| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
17.04.2023
1273
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (президент матбуот котиби 11.04.2023й): Ўзбекистонда ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Шунингдек, профессионал таълимда ҳам 2022 йилда коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.  

Изоҳ: Ушбу келтирилган рақамлар расмий маълумотлардир, аслида ҳолат бундан-да ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин. Давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги энг асосий вазифаларидан бири бу иш билан таъминлашдир. Лекин шу вақтгача ҳукумат бу борада ҳеч қандай кўзга кўринарли иш қилмади. Аксига олиб чет давлатларга арзон мардикор экспорт қиладиган давлат, деган шармандали номдан халос бўлишга ҳам ҳаракат қилгани йўқ. Юртимиз аҳолисининг таркибида ёшларнинг улуши салмоқли даражада, демакки, ишчи кучи керагидан ортиқ. Бундай юқори потенциалдан фойдаланиш лозим. Бунинг учун фақат қоғозда эмас, балки амалда завод-фабрикалар очиш, иш ўринларини ҳам қоғозда эмас, амалда ҳам яратиш керак бўлади. Ҳукуматнинг шу пайтгача қилаётган бор-йўқ иши эса, статистикани яхшилашга қаратиляпти. Ислом тузумида бу масалага жиддий эътибор қаратилиб, олий ва касб-ҳунар билим юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича режали сиёсат олиб борилади. Бир сўз билан айтганда, статистика учун эмас, реал иш ўринлари ташкил қилинади.  

Хабар (қалампир.уз 11.04.2023й): Amnesty International ташкилоти Ўзбекистон оиладаги зўравонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритган бешинчи давлатга айлангани ҳақида ёзмоқда. Халқаро ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Хеза МакГиллга кўра Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича гендер зўравонликка барҳам бериш бўйича халқаро мажбуриятини бажариш йўлида муҳим қадам ташламоқда.

Изоҳ: Дарҳақиқат, оиладаги зўравонлик масаласи бир неча йиллардан бери кўтарилиб келинаётганди. Бундан Ўзбекистонда демократиянинг заҳарли ечимларини татбиқ қилишни тезлаштириш кўзланган эди. Бу гендер тенглик сиёсатини кенг ёйишда ташланган катта қадамлардан бири бўлганини халқаро ташкилот тадқиқотчиси ҳам айтиб турибди. Ғарб давлатлари ва халқаро молиявий ташкилотлардан олинган қарзлар эвазига юртимизда демократияни ривожлантиришни ваъда берган ҳукумат ҳам оиладаги зўравонликни қонунга алоҳида жиноят сифатида киритиб ваъдасига вафо қилаётганини намойиш қиляпти. Бундай қонунлар ғайриисломий бўлиб, асоси демократик принципларга бориб тақалади. Аслида оиладаги зўравонликнинг бош сабабчиси ҳам мана шу секуляр тузумдир. Жамиятдан Исломни қувиб, унинг ўрнига секуляр тузумни татбиқ қилиниши оилалар хотиржамлигини бузяпти.

Хабар (кун.уз 13.04.2023й): Ўзбекистон Жаҳон банки билан 296 млн доллар миқдорида 4 та битим имзолади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. Жаҳон банки билан Ўзбекистонда ижтимоий объектларда энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар, барқарор ўрмончилик ва ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси учун 142 млн долларлик қарз битимлари имзоланган.

Изоҳ: Яқинда Ўзбекистон давлат қарзи рекорд даражага – 29,2 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этгани ҳақида маҳаллий нашрлар эълон қилганди. Бундан ташқари, ҳукумат 2023 йилда 5 млрд доллар атрофида қарз олишни мўлжаллаяпти. Бу қарзлар давлатни кучайтирадиган лойиҳалар, масалан, соғлом иқтисодиёт қуриш ёки оғир саноатга асос солиб, уни ривожлантириш учун сарфланмаяпти. Бу қарзлар мустамлакачи давлатларнинг қўлидаги қурол бўлган Жаҳон банки сингари халқаро ташкилотларга қарамликни зиёда қилиб, халқни қарз ботқоғига ботиряпти холос. Мана шу Жаҳон банки яқинда Ўзбекистон ҳукуматига пенсия ёшини 65 ёшгача оширишни тавсия қилганди. Буни ўзбек ҳукуматидан қарзларни тўлаб боришини кафолатли давом этиши учун бюджет маблағларини иқтисод қилиш борасидаги талаби дейиш мумкин. Агар бу халқаро ташкилотларда қарздор давлатларнинг қарзини тўлаб боришида озгина шубҳа пайдо бўлса ёки қарзни тўлашга қодир бўлмай қолса мана шундай “тавсия”ларни беради. Бундан тушуниш мумкинки, Ўзбекистон давлат бюджетининг аҳволи оғирлашяпти, яъни у қарзга яшайдиган давлатга айланишга яқин турибди.  

Хабар (қалампир.уз 13.04.2023й): 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари конференцияси доирасида Россия, Хитой, Эрон ва Покистон Ташқи ишлар вазирларининг ёпиқ учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда жумладан шундай дейилди: “Вазирлар АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги мавжуд мураккаб вазият учун масъулиятни ўз зиммаларига олиши, Афғонистонга нисбатан жорий қилинган бир томонлама санкцияларни зудлик билан бекор қилишлари ҳамда Афғонистоннинг хориждаги активларини қайтариши кераклигини таъкидладилар”. Шунингдек, Россия, Эрон, Хитой ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Афғонистон ва унинг атрофидаги ҳарбий базалар тикланишига қарши чиққан. Бу минтақавий тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшмаслиги қайд этилган.

Изоҳ: Ушбу тўрт давлатнинг ёпиқ учрашувида конференциянинг бошқа иштирокчилари – Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг иштирок этгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар берилмади. Демак, ёпиқ учрашув тор доирада, фақат Россия, Эрон, Хитой ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида ўтказилган ва у норасмий характерга эга. Қўшма баёнот ҳам шу тўрт давлатга тегишли. Аниқроғи, асосан Россия ва Хитой позициясига мос келади. Улар Америкага қарши баёнотлар беришда ҳар бир қулай имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилишяпти. Бироқ бу ҳали Хитой ва Россиянинг Украина борасидаги қарашлари бир хил эканлигини англатмайди, балки бу иккисининг Америка гегемонлигига қарши позициялари бир-бирига яқинлигини кўрсатади холос. Шунинг учун ҳам Хитой ва Россия Афғонистондаги оғир вазиятга Американи жавобгар эканлигини айтиш билан унга босим қилишга уринишди. Американинг Афғонистон ва унинг атрофидаги ҳарбий базалари тикланишига қарши баёнотлари эса, уларнинг хавотирларини юзага чиқарди. Чунки Америка Афғонистонга қўшни бўлган давлатларда, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳарбий база очиш борасида музокаралар кетаётгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасининг бўлиши Россия ва Хитой учун катта муаммолар келтириб чиқариши тайин. Булардан шундай хулоса қилиш мумкинки, Россия ва Хитой ҳам Афғонистондан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилишяпти. Чунки бу икки жирканч давлатлар Афғонистондаги мусулмонларга ҳеч ҳам дўст эмас. Мусулмон афғон халқига қарши ўзларининг душманона сиёсатлари ва фитналарини бемалол муҳокама қилишлари учун мусулмон ўзбек халқининг анави хоин ҳукумати шароит яратиб беряпти. Шундан сўнг қандай қилиб бундай конференциялардан бирор яхшилик кутиш мумкин?!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

17.04.2023й

 

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Константинополни фатҳ этиш шон-шарафидан Халифаликни барпо этиш шон-шарафига

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тинчлик сўзлашувлари: босқинчиларнинг заҳри қотили

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондиришдаги шаръий услуб

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/