Америка билан ҳамкорлик ва унинг манфаатларига хизмат қилиш — дунё ва охиратдаги очиқ-ошкор зиёндир

Матбуот баёноти
Америка билан ҳамкорлик ва унинг манфаатларига хизмат қилиш — дунё ва охиратдаги очиқ-ошкор зиёндир
Одамларнинг дилларига васваса солувчи Иблис мисоли, АҚШ президенти Трамп чоршанба куни Американинг «Fox News» телеканалига Сурия президенти Аҳмад ал-Шараанинг Ливандаги Эрон ҳизби («Ҳизбуллaҳ») билан шуғулланишни ўз зиммасига олиш истаги борлиги ҳақида баёнот берди. Трамп “уни (яъни Аҳмад ал-Шараани) бу ишни исроилликларга қараганда бошқачароқ ва юқорироқ аниқликда амалга оширади”, деб ҳисоблайди. Шу тариқа, Нетаньяху эриша олмаган мустамлакачилик мақсадларини — Ливандаги Эрон партиясини йўқ қилишни амалга ошириш учун Аҳмад ал-Шараанинг қулоғига Иблиснинг васвасасидек шивирламоқда.
Шу сабабли, Шом аҳли Трампнинг Аҳмад ал-Шараага қарата айтган ширин сўзларидан ва Американинг уларнинг жароҳатлари (аламлари)дан фойдаланиб ўйин қилишидан огоҳ бўлсинлар. Зеро, Асад оиласини ҳокимиятга олиб келган ҳам, 2013 йилда инқилобга қарши Эроннинг кириб келиши ортида турган ҳам ва 2015 йилда Россияга аралашишни кўрсатма берган (топширган) ҳам айнан Америкадир. Шунга қарамай, уларнинг роли ниҳоясига етгач, (Америка) улардан юз ўгирди.
Америка билан иттифоқ тузиш ёки унинг режаларида иштирок этиш — сиёсий ўз-ўзини ўлдиришдир ҳамда Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга хоинлик қилишдир, шунингдек мустамлакачи кофирларни дўст ва ҳомий тутишдир. Аллоҳ таоло айтган:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾
«Эй имон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийларни дўст (ҳомий) тутмангиз! Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, у шубҳасиз, улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмлармни ҳидоят қилмас».
Американинг мусулмонларга ва Шомга бўлган душманлиги аслий ва ўзгармас ҳақиқатдир; бу Аллоҳ таолонинг ушбу оятига мос келади:
: ﴿وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ﴾
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига эргашмагунингизча сизга ҳаргиз рози бўлмайдилар».
Американинг минтақада ўз режаларини амалга оширишдаги муваффақияти — минтақада мустамлакачиликнинг янада кучайишини ҳамда унинг ва яҳудий вужудининг мустаҳкам ўрнашишини англатади. Огоҳ бўлинг, уларни дўст тутишдан ва режаларида уларга эргашишдан эҳтиёт бўлинг, зеро, бу қилмишингиз дунёда зиёндир ва охират азоби эса, шубҳасиз, (бунданда) каттароқдир.
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ