Қалбнинг нархи арзонлаб кетди
Қалбнинг нархи арзонлаб кетди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳаётга қарайлик, инсонларнинг бир-бирлари билан бўлаётган муносабатларига эътибор берайлик, балки нима учун шундай эканлигини билиш сиз учун қийиндир, лекин ҳаётимизда қалбнинг нархи арзонлаб кетганлиги очиқ кўринади. Буни инкор қила олмайсиз.
Ҳар бир нарсанинг ўз қиймати бор. Шу қиймат у нарсани асл ҳолатида ушлаб туради. Бу қиймат йўқолар экан, бу нарса ҳам ўзининг аввалги ўрнини йўқотади. Мисол учун, янги телефон олдингиз, уни бир кун ишлатиб ўзингизнинг айбингиз билан бузиб қўйдингиз. Шундай бузилдики, у телефон энди ўз вазифасини бажара олмайди. Бир кун ишлатгансиз холос. Шундай бўлса-да, энди у сиз учун аввалгидек телефон вазифасини бажарадиган восита эмас. Унинг даражаси тушди, сабаби у ўз вазифасини бажара олмай қолди.
Инсоннинг қалби ҳам худди шундай. Унинг ўз вазифаси ва даражаси мавжуд. Биз эса, унинг вазифасини унутдик. Қалбнинг бугунги ҳолати қандайлигини тасаввур қилдириш учун, шу мисолга эътибор беринг. Худдики янги телефонни чойнакнинг тагига қўядиган нарса сифатида ишлатаётгандекмиз. Инсонлар учун моддий нарсалар қалбдан устун бўлиб қолди. Инсонлар назарида қалб ўз қадрини йўқотди. Арзимас бир моддий нарсалар учун инсонларнинг қалбини оғритамиз. Қўпол қилиб айтганда, ана шу арзимас нарсага яқинларимизнинг қимматли қалбини сотамиз.
Очиғини айтганда, бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Лекин яхшиси хулосага ўтайлик. Қалбни арзонлатган, ўз қадридан, ўз даражасидан пастлатган нарса бугун бизга татбиқ қилинаётган куфр тузуми ва онгимизни захарлаган куфр фикрларидир. Афсуски улар ҳаётимизни ўраб олган. Одамлар очиқчасига куфр ақидасига иймон келтирмасалар-да, куфр чалган ноғорага ўйнамоқдалар. Инкор қилсангиз ҳаётга қаранг. Инсоний қадр-қийматлардан нима қолди? Юқорида қалб тўғрисида гаплашдик. Бу ҳолат ҳаётда мавжудлигини тан оласиз. Чунки бу ҳис қилиниб турилган воқелик. Ҳа, капитализмда ёки демократияда (иккиси ҳам бир нарса) қалбга ўрин йўқ. Нима учун биласизми? Чунки бу тузум инсоннинг инсоний фитратига (табиатига) тўғри келмайди. Бизку мусулмонлигимиз учун бу нарсаларни эслатсак шундай нарсалар борлигини эслай оляпмиз. Ғарб аллақачон бу нарсаларни унутган.
Тезроқ Исломга қайтиш тўғрисида ўйламасак, исломий ҳаётни тикламасак, инсонийлигимиз йўқолиб бораверади. Ва ҳаётимиз инсонийликдан йироқ, ҳайвоний ҳаёт ёки ўрмон ҳаётига айланади. Афсуски, бунга жуда оз қолди. Қалбнинг нархи арзонлаб бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
12.10.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми