Қайта-қайта қирғинлар ва вайрон қилинган шифохоналар…

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Қайта-қайта қирғинлар ва вайрон қилинган шифохоналар… орасида Ҳалаб қўлларини дуога кўтариб ўзини қутқазиш учун мусулмонлар армияларининг ҳаракатга келишини ва Аллоҳ Ўз лаънатларини хоин, малай ҳокимлар устига ёғдиришини Аллоҳдан сўрамоқда
«Россия ва Сурия самолётлари бугун сешанба эрта тонгдан бошлаб Ҳалаб шаҳридаги бир неча кварталларга яна бомба ёғдира бошлади. Бу ҳужумларнинг бирида Сохур шифохонаси нишонга олинди. Бунинг оқибатида етти киши ўлдирилди. Уларнинг орасида тиббий персонал ходимларидан икки киши бор…». (Ал-Жазира 2016 йил 4 октябр). «Душанба кунидаги ҳаво ҳужумларида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги қамал қилинган шарқий кварталида жойлашган энг катта шифохона нишонга олинди. Бунинг оқибатида шифохона вайрон қилинди ва унинг ичидаги қўриқчи ходимлардан энг камида учтаси ўлдирилди…». (Франс 24, АФП 2016 йил 3 октябр).
Шундай қилиб, Россия ва Сурия авиацияси Ҳалабни барча турдаги қурол-аслаҳар билан шафқатсизларча бомбаламоқда. Бу қурол-аслаҳалардан баъзиси, масалан товуши фақат портлаган пайтдагина эшитиладиган ракеталар олдин қўлланмаган, руслар уни Сурияда синаб кўришмоқда… Демак қирғинлар такрорланмоқда, уйлар эгалари устига ағдариб вайрон қилинмоқда. Ҳатто шифохоналар ва масжидлар ҳам бир уюм вайроналарга айланди…
Бу бутун дунё кўз ўнгида рўй бермоқда, бунга маҳаллий аҳоли, региондаги халқлар ва дунё халқлари гувоҳ бўлмоқда… Бу қирғинларнинг барчаси «Америка ва Россия ўзаро низога ва кескинликка кирди» деб одамларни алдашаётган бир шароитда амалга оширилмоқда. Гўё Россиянинг Сурияга аралашуви Американинг нафақат розилиги, балки таклифи билан бўлмагандек! Обама билан Путин 2015 йил 29 сентябрда Вашингтонда учрашганидан кейин руслар 2015 йил 30 cентябр тонгида ҳаводан бомбардимон қилишни бошлаган эди… Америка ўзини оппозиция билан бирга, Россияни эса режим билан бирга қилиб кўрсатиб оппозицияни алдашга уринди! Америка Сурияда келгусида бўладиган ечимда Башар учун ҳеч қандай ўрин йўқ деб кўп марта жар солди. Лекин Америка бугун – Ҳалаб Америка алдовини фош қилиб ташлаганидан кейин – оппозициядан Башарнинг мавжуд бўлиб қолаверишини талаб қилмоқда! «Керри оппозиция Сурия президенти Башар Асад иштирок этадиган сайловларда қатнашишни қабул қилиши керак, деб ҳисоблашини билдирди. Керрининг фикрича бу сайловлар сурияликларнинг сиёсий ечимга оид энг яхши умидидир…». (Русиял Явм 2016 йил 1 октябр)… «Вазир учрашув чоғида оппозициянинг Асад ҳам иштирок этадиган сайловларда иштирок этишини таклиф қилди, ваҳоланки бу Америка идорасининг Асадни четлатишга доим чақириб келганига зиддир…». (Ал-Жазира 2016 йил 1 октябр)… Сурия кризиси ҳақиқатдан ҳам мустамлакачи кофирларнинг башарасини, мўминларни алдаётган малайлар ва мунофиқларнинг башарасини очиб ташлади.
وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ
«Улар Аллоҳни ва имонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина алдайдилар» [Бақара 9]
Америка ўзининг алдашида қуйидаги икки йўналиш бўйича иш тутадиган бўлди: ечимлар сиёсий бўладиган бўлса Америка уларни очиқ идора қиладиган бўлди, агар ҳарбий амалиётлар талаб қилинса Америка халқаро коалиция амалиётлари билан кифояланадиган бўлди… Шундан кейин Америка оппозицияга зарба беришни Россия, Эрон ва унинг тарафдорлари ва тобеларига топширди. Ҳолбуки сиёсий онгга эга ҳар бир киши Американинг Шом тоғути Ҳофиз ва унинг ўғли Башар ҳокимиятга келганидан буён Сурия режимига нуфузини ўтказиб келаётганини жуда яхши билади…
Чунки бу тоғутнинг ва отасининг режимини бир неча ўн йил олдин Американинг ўзи пайдо қилиб, ўзининг манфаатларини ва яҳуд манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу режимга ҳомийлик қилиб келмоқда. Бунинг натижаларидан бири Жўлон тепалигининг бой берилиши ва бу фронтнинг тинчиб қолиб яҳуд вужуди билан тинч-тотув яшайдиган бўлиб қолгани бўлди… Тоғут Ҳофиз ўлиб унинг ўрнини бадбахт ўғли эгаллагач бу қўғирчоқ тоғутни ўша пайтдаги Америка ташқи ишлар вазираси Мадлен Олбрайт унинг отаси ўлими муносабати билан таъзия билдиришдан бошлаб тарбиялаб етиштирди. «Олбрайт кеча Башар Асад билан учрашиб унга президент Ҳофиз Асад вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди…
Сурия телевидениеси Башар билан Олбрайтнинг қасрдаги бир ён хонадан чиқиб келаётиб ўзаро суҳбатлашаётганини кўрсатди. Бу учрашув Олбрайт билан Башар Асад ўртасидаги биринчи учрашувдир… Америка вазираси учрашув якунида Ўрта Шарқдаги тинчлик амалиёти борасида «рағбатлантирувчи аломатларни сезганини» билдирди…». (albayan.ae агентлиги 2000 йил 14 июн). Шундай қилиб Башар Америка ва яҳуд манфаатларини қўриқлашда ўлиб кетган отасининг изидан кетди, охири бориб туғёнга тушди, зулм қилди. Унинг туғёни ва одамларга бало бўлиши ошди. Натижада одамлар ҳаракатга келиб ўзларининг оддий дунёвий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишди. Лекин у уларни: болаларни, кексаларни ва аёлларни репрессия қилди… Уларни ўлдирди, уй-жойларини вайрон қилди, уларни бўйин эгдириш учун жирканч қирғинларни амалга оширди. У одамларни бўйин эгдиришдан ожиз қолгач Америка уни Эрон ва унинг Ҳизби ҳамда қуролли тўдалари билан қўллаб-қувватлади. Эрон ва унинг тўдалари ҳам одамларни бўйин эгдира олмагач Америка бу тоғутни Россия билан қувватлади. Ана шундан кейин Россия ўта ваҳшийларча кураш чизиғига кириб ўзининг Суриядаги базаларида қутуриб изғий бошлади, ҳаводан ва ҳатто денгиздан ҳам бомбалар ёғдира бошлади. Бу жиноятларнинг барчаси бўлар экан Америка ўзини оппозиция билан бирга қилиб, Россияни эса режим билан бирга қилиб кўрсата бошлади. Гўё Америка ва Россия бир-бирига қарама-қарши икки тарафдадек! Айни вақтда Америка бомбардимончи самолётлари ва рус бомбардимончи самолётлари иттифоқдош бўлиб ҳавода учиб, биргаликда қуруқликни бомбардимон қила бошлади.
هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ ۚ قَاتَلَهُمُ اللَّـهُ ۖ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
«Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» [Мунофиқун 4]
Шундан кейин 2016 йил 12 сентябрда сулҳ келишуви бўлди. Бу келишув режим Ҳалабни қамал қилишга муваффақ бўлганидан кейин – мустамлакачилар режимни бунга имкон берадиган барча нарса билан таъминлашган эди – эълон қилиш учун тайёрланди. Чунки 2016 йил август бошларида қўзғолончилар режим 2016 йил 26 июлда Ҳалабга қарши жорий қилган қамални ёриб ўтишга муваффақ бўлган эдилар. Америка Ҳалаб қамалда турган ҳолатда сулҳ бўлишини истаган эди. Бунга эришиш учун Америка Россия ва Эрон ҳамда унинг қуролли тўдалари орқали бутун кучини сарфлади. Американинг бу иттифоқчилари ҳужумларни янада авж олдирди. Бунга қўшимча равишда Туркия ўзига хайрихоҳ отрядларни Ҳалаб фронтидан Жараблус фронтига чақириб олди. Бу эса Ҳалаб фронтини заифлаштирди… Буларнинг барчаси режимнинг Ҳалабни 2016 йил 4 сентябрда қайтадан қамал қилишига ҳисса қўшди «Сурия режими кучлари бу билан Ҳалаб шаҳридаги оппозиция назоратидаги минтақаларни яна тўлиқ қамалга олди, натижада майдондаги манзара ўтган ойнинг олтинчисидан олдинги ҳолатга қайтди…». (Арабий Жадид 2016 йил 4 сентябр).
Америка ва унинг ортидан Россия Шом аҳли бўйин эгиб тоғут Башар ва унинг режими билан биргаликда ҳукумат таркибига кириш тўғрисида сулҳда эълон қилинган ва эълон қилинмай махфий қолган шартларга рози бўлишга мажбур бўлишади деб ўйлаган эди. Бу мустамлакачилар Шом аҳлини бўйсундиролмагач ва уларнинг қаршилигини енголмагач янада жинояткорона ва янада ваҳшиёна қадамни ташлашди. Америка бундан олдин ўзини оппозиция билан бирга қилиб кўрсатиб оппозицияни алдаш учун Россия ваҳшийлигини бир оз енгиллатган эди. Лекин Америка бу сафар – Обама учун унинг президентлик даври 2017 йил январ охирида якунланишидан олдин айтишга арзийдиган бирон нарсани қилиб беришга шошилиб – майдонни Россиянинг бир ўзига қолдирди. Россия ўз жиноятларини янада авж олдирадиган бўлди. Ҳатто Америка ўз навбатида илгари оппозицияга ўзи кўрсатиб келаётган енгил нарсадан ҳам ўзини йироқ тутадиган бўлди. Россия билан Америка ўртасида сохта кескинлик келтириб чиқарилди. Лекин унинг сохталиги фош бўлиб қолган эди! Чунки 2016 йил 19 сентябрда сулҳ тугагани эълон қилинганидан кейин ҳам, Сурия кризиси борасида ечимлар топиш тўғрисида Россия билан сўзлашувлар тўхтатилгани эълон қилинганидан кейин ҳам (ўз навбатида Оқ уй вакили Жош Эрнест «ҳамманинг сабри тугади… бу ерда Сурия борасида Қўшма Штатларнинг Россия билан сўзлашув олиб бориши мумкин бўлган нарса қолмади» деб билдирди, унинг айтишича вазият фожиалидир…) (Мидл Ист Онлайн 2016 йил 3 октябр) ва руслар билан америкаликлар даҳанаки жанг қилиб, сулҳнинг тўхтаб қолишига сабабчи бўлганликда бир-бирини айблашганидан кейин ҳам бу мустамлакачилар айни вақтда биргаликда ҳаракат қилишларини айтишган эди «Керри Россия ва Америка армиялари – улар ўртасида тўқнашув юз беришининг олдини олиш учун – йўлга қўйилган боғланиш каналидан фойдаланишни давом эттираверишини айтди…». (Мидл Ист Онлайн 2016 йил 3 октябр). Керри «илгари бўлганидек жанг ҳаракатларини бутун мамлакат бўйлаб доимий тўхтатишга биргаликда ҳаракат қилишни давом эттираверамиз, Россия ва Сурия қирувчи самолётларини муайян минтақаларда қолдириш ҳам шу ҳаракат доирасига киради», деб қўшимча қилди. (АФП арабий 2016 йил 4 октябр). Буларнинг барчаси билан бир вақтда Керри ва Лавров ўзаро учрашиб қизғин дўстона суҳбат қуришни давом эттиришди «Лавров сўзини давом эттириб: «Биз Сурия ечими борасида ўзимиз келишиб олган нарсани амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қиламиз» деди, у ўзининг америкалик ҳамкасби билан кунда сўзлашаётганини таъкидлади, унинг айтишича иккаласи ўтган шанбада бир кун ичида 3 марта сўзлашув олиб боришган…». (Русиял Явм 2016 йил 3 октябр). Шундай қилиб улар ўзаро рол алмашишмоқда ва Американинг курашни идора қилиши бўйича юклаган вазифаларни адо этишмоқда. Бу вазифалар сурияликларни Америка ечимларига бўйин эгдириш учун Сурияга ва Сурия аҳлига қарши ваҳшиёна ҳужумларни янада шиддатли тус олдириш ва бомбаларни ёғдириб янада қонли манзарани пайдо қилишдан иборатдир. Америка ечимлари эса Башар билан музокара юритиб унинг режими қўли остида бир муштарак ҳукуматни тузишдан иборатдир. Анави жиноятлар эса бир ташландиқ латтадек унутилиши керак… Америка ечими мана шудир.
Сурия устига ёпирилиб қутуриб уруш қилиш авж олди. Қирғинлар такрорланмоқда. Нафақат шифохоналар, балки уйлар ҳам вайрон қилинмоқда. Шаҳидлар ва жароҳатланганларнинг саноғига етиш қийин. Суриянинг бир қатор минтақаларида ҳамма жойда ўлим ҳиди анқимоқда. У бугун Ҳалабда ёндириб юборилган жасадлар ҳиди бўлишга ўтди. Буларнинг барчаси қўшни ва қўшни бўлмаган мусулмонлар юртларидаги ҳокимларнинг кўз ўнгида рўй бермоқда… Уларнинг армиялари казармаларида ағанаб ётибди. Ҳаракатга келса ҳам бу армиялар фақат – Аллоҳдан ҳам, Росулидан ҳам ва мўминлардан ҳам уялмайдиган – мана шу хоин, малай ҳокимларни ҳимоя қилиш учунгина ҳаракатга келади… Агар бу армияларнинг бир қисми уларни ҳимоя қилишдан ошиб қоладиган бўлса уни бу хоин, малайлар жанг энг юқори чўққига чиққан фронтлардан жангчиларни қуйи фронтларга буриш учун ҳаракатга келтиришади. Турк режими худди шундай қилди. Бу режим ўз армиясини Ҳалабда кураш шиддатли тус олган пайтда ҳаракатга келтириб, ўзига хайрихоҳ отрядларни Ҳалаб фронтидан Жараблус фронтига олиб чиқиб кетиш учун Сурия шимолига киритди. Бу хиёнаткорона қадам режимнинг Ҳалабни 2016 йил 4 сентябрда қайта қамал қилишига олиб келди… Турк режими Ҳалаб фронтини заифлаштириш учун ўзига чегарадош Сурия шимолидаги фронтни ҳаракатга келтиришни давом эттирди. Ҳолбуки бу режим – агар оқил бўлса – Ҳалабни қулаши Сурия шимолининг қулашига олиб келишини, Ҳалабнинг озод ҳолда қолиши эса Сурия шимолини озод қилишга олиб келишини ҳеч шубҳасиз тушуниб етган бўларди. Лекин турк режими – Шом аҳлини режим билан биргаликда ҳукумат тузишга мажбур қилиш мақсадида, оқибатда уларнинг режим тўккан шунча қонлардан кейин ва ҳурматларни шунча поймол қилганидан кейин режим қўли остида бўлиб қолишларига эришиш мақсадида – Шом аҳлига босим ўтказиш учун Америка режалари бўйича ҳаракат қилмоқда…
Туркиядаги режим шундай иш тутмоқда. Ҳолбуки бу режим олдин Сурия режими тоғутдир, хоиндир, деб бақир-чақир қилиб иккинчи Ҳама юз беришига асло йўл қўймаслиги ҳақида жар солган эди. Шундан кейин учинчи Ҳама ҳам, тўртинчи Ҳама ҳам юз берди… Бундан олдин турк режими Ҳалабда ўзининг миллий илдизи борлигини, у ерда Сулаймон шоҳ дафн қилинганини, шунинг учун у ер бир қизил чизиқ эканлигини айтиб жар солган эди. (Туркия агар бу қабр ҳарбий ҳужумга нишон бўладиган бўлса уруш ноғораларини қоқиши ва аралашиши мумкин «чунки бу қабр унинг хориждаги ерларининг бир парчасидир» ва у ерда 8 асрдан кўпроқ даврдан буён мавжуддир… Туркия матбуоти эрталаб бу қизил чизиқ ҳақида «У турк ҳукумати учун энг ҳассос масалалардан бири ҳисобланади» деб билдирди. Бу матбуот ана шу қабр ҳақида шундай деб билдирди…). (Арабийя 2012 йил 8 октябр). Лекин ана шундан кейин турк режими бу фикридан қайтиб қабрни Ҳалаб минтақасидаги жойидан кўчирди. Ҳалабни мудофаа қилиб ноқулай ҳолга тушиб қолмаслиги учун у шундай қилди. «Анқара Сурия ерлари ичкарисида ҳарбий разведка амалиётини ўтказиб бу амалиёт чоғида Усмоний давлат асосчиси Усмон ибн Эртўғрулнинг бобоси Сулаймоншоҳнинг суяк қолдиқларини осонлик билан ва муваффақиятли тарзда кўчирди. Суяк қолдиқлари Ҳалаб атрофидаги «Қора кўзак» минтақасидан Шонли Урфа вилоятидаги казармалардан бири ичкарисидаги вақтинчалик қабрга кўчирилди, 2015 йил 24 феврал».
Турк режими ўз армиясини ҳаракатга келтирар экан уни Ҳалабга ёрдам бериш учун ҳаракатга келтиргани йўқ. Аксинча Ҳалаб фронтини заифлатиш учун отрядларни банд қилиб қўядиган бошқа фронтни очиш учун ҳаракатга келтирди. Ҳолбуки турк армияси ўз сони ва ҳарбий техникаси бўйича кучли бўлиб, Сурия муаммосини ҳал қилиши ва Шом тоғутини ҳалок қилиб одамларни ундан қутқазиши, Дорул Ислом маркази бўлмиш Шомга ҳаётни қайтариши мумкин эди. Буни сиёсатчилар тушунишади «Британия собиқ ташқи ишлар вазири лорд Дэвид Оуэн Туркия ҳозирда Ҳалабдан қамални олиб ташлаш учун ўзининг қуруқлик ва ҳаво кучлари ёрдамида шошилинч инсонпарварлик қадамини ташлаб Сурияда бир муҳим мувозанат омилини пайдо қила олади, Туркия бу шаҳарни қутқазиш учун қуруқликда аралашиш имконини берувчи сиёсий ва ҳарбий вазиятга эга ягона давлат сифатида шундай қила олади…». (Ватан сайти 2016 йил 3 октябр). Лекин турк режими Америкага содиқ бўлгани учун Шом аҳлига ёрдам беришни истамади. Аксинча бу режим Американинг Сурияда Америка нуфузи остида бўладиган илмоний давлатни пайдо қилишга оид режасини амалга ошириш учун Шом аҳлининг режим учун бир тайёр луқма бўлишини истайди.
Иордания ҳам шундай иш тутди. Чунки у ўз армиясини ушлаб турди. Бу армия Диръа ва унинг атрофлари барча турдаги оммавий вайрон қилиш воситалари билан қандай бомбардимон қилинганини кўриб, эшитиб, томошабин бўлиб тураверди. Иордания ўз армиясини фақат режимни ҳимоя қилиш учунгина ҳаракатга келтиради. Режимни ҳимоя қилишдан армиянинг бирон қисми ошиб қолса уни ҳаракатга келтириб Сурия чегараларига – одамларга ёрдам бериб уларни режим зўравонлигидан қутқазиш учун эмас аксинча Сурия чегараларидаги Рукбанга оқиб келиб бошпана излаб Иорданияга қочиб ўтмоқчи бўлган мазлум сурияликларни ўтказмаслик мақсадида – юборади. «… Рукбан – суриялик қочқинлар ноқонуний тўпланадиган жой бўлиб, у Сурия ерлари ичкарисида Иордания билан бўлган чегара чизиғи бўйлаб жойлашган. Унда ўн минглаб қочқин оилалар бор. Улар Иордания подшоҳлигига қочиб ўтиб бошпана топиш умидида келишган. Лекин подшоҳлик қочқинлар орасида террорчи унсурлар бор бўлиши мумкинлигидан хавотирланиб буни рад этди! Рукбан минтақасида қолиб кетганларнинг аҳволи бу минтақа ёпиқ ҳарбий минтақа деб эълон қилинганидан кейин янада ёмонлашди…». (ае.24 сайти 2016 йил 4 октябр).
Бу мустамлакачи кофирларнинг кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилаётган қўшни давлатларнинг хатти-ҳаракатларидир. Бу давлатлар ўзларининг Шомдаги биродарларига ёрдам бериш ўрнига уларга қарши душман билан тил бириктирмоқда. Ҳатто золим билан мазлум ўртасида бетараф бўлишга ҳам риоя қилмаяпти! Бу Иордания ва Туркия ҳақидадир. Аммо Ироқ ва Ливан каби бошқа давлатлар Эрон гвардияси, унинг Ҳизби, қуролли тўдалари, тарафдорлари ва тобелари учун ўтиш йўли бўлмоқда. Бу тўдалар Сурияга тоғутга ёрдам бериш, қирғинлар оловини авж олдириш ва унинг ўчиб қолишига йўл қўймаслик учун кирмоқда. Ҳатто қўшни давлатлар теварагидаги давлатлар ҳам фойда етказмай зарар етказмоқда. Масалан Саудия режими Американи рози қилиш учун Яман фронтини очиб Саудия армиясини шу фронтда банд қилиб қўйди. Иордания орқали Шом аҳлига ёрдам бериш ўрнига шундай қилди. Лекин шундай қилиши табиийдир. Чунки Саудия режими ҳам Американинг бошқа малайлари билан битта «кема»дадир!! Ҳолбуки қўшни давлатлар, балки улардан баъзиларининг ўзигина – агар Аллоҳ ва Росулига содиқ бўлишганида эди – Шом аҳлини у ердаги тоғутдан қутқаза олар эди. Бунинг учун беш йил керак эмас эди, аксинча беш ой ва ҳатто ундан озроғи ҳам кифоя қиларди. Лекин бу давлатлар бундай қилмади…
Қўшни бўлмаган давлатлар эса агар Америка, Россия ва Эрон билан алоқаларни узишганида эди Шомга қарши босқинчиликнинг тўхтатишига ҳисса қўшган бўларди ва ана шу кофир давлатлар бир оз бўлса ҳам ҳисоблашишга албатта мажбур бўларди. Лекин бу давлатлар бундай қилмади… Араб лигаси эса тўпланиб олиб Ҳалаб мавзусини муҳокама қилиб ётибди. Бу лига Ҳалабни қутқазиш учун умумий сафарбарликни эълон қилиш ўрнига халқаро ҳамжамиятнинг аралашувини талаб қилмоқда «Араб Давлатлари Лигаси Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги охирги ривожлар араб давлатлари ва халқаро ҳамжамият томонидан, жумладан Хавфсизлик Кенгаши томонидан бўладиган «шошилинч оёққа туриш»ни талаб қилади, деб таъкидлади. Араб Лигаси бош котибининг вакили Маҳмуд Афифий бир матбуот баёнотида халқаро ҳамжамиятдаги фаол тарафларнинг Ҳалабдаги қон дарёсини тўхтатиш учун зудлик билан ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлади…». (Скай Ньюс Арабийя 2016 йил 2 октябр). Демак Араб Лигаси халқаро жамиятдан қон дарёсини тўхтатишни талаб қилмоқда. Бу лига ўзига аъзо давлатлардан Ҳалабни қутқазиш учун ўз армияларини ҳаракатга келтиришларини талаб қилмаяпти. Лига «шошилинч оёққа туриш»ни таъкидлади эмиш!! Ҳақиқатда «уялмасанг хоҳлаган нарсангни қилавер»!!… Исломий ҳамкорлик ташкилоти эса шошилмаётган кўринади. Чунки бу ташкилот келгуси якшанба кунида шошилинч йиғин ўтказишга чақирди! Ва Ҳалабдаги инсоний вазият муҳокама қилинишини таъкидлади. Гўё бу вазият муҳокама қилишга муҳтождек! «Исломий ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларни ижроий комиссиянинг вакиллар даражасида бўладиган шошилинч йиғинига ҳозир бўлишга чақирди. Бу йиғин келгуси якшанбада Жидда шаҳридаги бош секретариат қароргоҳида ўтказилиб унда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида инсоний вазиятнинг ёмонлашгани муҳокама қилинади…». (Қудс Пресс 2016 йил 4 октябр).
Мусулмонлар юртларидаги ҳокимларнинг ҳақиқий башараси мана шу. Бу уларнинг хиёнати ва малайлигидир. Улар ҳатто ҳаёни келтириб чиқарадиган туйғуларни ҳам йўқотишган! Маълумки киши аввало фикрий жиҳатдан тубан кетади, кейин эса туйғу жиҳатидан тубан кетади. Агар шуурини, яъни ҳаёсини йўқотса тугаб тамом бўлади ва суяк устидаги ҳеч бир қиймати ва вазни йўқ бўлган қуруқ гўштга айланади-қолади. Бу ҳокимлар худди мана шундайдир.
لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَا ۚ أُولَـٰئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُولَـٰئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ
«Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар. Йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир» [Аъроф 179]
Демак бу Уммат учун фақат унинг армияларидаги холис аскарларнинг ҳаракатга келиши қолди, холос. Улар ўзларида Ислом фикрлари ҳаракатга келадиган ва холис Кучли, Азиз Аллоҳ ризолиги учун ва Росулига садоқат кўрсатиш учун Ислом ўркачининг чўққиси бўлган жиҳод иштиёқида ҳаракатга келадиган холис аскарлардир. Бу аскарларда Ислом туйғулари ҳам ҳаракатга келади. Натижада уларнинг томирларида қон қайнайди, тўкилаётган ана шу қонларни кўриб, ҳурматлар поймол қилинаётганини, масжидларнинг мезаналарига бомбалар ташланаётганини, минбарлари вайрон қилинаётганини, тошлари қўпориб ташланаётганини кўриб уларнинг томирларида қон қайнайди. Шифохоналар вайрон қилиниб харобага айланаётганини, уйлар эгалари устига ағдариб ташланаётганини кўриб уларнинг томирларида қон қайнайди… Уларда Ислом туйғулари ва Ислом фикрлари ҳаракатга келади. Натижада уларнинг орасида Саъд, Усайд, Холид, Уқба, Ториқ, Мўътасим, Салоҳиддин, Сулаймон Қонуний, Абдулҳамид ва бошқа кўплаб Ислом қаҳрамонлари, паҳлавонлари пайдо бўлади… Оммавий сафарбарлик бўлади, такбир садолари янграйди ва мустамлакачи кофирлар, уларнинг малайлари ва мунофиқлар Ислом аскарларининг ҳар қандай тоғут ва зўравонга қарши зўр кучини кўради. Ислом аскарлари душманларни ортидан қувади.
فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِم مَّنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ
«Бас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар» [Анфол 57]
Ҳақиқатда бу Уммат учун қайғурадиган фақат унинг холис ва содиқ аскарлари қолди, холос… Шундай экан, эй армиялар, эй ҳарбий отрядлар, эй қувват эгалари, Ҳалаб сизларга ҳайқириб сиздан ёрдам талаб қилмоқда, вайроналар орасидан, қирғинлар орасидан бошини кўтариб, дуо қилиб Аллоҳдан ўзига ҳақ аҳлидан бўлган аскарлар билан ёрдам беришини, бу аскарлар унга ёрдам бериб унинг азизлигини қайта тиклашларини сўрамоқда… Айни вақтда бошини кўтариб Аллоҳдан Ўз қаҳр-ғазабини ва лаънатларини мусулмонлар армияларини мусулмонларга ёрдам беришдан ман қилаётган ана шу ҳокимлар устига ёғдиришини ҳам сўрамоқда.
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]
Мусулмонлар юртларидаги эй армиялар: иш ҳазил эмас, жиддийдир. Чунки Ҳалаб фарёд қилиб ёрдам сўрамоқда. Шундай экан тез қўзғолинг, сустлик қилманг
انفِرُوا خِفَافًا وَثِقَالًا وَجَاهِدُوا بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ فِي سَبِيلِ اللَّـهِ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
«(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир» [Тавба 41]
Ҳокимларимизга итоат қилинг дейишларингиз сиз учун ҳужжат бўлмайди. Чунки Азиз, Ҳаким Аллоҳ бундан огоҳлантириб бундай деган:
يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّـهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا* وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا
«Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар. Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар», дедилар» [Аҳзоб 66-67]
Эй армиялар, эй қувват эгалари: Ҳалаб қоядек мустаҳкам туришда давом этаверади, асло тиз чўкмайди. У фақат Аллоҳгагина тиз чўкиб эгилади. Шунинг учун агар унга ёрдам бермасангиз унга Аллоҳ изни ила сиздан бошқа қавм қўлида ёрдам келади.
إِلَّا تَنفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئًا ۗ وَاللَّـهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 39]
Ҳизб ут-Таҳрир
4 муҳаррам 1438ҳ
5 октябр 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ