Ал-Ваъй уюшмаси – Халил ва Қуддус шаҳарларида Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Фаластиннинг политехника университетидаги Ал-Ваъй уюшмаси – Халил ва Қуддус шаҳарларида Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди
Шарқий Ғута аҳли халқаро ҳамжамият ва унинг ташкилотлари тил бириктируви ҳамда исломий юртлар ҳукмдорларининг сукути ва фитналари… остида бомбардимон, қирғинбарот ва вайронагарчиликларга юз тутаётган экан, Ал-Ваъй журнали уюшмаси Фаластин политехника университетида, Халил ва Қуддус университетлари биноларида Шарқий Ғутага ёрдам бериш намойишларини ўтказди.
Ал-Ваъй уюшмаси намойишларда Ғутага ҳамдардликни ифодаловчи плакатлар ва расмлар кўтариб чиқди. Плакатларда «Фаластиндан Шом Ғутасидаги аҳлимизга: Аллоҳдан Сизга озор берган ва Сизга қарши тил бириктирганлардан паноҳ сўраймиз», «Эй Ғута аҳли, биз чегаралар, чекловлар ва тоғутларга қарамай, сиз биланмиз, сизданмиз, қонимиз ҳам биттадир» каби сўзлар бор эди.
Шунингдек, Ал-Ваъй журнали уюшмаси Қуддус университетидаги масжидда намозхонларга маъруза қилди. Маърузада самолётларини яҳудийлар ёнғинини ўчиришга сафарбар қилган, бироқ Шомга ёрдам беришдан бош тортаётган ҳукмдорларнинг нақадар пасткаш эканликлари ҳақида сўзланди. «Кескинлик бўрони» самолётларига ҳамда Афринни бомбардимон қилаётган Эрдоган армиясига ишора қилиниб, нега бу армияларнинг Ғутага ёрдам бермаётгани ҳақидаги саволларни ўртага ташладилар. Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни мусулмонларнинг, шу жумладан, Ғута аҳлининг барча мусибатларидан қутқарувчи халоскори деган эътиборда, ушбу давлатни барпо этишга ҳаракат қилишга даъват қилди. Ғута аҳлини сабру сабот ва ғалабага чақирди.
Роя газетасининг 2018 йил 7 март чоршанба кунги 172-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ