Ҳайвонларни урчитиш учун пул тўлаш тўғрисидаги саволга жавоб

Ҳайвонларни урчитиш учун пул тўлаш тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Ибн Ямин Муслимбек исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Ака бизда бир савол бор, илтимос ечим берсангиз яхши боларди. Мени бир биродарим мол (қорамол) савдоси билан шуғулланади. Яъни пародаси яхши новвослар олди сотдиси билан. Шу дўстимга бошқа одамлар молларини қочириш (насл қолдириш) учун олиб келишади. Шунга биродарга пул тўлашади. Лекин бу биродар ўша пулни олишдан қўрқади. Сабаби шаръий ҳукмини билмайди. Бу амалга, яъни эркак ҳайвон билан урғочи ҳайвонни урчитишга пул олса бўладими ёки йўқми?
Ёки пул ҳам олмайман рухсат ҳам бермайман, деса нима бўлади? Шариат бунга қандай ечим беради? Олдиндан сизга раҳмат Аллоҳ сизни илмизни зиёда қилишин сўраб қоламан.
Ибн Ямин Муслимбек
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Ўзаро муомилаларингизда, бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Моида. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Ҳайвонларни урчитиш (шеваларда қочириш) амалиёти тўғрисида Ислом олами мужтаҳидлари ҳеч бир ихтилофсиз битта раъйга иттифоқ қилишган, яъни эркак ҳайвон билан урғочи ҳайвонни қўшилтириш (қочириш) амали учун эваз (ҳақ, пул) олиш ҳам бериш ҳам ҳаромдир. Бунинг далили қуйидагича.
عن جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما قال : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ ضِرَابِ الْجَمَلِ
Жобир розияллоҳу анҳумо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларни қочирганни савдосидан қайтардилар”. Муслим, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривояти.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ : نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْبِ الْفَحْلِ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайвонларни қочиргандаги савдодан қайтардилар”. Бухорий, Насаий, Аҳмад, Теримизий ва бошқалар ривояти.
Биринчи ҳадисда туяларни урчитишда эркак туя эгасига эваз (ҳақ, пул) бериш ёки олиш жоиз эмаслиги келиб чиқаётган бўлса, кейинги ҳадисдан мутлақ ҳар қандай ҳайвонни урчитиш учун бир бирига қўшилганда эркак ҳайвоннинг суви (сперма-уруғи) учун эваз (ҳақ, пул) олиш ёки бериш жоиз эмаслиги келиб чиқади. Демак, эркак ҳайвон эгаси ушбу ҳайвонини бошқа бир урғочи ҳайвонга қўшганда ушбу амалиёт учун ҳар қандай эваз – пул ёки бошқа нарсадан иборат – олиши ҳаромдир.
Аммо ҳайвонларни урчитиш учун маълум муддатга ориятга (вақтинчалик фойдаланиб туришга) олиш шаръан жоиздир. Бунинг мисоли қуйидагича бўлиши мумкин: Бир шахснинг, масалан Абдуллоҳнинг урғочи қорамоли бор. Абдуллоҳнинг дўсти Ибн Ямин Муслимбекнинг эса, яхши зотдор эркак қорамоли бор. Абдуллоҳ Ибн Ямин Муслимбекнинг олдига келиб “Менга фалон наввосингни ўн кунга бериб тургин, уйимда боқиб олиб келиб бераман. Лекин бу вақт ичида мен ўзимдаги урғочи молимни сенинг эркак наввосингдан қочириб оламан” деса, бу ҳолат иккала тарафга ҳам шаръан жоиз бўлади. Бунинг далили қуйидагича,
مِنْ حَدِيث أَنَس : أَنَّ رَجُلًا مِنْ كِلَاب سَأَلَ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْب الْفَحْل فَنَهَاهُ , فَقَالَ : يَا رَسُول اللَّه إِنَّا نُطْرِق الْفَحْل فَنُكْرَم , فَرَخَّصَ لَهُ فِي الْكَرَامَة
Анаса розияллоҳу анҳу айтади: “Бани Килобдан бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайвонни қочирганда эваз тўлаш ҳақида сўради, у зот солаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни рад қилдилар (яъни қайтардилар). Кейин у одам “Эй Росулаллоҳ, биз дўстларимизни олдига эркак ҳайвон сўраб борамиз ва бизга иззат икром қилиб ҳайвонларни (вақтинчага) беришади (?)” Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳайвонларни қочириш учун вақтинчага ҳадя қилиб туришга рухсат бердилар”. Термизий ривояти. Ҳасан.
Шулардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, саволдаги қорамол эгаси, яъни яхши зотдор эркак моллар эгаси бўлган дўстимиз бу амалиётга бирон эваз олиши шаръан тўғри эмас. Моллар ўзининг мулки бўлгани учун, уларни шариат чегарасидан чиқмаган ҳолда, хоҳлаганидек тасарруф қилиш мумкин, яъни урғочи молларни олиб келган шахсларга хоҳласа урчитиш учун рухсат бериши мумкин ёки хоҳласа рад қилиб рухсат бермаслиги ҳам мумкин, бу унинг шахсий иши. Муҳими бу ишга рухсат берганда ҳайвонларни урчитилгани (қочирилгани) учун эваз-ҳақ олмаса бўлди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
29.04.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ