини зиммаларига олиш талаб қилинади».
Мана шу АҚШ сценарийси. Аввало Россия билан Туркия Остона сўзлашувларини ўтказади, агар муваффақиятли чиқса, уни Женевага кўчиришади ва унда Америка бевосита иштирок этади. Қачон АҚШ қонхўр режимни анави хоинлар имзоси орқали мустаҳкамлаб олишга – бунга Аллоҳ қодир қилмасин – қодир бўлса, кейин кўрфазликлар ва европаликлар роли бошланиб, реконструкция фактурасини зиммаларига олишади, шу билан АҚШ фильми ишлаб чиқилиши ниҳоясига етади.
Россия билан Туркия АҚШ томондан ишлаб чиқилаётган ушбу фильмда роль ўйнашаётган экан, қачон бу фильм ниҳоясига етса, уларнинг роллари ҳам ниҳоясига етади ва қайтиб чақирилмайди. Фақат бошқа янги рол ўйнашлари керак бўлгандагина чақирилади, холос. Бунинг далили, АҚШ президенти Обаманинг руслар устидан кулганидир. У 2016 йил 17 декабрда уларни «майда давлат», дея сифатлади, улар «энг кичик, энг заифдирлар, иқтисодлари бошқаларга намуна бўладиган бирор нарса келтирмаяпти, фақат нефт, газ ва қуроллари бор, холос, бу иқтисод ривожланмаяпти», деди. 2016 йил 28 декабрда «Рейтер» ахборот агентлиги ўз исми нашр қилинишини истамаган бир америкалик масъулнинг мана бу сўзларини келтирди: «Иқтисоди Испания иқтисоди ҳажмига тенг бу давлат – Россияни айтмоқчиман – кеккаймоқда ва худди ишини билиб қилаётгандек тутяпти ўзини. Мен бизсиз бу ишни руслар ҳам, турклар ҳам уддалай олишларига ишонмайман».
Кимда сиёсий онг бўлса, буларнинг ҳаммасини англайди, русларнинг нақадар аҳмоқлигини тушуниб олади. Руслар оқибатни тасаввур қилишга, девор ортидагини кўра олишга, АҚШнинг уларни нима қилаётганини ва қандай ишга тиқаётганини тасаввур қилишга қодир эмасликларини, Сурия режими, Туркия, Саудия, буларнинг ҳаммаси Америкага малай эканини, ташкилотлар ҳам, бу давлатлардаги режимлар ҳам, улар томонидан молиялаштирилаётган ташкилотлар ҳам барчаси Америка қўғирчоқлари эканини… англаб етади.
Америка Сурия кризиси бошқарувини фақат ўзига чеклади, Россияни эса ўзига ҳамкор қилди, холос. Россия бўлса суюниб кетиб, АҚШ мени Совет Иттифоқи пайтидаги мавқеимга қайтарди, деб ўйлади. Бироқ Америка сўнгги ойлар давомида ўзидан малайи Туркияни вакил қилди. бундан эса Туркия Россия билан бирга сиёсий ечимга замин тайёрлашларини, мабодо, бу икки давлат роллари муваффақиятсизликка учраса, Америка ўз муваффақиятсизлигини яширишни кўзлади. Аслини олганда, бу ишда Россия ерга урилди. У Америка томонидан Туркия қаторига тушириб қўйилганини, сиёсий ечимга эришилса, унинг хизматкорлик ролини тугатиш учун замин тайёрланаётганини англамаяпти.
Америка Сурия қўзғолони унга тобе бўлган илмоний режимни қулатишга имкон берадиган кучга ва таъсирга эга бўлиб қолганини кўргач «музокаралар» хиргойисини бошлади. Ўшанда у 2012 йил 30 июнда шошилинч Женева конференцияси уюштириб, Сурия илмоний миллий коалициясини – бу коалиция қўзғолон номидан гапириши ва унинг вакилига айланиши учун – тузган эди. Буларнинг барчаси илмоний режимни сақлаб қолиш ва унинг тобелигини кафолатлаш мақсадида қилинди. Бу нарсани музокараларнинг асосига айлантириб, барча томонларни уни тан олишга мажбурлади. Шунинг учун ҳам «Женева-1» ва «Женева-2»ларни уюштиришга ўлиб-тирилиб ҳаракат қилди. Кейин «Вена-1», «Вена-2»лар ўтказилиб, уларнинг матнида илмоний режим моҳияти ва унинг ташкилотлари очиқ айтилди. Худди шу асос тан олинган халқаро қарорлар – хусусан 2012 йил 18 декабрдаги 2254 рақамли қарорни – чиқартирди. Бу қарор АҚШ лойиҳаси бўлиб, ундан Женева ва Вена битимларининг тан олинишини, ўт очишни тўхтатилишини кўзлади, бу қарорларни сиёсий ечим деган баҳона билан зўрлаб тиқиштирди.
Бу ишда омади чопмагач ва ўзининг миллий коалицияси ҳеч кимнинг вакили бўлолмаганини кўргач, Суриядаги қўзғолончилар ва фаолларни нишонга олди. Яъни, Сурия аҳлига босим ўтказиш учун қатли ом ва вайрон этиш орқали қўзғолончиларни сотиб олишни ёки йўқ қилишни мақсад қилди. Бу йўлда барча воситаларни қўллаб, режимни тизгинсиз қўйиб юборди, Эрон ва унинг Ливандаги ҳизбию гумашталари билан уни қўллаб-қувватлаб, Россия орқали мустаҳкамлаб борди. Ўзи ҳам зарбалар бериб турди. Уларнинг ваҳшийлиги ўтмишдошлари салибчилар ва мўғуллар ваҳшийлигидан ҳам ошиб тушди. АҚШ хоссатан, Саудия билан Туркияни қўзғолончиларни ифлос маблағ билан заҳарлаш ва шу орқали уларнинг қарорларини сотиб олишга ундади, бу икки давлатнинг қўзғолончиларга таъсир ўтказишларини истади. Натижада, бу нарса воқеда амалга ошди ҳам… Энг катта хоин Эрдоган Ҳалабдан чиқиб кетиш ва уни жиноятчиларга топшириш, кейин эса, музокараларга жалб этишда қўзғолончиларга таъсир кўрсата олди.
Шу насра аниқ равшанки, мусулмонлар жангда энг кучли-шиддатлидирлар, Аллоҳ йўлида, шаҳидлик истаб мардлик билан жанг қиладилар. Бироқ – озчилигини ҳисобга олмаганда – уларнинг аксари сиёсий фаолиятда бундай эмаслар, дарров душман қопқонига, макрига, жумладан, музокараларга илиниб қоладилар. Бунинг сабаби уларда сиёсий онгнинг етишмаслигидир. Яъни улар сиёсий воқеа-ҳодисаларни кузатиб бормайдилар, уларни чуқур ва ёрқин таҳлил қилмайдилар, уларга исломий ақида ва ундан балқиб чиққан фикрлар ойнаги ёрдамида қарамайдилар, тўғри тушунмайдилар.
Шунинг учун улар қачон ва нима асосда музокара қилишлари лозимлигини англамайдилар. Чунки бугунги музокаралар қўзғолонни ўлдиради, қонхўр режимни мустаҳкамлайди! Бу эса то тоғутлар тахтини ағдармагунча тўхтамаслиги шарт бўлган, уларга тилёғламалик қилмайдиган, улар билан сулҳ тузмайдиган қўзғолондир. Бу тоғутлар бўлса, жонларини сақлаб қолиш учун – агар уддалай олишса – қочиб қоладиган, акс ҳолда уларни жазо кутиб турган тоғутлардир. Чунки Аллоҳ Таоло Ўзининг кўплаб оятларида мўминлардан сабот билан туришни, Ўзидангина ёрдам сўрашни, заифлашмай, сустлашмай, душманга таслим бўлмасликни, у билан музокара қилмасликни талаб қилган. Чунки мўминлар олийдирлар, улар қийинчиликка дуч келаётган бўлсалар, душманлари Башар ва Америка ҳам қийинчиликка дуч келмоқда, бироқ мўминлар бу душманлар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдалар. Бас, шундай бўлгач, эй Шом аҳли сабот ва фақат сабот билан туринг! Ҳаргиз музокара ва таслим бўлишга ўтманг! Аллоҳ албатта сизга нусрат беради ва амалларингизни асло беҳуда кетказмайди.
Роя газетасининг 2016 йил 11 январ чоршанба кунги 112-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб