| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
14.04.2025
1277
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 04.04.2025й): 2024 йилда харид чеки бермаган тадбиркорларга нисбатан 135 млрд сўмлик жарима қўлланилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, 2024 йил солиқ органлари томонидан харид чеки бермаслик бўйича салкам 38 минг ҳолатда солиқ текшируви ўтказилди. Натижада ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 135 млрд сўмлик жарима қўлланилди. Қўмита вакилига кўра, ҳозиргача бунинг 100 миллиарддан ортиғи ундирилган. Чек берилмаслиги бюджетининг асосий қисмини солиқлар ҳисобига тўлдирадиган юлғич ўзбек режими учун даромадни яшириш ҳисобланиб, солиқ тўлашдан қочишни англатади. Бугунги кунда татбиқ қилинаётган манфаатдорликка асосланган капиталистик демократия тузумида даромад топаётган инсон борки, солиқ тўлашга мажбур деб ҳисобланади. Даромаднинг ўсиши билан солиқ ҳам ўсиб бораверади. Қизиғи, топган даромадингиз эҳтиёжларингизга етиш ёки етмаслиги давлатни қизиқтирмайди. Бу тузумда давлат фуқароларига ғамхўр эмас, балки солиқхўр бўлади. Солиқлар юкидан безиган тадбикорлар эса, тўлашдан қочиш йўлларини излашлари табиий. Ўзбек режими аёвсизлик билан маҳаллий тадбиркорлар белини синдираётган бир вақтда, хорижий ва катта амалдорларга тегишли компанияларга нисбатан жуда юмшоқ муомала қиляпти, қўша-қўша имтиёз ва енгилликлар беряпти, натижада улар юртимизда ўзларини худди сувдаги балиқлардек ҳис қилишяпти. Исломда эса ношаръий солиқлар ва қодир бўлмаган инсонларга солиқ солиш ҳаром ҳисобланади. Давлат йиғимларни фақат қодир одамлардан ва шаръан рухсат этилган йўллар орқалигина йиғиши мумкин. Ундан бошқа солиқлар солишни Аллоҳ таоло қатъиян ҳаром қилган. Кимки бу ишга қўл урса, у Аллоҳга қарши исён қилибди ва одамларга зулм қилибди. Дорамий, Аҳмад ва Абу Убайд Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз ﷺ одамларга солиқ солишдан қаттиқ қайтариб, шундай деганлар:

لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ

“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”.

Хабар (daryo.uz 07.04.2025й): Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Германия меҳнат бозорига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилишга қаратилган уч томонлама англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ: Имзоланган меморандумга кўра, немис томони ўзбекистонлик мутахассисларни гастрономия, озиқ-овқат логистикаси, логистика ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш саноати соҳаларида Германия корхоналарида ишлашга тайёрлаш учун дуал касбий таълим ўқув юртларида ўқиш жараёнини енгиллаштириш мақсадида тил курслари таклиф этади. Шунингдек, сараланган мутахассисларга виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш, Германияда кутиб олиш, иш ва яшаш жойлари билан таъминлаш ва рўйхатдан ўтказиш ишларида яқиндан ёрдам беради. Ушбу меморандум куни кеча Самарқандда ўтказилган МО – ЕИ саммитидан кейин имзоланаётгани бежиз эмас. Маълумки, ЕИ Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини очиқ эътироф этмоқда. Бироқ Россиянинг МО минтақаси, хусусан, Ўзбекистонга босим ўтказиш “ричаг”ларидан бири айнан меҳнат муҳожирларидир. Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Меҳнат форумида маълум қилишича, 2024 йилнинг охирига ўзбекистонлик меҳнат мухожирларининг сони 1,4 млн. одамни ташкил қилган. Албатта, бу расмий маълумот холос. Аслида, мигрантлар сони бундан-да кўпроқлиги аниқ. ЕИ МО минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда Россия таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилар экан, ишсизлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши зарур. Юқоридаги меморандумга аҳамият қилинса, Германияда ишлаш учун шартлар енгиллаштирилгани айтилмоқда. Демак, ушбу меморандум ЕИнинг Ўзбекистонга меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларига ечим берилишининг амалий қадамлари, деб тушуниш мумкин. Хуллас, ўз юртимизда сифатли иш ўринлари яратилмас экан, халқимиз учун бир мустамлакачи давлатдан бошқасига қарам бўлишдан ўзга танлов берилмайди. Бунинг учун юртимиз саноатлашган давлатга айланиши ва биринчи навбатда оғир саноатга эга бўлиши лозим. Биз мусулмонлар ҳаётимизнинг бошқа соҳалари каби бу масалада ҳам ўз давлатимиз – Халифаликка муҳтожлигимиз очиқ намоён бўлмоқда. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Имом (яъни халифа) роъий-бошлиқдир, у қўл остидагилардан жавобгардир”.

Хабар (kun.uz 07.04.2025й): Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган таксичилик фаолияти билан шуғулланиб келган Фурқатбек Ҳасанов россиялик “Дмитрий Робертович” исмли шахс билан Ўзбекистон фуқароларини Россия-Украина урушига ёллаш бўйича жиноий тил бириктириб келган. У ҳар бир ёлланган шахс учун 1000 долларгача олишга келишган. Жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани суди унга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Украина ҳудудига бостириб кирган Россия аскарларининг тинч аҳолига нисбатан амалга оширган бомбалаш, зўрлаш, ўлдириш, болаларни ўғирлаш каби жиноятлари хабарларда ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳалардан ҳам маълум ва машҳурдир. Бугунги кунда бу жиноятларни бир сўз билан терроризм дейилса тўғри бўлади. Бироқ юртимиз раҳбарияти Россиядан қаттиқ қўрқиши сабабли унинг жиноятларини жиноят сифатида эътироф этишга журъати етмайди. Билъакс, худди шундай иш мусулмонларга ёрдам бериш учун Аллоҳ фарз қилган жиҳод билан боғлиқ бўлганда, айнан терроризмга оид моддалар қўлланилиб, оғир жазо тайинланиши ва ОАВлар орқали ваҳимали тарзда тарқатилиши аниқ эди. Қолаверса, мазкур ишдан фарқли ўлароқ, бирорта хабарда кимдир жиҳодга маълум маблағ эвазига ёлланиб боргани ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган. Чунки мусулмонлар жиҳодга моддий манфаатни кўзлаб эмас, балки Аллоҳнинг буйруғи, деган эътибор билан борадилар. Хуллас, бугун ўзбек режими наздида мусулмонларга ёрдам бериш учун қўлга қурол кўтарсангиз террорчисиз, босқинчи кофирнинг аскарлари сафида урушга ёллансангиз, ёлланма аскарсиз. Мусулмонларнинг қалқони, яъни халифаси йўқ экан, зулм остида эзилаётган мўминга нафақат моддий ёрдам бериш, балки ҳаққига ошкора дуо қилиш ҳам жиноят ҳисобланаверади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (qalampir.uz 08.04.2025й): Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Комилов 7 апрель куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.

Изоҳ: Маълум қилинишича, учрашув давомида Америка томони фуқаролик атом энергетикаси, муҳим фойдали қазилмалар ва иқтисодиётнинг бошқа бизнес соҳаларига инвестициялар киритиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда иммиграция ва терроризмга қарши кураш бўйича доимий ҳамкорлик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади. 3-4 апрел кунлари Самарқандда МО ва ЕИ ўртасида ўтказилган йирик саммитда ЕИ етакчилари томонидан муҳим минералларга 2,5 млрд евро инвестиция киритилиши эълон қилинди. Шундан кейин Америка ҳам “ўлжа”дан қуруқ қолмаслик учун отни қамчиламоқда. Диққат билан назар ташланса, барча мустамлакачи давлатларнинг мақсади – юртимиз табиий бойликларидан имкон қадар каттароқ улушга эга бўлиш ва бунинг давомийлигини таъминлаш учун сиёсий Исломга қарши кураш эканини кўриш мумкин. Албатта, кофир Ғарб теран тушунадики, мусулмонлар фақат сиёсий Ислом асосида уйғонади ва бунинг натижаси, сўзсиз, Халифаликнинг тикланишига олиб келади. Халифалик эса Ғарбнинг мустамлакачилик таъмасига нуқта қўяди ва сувтекинга ташиб кетилаётган табиий бойликларнинг оқими тўхтайди. Асосийси ва кофирлар учун қўрқинчлиси, улар татбиқ қилаётган куфр тузумининг оламий ҳукмронлигига ҳам барҳам берилади. Шунинг учун учрашувларда доимий равишда иқтисодий масалалар билан бир қаторда терроризм ва экстремизм ҳам тилга олинади. Энди юртимиз раҳбарларига келсак, улар ўзларининг чириган тахтларида узоқроқ қолиш учун кофир мустамлакачи давлатларни рози қилиш пайидалар. Арзимаган шахсий манфаатни деб мустамлакачи давлатларга қимматли ресурсларимизни қўш-қўллаб топшириб қўйишяпти. Аллоҳ айтади:

قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ

– “Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашмоқдалар-а!” (Мунафиқун:4)

Хабар (daryo.uz 09.04.2025й): Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олинади” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Изоҳ: Мазкур хабар юзасидан Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг айтишича, президент фармойишига асосан Самарқанд шаҳрининг “Чокардиза” қабристонида жойлашган “Имом Мотуридий” ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ва фармойишни амалга ошириш мақсадида 217 та фуқароларга тегишли бўлган турар-жой бинолари бузилиши қайд этилганини ҳам айтиб ўтди. Уй-жойлари бузилаётган аҳоли вакилларининг турар-жойлари эса, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 781-сонли қонуни асосида бозор қийматида ҳисобланиши ва белгиланган тартибда компенсация пуллари тўлаб берилиши режалаштирилгани таъкидланди. Қизиғи, уй-жой эгалари компенсация эвазига турар-жойларидан воз кечишга рози бўлишадими ёки йўқми, бу умуман эътиборга олинмайди. Ўзбек ҳукумати бу золимона қарори билан одамларнинг шахсий мулкига тажовуз қиляпти. Албатта, Имом Мотуридий Ислом олими бўлган, бироқ бу каби уламоларга ҳурмат кўрсатиш одамларнинг уй-жойларини тортиб олиш ёки кофир мустамлакачи давлатларга хизмат қиладиган халқаро ташкилотларни рози қилиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Унутмаслик лозимки, Мотуридий каби алломалар ўша пайтда мусулмонлар ҳаётида фақат Ислом татбиқ қилингани ва таълим-тарбия ҳам Исломий бўлгани натижасида етишиб чиққанлар. Агар ўзбек режимининг уларга ҳурмат кўрсатиш нияти жиддий бўлса, марҳамат, ўша ўтган алломаларимиз сингари Ислом ва мусулмонлар ғамида бўлсинлар! Бундан ташқари, шахсий мулкка тажовуз қилиш асло жоиз эмас, магар мулк эгаси рози бўлса бошқа гап. Зеро, Исломда ғоя воситани оқламайди. Умар р.а. халифалиги даврида Росулуллоҳ ﷺ масжидларини кенгайтирмоқчи бўлди. Кенгайтириш жараёнида мўминларнинг онаси – Ҳафса р.а.нинг хоналарини ҳам бузишга тўғри келди. Бироқ Ҳафса онамиз рад қилдилар. Чунки унинг уйи Росулуллоҳ ﷺ қабрлари билан ёнма-ён жойлашган эди. Шунда Ҳафса онамизга бу уйнинг ўрнига, Пайғамбар ﷺнинг қабрига деразаси қараган уйни беришни таклиф қилганларида эса, рози бўлдилар. Адолатли ечим мана шундай бўлади.   

Хабар (president.uz 10.04.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Британия собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди.

Изоҳ: Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади, уларни янада илгари суриш доирасида зарур эксперт-маслаҳат кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда. Маълумот учун, Глобал ўзгаришлар институти Британия собиқ бош вазири Тони Блэр томонидан яратилган нотижорат ташкилотдир. Ташкилотнинг фаолияти бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар ва юқори мартабали сиёсий раҳбарларга ўз фуқаролари фаровонлигини ошириш учун стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беришга қаратилганлиги айтилади. Бу инсон қиёфасидаги “шайтон” юртимиз мусулмонлари учун манфаатли ишларни амалга оширишда ҳеч қандай ёрдам бермайди. Мисол учун, юртимиз табиий бойликларини қайта ишлаб, улардан кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ўз оғир саноатимизга ёки мустақил равишда ҳарбий саноатга эга бўлишимизга ҳеч қандай консалтинг хизматлар кўрсатмаслиги аниқ. Аксинча, унинг маслаҳатларига амал қилиш юртимиз фуқароларини қашшоқлашишига, давлатни қарзга ботиши ва мустамлакачиларга қарамлигини янада мустаҳкамлашига олиб келади холос. Хусусан, Тони Блэр Британиянинг кўзга кўринган сиёсатчиларидан бўлгани ҳолида бу ҳийлакор ёвуз давлатнинг Ўзбекистондаги манфаатларини ҳимоя қилади. Таъкидлаш жоизки, Блэрнинг ташрифи яқин кунларда Самарқандда бўлиб ўтган МО – ЕИ саммити, Ўзбекистон делегациясининг Америкага сафари фонида амалга ошди. Демак, Британия ҳам МО учун курашда четда қолишни хоҳламайди. Усмоний Халифалик давлатининг қотили, маккор Британия Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларидан биридир. У билан дўст ва ҳамкор бўлишга умид боғлаш ҳамда ундан қандайдир холис маслаҳатлар кутиш сиёсий нодонликдир. Аллоҳ таоло биз мусулмонлар учун энг тўғри ва энг муваффақиятли сиёсатни баён қилиб, шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ

– “Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у иккиюзламачи-мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар”.                                                               (Оли Имрон:118)

Хабар (kun.uz 10.04.2025й): Жорий йилнинг 9 апрел куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, ушбу тарихий ассамблея Ўзбекистон парламенти мезбонлигида муваффақиятли ўтказилди ва унда 130 давлатдан 1400 га яқин делегат, шу жумладан 740 нафар парламент аъзоси, 50 дан ортиқ халқаро ва кузатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Ассамблея доирасида 70 га яқин тадбирлар уюштирилиб, унда гендер тенглиги, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқаролар соғлиғини сақлаш, экология масалалари кўриб чиқилди. Унинг якуни бўйича, Мирзиёев ассамблеяда сўзлаган нутқида илгари сурган ташаббусларни қамраб олган “Тошкент декларацияси” қабул қилинди. Бундан ташқари, яна икки резолюция ҳам қабул қилинди. Биринчиси, “Фаластинда икки давлатли ечимни илгари суришда парламентларнинг роли”, иккинчиси эса “Барқарор ривожланишга қарши қуролли можаролар таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегиялари”. Маълумки, парламент қонунларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилишда муҳим роль ўйновчи воситадир. Шундан келиб чиқиб, Парламентлараро иттифоқнинг мақсади – мамлакатларда, асосан, мусулмон юртларида куфр демократик тамойилларга қонуний тус бериш ҳамда ўша куфр қонунларининг мусулмонлар ҳаётига татбиқ этилаётганини назорат қилишдан иборат эканини тушуниш қийин эмас. Ушбу иттифоқдан кўзланган яна бир мақсад – Ғарбнинг Ўзбекистон каби учинчи олам давлатларида мустамлакачилик қадамларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Демак, буларнинг барчаси мусулмонлар ҳаётига олиб кирилаётган заҳриқотил қонун ва келишувлардир. Чунки нафақат биз мусулмонлар, балки бутун инсоният учун муаммоларнинг асл ва тўғри ечими фақат Исломдадир. Мазкур ассамблеяда кўтарилган масалалар эса, ўзбек режими томонидан аввало ўша мустамлакачиларни рози қилиш, сўнгра мусулмон халқимизни Исломдан ечим олишдан чалғитишдан бошқа нарса эмас! Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِن قَبْلُ وَأَضَلُّوا كَثِيرًا وَضَلُّوا عَن سَوَاءِ السَّبِيلِ ‎

– “ва (Ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда тўғри йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳаволарига эргашманг!”                                                                    (Моида:77)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

14.04.2025й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кўрфаз давлатлари қарори: Америкалик хўжайинга мутелик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия қонхўри Башар Асад ҳамда қирғин остидаги амнистия!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бўлинган Европа ва жарликка қулаш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/