Айн Ҳалвадаги аламли ҳодисалар
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Айн Ҳалвадаги аламли ҳодисалар
Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти делегацияси сафарлари
Айн Ҳалва лагеридаги фожеали ҳодисалар у ердаги аҳлимизга қаттиқ озор берди. Шу пайтга қадар, Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонлар қонини тўкиш ҳамда Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонларни ўлдириш ҳаромлигини, фақат ҳақ билан ўлдиришга рухсат берилганини, шунингдек, мусулмонга ўз биродарини ўлдириш у ёқда турсин, ҳатто унга қарши қурол кўтариши ҳам ҳаром эканини таъкидлаб, бундан огоҳлантириб келди! Ҳизб бу ва бундан олдин юз берган ҳодисаларни хорижий ечимлар билан боғлашдан ҳам қайтариб келди. Чунки бу каби жангларда қўлланган ҳар бир қурол, нопок қурол бўлиб, шу орқали лагер ва унинг аҳлига бутунлай бошқача сифат берилмоқда, бу билан душман – бугун қаердан келиб чиққани ва ундан нималар кўзлангани ҳаммага маълум бўлиб қолган – «терроризм», «экстремизм» каби ниқоблар остида ўз ечимини зўрлаб ўтказишга муваффақ бўляпти, қаерда бўлмасин, одамлар қулоғига етиб борадиган холис овозларни бўғиб ташламоқда. Таъкидлаш жоизки, Айн Ҳалва ва Фаластиндаги бошқа лагерларга нисбатан зинҳор хавфсизлик жиҳатидан ёндашмаслик лозим, акс ҳолда, мана шундай ҳодисалар келиб чиқади, масалан, Наҳри Борид лагерида бу каби ҳодиса яққол намоён бўлган. Йўқ, уларнинг масаласига сиёсий ёндашмоқ ва бунга бошқа фаол сиёсий доиралар билан ҳамкорлик қилмоқ лозим.
Мана шулардан келиб чиқиб, Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти делегацияси исломий етакчиларни ва Фаластиндаги бошқа етакчиларни зиёрат қилиб, уларга ўз нуқтаи назарини баён қилди. Ҳизб мусулмонларнинг бир-бирларига қарши урушишини қоралаётган, битта дин ва битта масала аҳли ишларининг қурол ишлатиш, қон тўкиш ва эътиборсизлик билан ҳал этилишига норози бўлаётган томонда туришини таъкидлади. Ушбу зиёратларга Ҳизб ўзининг Ливан вилоятидаги бир гуруҳ идорий ҳайъат аъзоларини, марказий алоқалар қўмитасидаги, матбуот бўлимидаги йигитларини, Айн Ҳалва ва қўшни лагерлардаги етакчи, фаол йигитларини сафарбар қилди.
Ҳизб делегацияси ўз зиёратларини Ливандаги Фатҳ ҳаракатидан бошлади. Ҳаракатнинг Сайдо шаҳри офисидаги бу учрашувига унинг Ливандаги бош котиби Фатҳий Абу Ардот, Инқилоб кенгаши аъзоси Рифъат Шаноа, Фаластин Озодлик ташкилоти ва Фатҳ ҳаракати гуруҳларининг Сайдо минтақасидаги бош котиби капитан Моҳир Шабойталар вакиллик қилишди.
Сўнг делегация Фатҳ ҳаракатининг Сайдо минтақаси ва жанубдаги «ислоҳий», дея айтилаётган оқим етакчиси капитан Маҳмуд Исо Линони зиёрат қилди.
Сўнг делегация Айн Ҳалва лагеридаги исломий кучлар билан учрашишга борди. Учрашувга Мужоҳид Исломий ҳаракат амири ва ҳаракат делегациясига раислик қилаётган котиб шайх Жамол Хаттоб ҳамда Исломий Ансор гуруҳи масъули айни ҳаракат делегациясига раислик қилаётган бош котиб шайх Абу Ториқ Саъдий вакиллик қилди.
Ҳизб ут-Таҳрир бу зиёратни адо этар экан, уни Аллоҳ Субҳанаҳунинг ҳар бир мусулмон зиммасига юклаган вожиби сифатида ҳамда мусулмонлар манфаатини табанний қилиш бобидан адо этмоқда. Зиёратда Ислом аҳкомларини баён қилиб, шуларни таъкидладики, Ислом аҳкомларини тиниқ, ёрқин ва онгли равишда тушуниб тарқатиш, Ҳизб аъзоларини, хусусан, улардан ғайратга тўлиб тошганларини душман фитнасидан ҳимоя қилмоқда. Яъни душманнинг мусулмонлар орасига низо солиб, бир-бирларига қарши уруштириб қўйишда ҳамда Исломни, унинг тузумини ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилишда Ҳизб аъзоларидан фойдаланишларидан сақламоқда.
Биз мезбонлар томонидан чиройли муомала, илиқ нафас билан кутиб олиндик, уларга тақдим этган фикрларимиз чуқур таъсирот билан қабул қилинди, буларнинг барчаси учун уларга улкан ташаккурлар билдирамиз ва бу каби учрашувлар аҳлимизга, юртимизга манфаатли бўлгани учун уларни давоматли бўлишини таъкидлаб қоламиз.
Аллоҳ мақсадларимизни қўлласин, У тўғри йўлга етакловчидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми