| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

  • Мусулмон юртларидаги режимлар «қонли чегаралар»ни чизишда иштирок этмоқда!

  • Американинг яҳудий вужуди билан ўзаро мудофаа ҳамкорлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси

  • Судан урушида Американинг роли

  • Яман ва унинг минтақа воқеаларидан таъсирланиши

  • Миср армияси ўз юртини қурғоқчиликдан ва халқини сувсизликдан ҳимоя қилиш учун ҳаракатга келиши шарт!

  • Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Америка Сурияда амалга оширган сўнгги ҳаво зарбасининг асл моҳияти

Америка Сурияда амалга оширган сўнгги ҳаво зарбасининг асл моҳияти

By htadmin
21.04.2018
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Америка Сурияда амалга оширган сўнгги ҳаво зарбасининг асл моҳияти

Савол:

Путин, Руҳоний ва Эрдўған учрашуви ҳақида 2018 йил 11 апрелда чиққан нашрамизда бу учовлон Сурияда Америка манфаатларини амалга ошираётганлари, бундан АҚШ нуфузи остидаги илмоний режимни мустаҳкамлаш кўзлангани айтилган эди. Шунингдек, Путин Сурияда Америка билан келишган ҳолда ва унга хизмат кўрсатиш учун ҳаракат қилаётгани ҳам нашрада таъкидланган… Энди, бугун тунда Американинг Сурияда амалга оширган ҳаво зарбаларини қандай изоҳлаш мумкин. Ахир, Тартус ва Ҳамимимда Путиннинг кучлари бор-ку? Путин Америка билан келишган ҳолда ҳаракат қилаётган бўлса-ю, Америка қандай қилиб Сурияда унинг кучларига зарба беради? Яна бир савол, Америка, Британия ва Франциянинг манфаатлари  бошқа-бошқа. Шундай экан, уларнинг ўртасидаги иттифоқни қандай тушунамиз? Шуларни изоҳлаб берсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Саволни воқеа ортидан дарҳол берганим учун маъзур тутасиз.

Жавоб:

1 –Аввало, саволда келган айрим нарсаларни тўғриласак: Америка Россиянинг Суриядаги объектларига зарба бергани йўқ ва бу Россия мудофаа вазирлигининг бугун эрталаб, 2018 йил 14 апрелда берган баёнотидан ҳам кўриниб турибди. Балки Америка Россия объектларига яқин жойларга, шундоққина ёнига зарба берди. Россия эса, миқ этолмади. Ваҳоланки, у ўзини Сурияда юрту фуқаро эгаси эканини, юрт тизгини ҳам ўзининг қўлидалигини даъво қилаётган эди!

2 –Америка кимёвий қуролларни нишонга олишдан кўра кўпроқ, биринчи галда Россияни адабини бериб қўйишни хоҳлади. Бугун тонгда тахминан ўнта объектга зарба берилган. Бироқ эрталабки ахборот воситаларида берилган ҳарбий экспертларнинг баъзи изоҳларига кўра, зарба берилган объектлар ичида кимёвий завод ва илмий текшириш марказлари жуда ҳам оз бўлиб, асосан ҳарбий объектлар нишонга олинган.

3 –Ушбу ҳаво зарбалари қандай қилиб Россияни эсини киритиб қўйишига келсак, Россия Сурияда Америка манфаати учун хизмат кўрсатаётган бўлса­да, лекин бир оз ҳовлиқиб кетди. Шунинг учун у гўё Сурияда ишлар тизгинини ушлаб тургандек гердайиб, ўзининг Суриядаги фаолиятидан фойдаланишга уринди. У Американинг ўрнини эгаллаш учун эмас, балки унинг Суриядаги нуфузини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ ўзига белгиланган чегарадан ўтиб кетди. Шу боис Россияни ўзига белгиланган ўринга қайтариб қўйиш учун бу зарбалар унинг объектлари яқинига берилди. Зеро Россия оёғи тойилиб­адашди. Чунки у Сурияда амалга ошираётган ишларидан ўзини қудрат ва нуфуз маркази қилиб кўрсатишда фойдаланди. Шунинг учун Америка унга шу даражада қарши турдики, ҳатто уни таҳқирлади. Масалан, Россиянинг Вашингтондаги элчиси – АҚШ зарбаси фақат Россия учунгина эмас, шахсан Путин учун ҳам таҳқирлов бўлгани тўғрисида баёнот берди!

4 –Энди, нега бу зарба Сурия объектларидан кўра кўпроқ Россияни таҳқирлаш учун қаратилганига келсак, гап шундаки, бу зарбадан олдин Трампнинг шовқин-сурони бир неча кун давом этди. Бу эса, режимга ўз объектларидан чиқиб кетиши учун бир сигнал эди. Шунинг учун юздан зиёд ракета отилганига қарамай, талафот деярли моддий бўлди. Энди, бунинг режимга нисбатан таъсирига келсак, бу нарса у учун янгилик эмас. Чунки «ким паст кетса, уни таҳқирлаш ҳам осон бўлади», дейилганидек, у ўзининг хорланишига кўникиб қолган. Малайларнинг аҳволи ўзи шундай. Хўжайинлари уларга зарба беришнинг ҳеч қандай зарари йўқ, деб билишади, ўз манфаатлари буни талаб қилса, бас. Бу соҳада тарихда кўплаб воқеалар юз берган… Шунингдек, Америка Хон Шайхун ҳодисасидан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳаво зарбаларини берган эди. Айтганимиздек, бу нарсалар ювиндихўр Башар учун янгилик эмас. Аксинча, у бундай ҳодисаларга кўникиб кетган бўлиб, зарбалардан кейин доим ўзининг ғалабасини нишонлаб келади! Аммо бу ҳодиса Россияга таъсир қилди. Чунки у аксар кемаларини олиб кетди, зарба эҳтимоли борлиги сабабли баъзи объектларини бўшатиб, қочиб қолди. Ҳолбуки, зарбалар унинг объектлари яқинига берилди. У ўзини Сурияда ҳукмрон, деб ҳисоблашига қарамай, зарбага қарши ҳеч қандай ҳаво мудофаасини қўллагани йўқ! Бу ҳақда ўша куни туш пайтида Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.

5 –Бугун эрталаб рус мулозимларидан бири баёнот бериб, Хавфсизлик Кенгашига Россиянинг шикоят тақдим қилмоқчи эканини билдирди. Шундан сўнг шикоят тақдим қилинди. Хавфсизлик Кенгашининг йиғини шу куни Гринвич вақти билан соат 15.00га белгиланди. Зеро, заиф давлатлар ўзларига нисбатан қилинган адоватларга қарши туришда бундай шикоятлардан услуб ва восита сифатида фойдаланади. Гарчи Россия базалари нишонга олинмаган бўлса-да, амалда унга адоват қилинди. Чунки у собиқ Совет Иттифоқининг буюклиги туйғуси билан Сурияда ҳаддидан ошиб кетган эди. Шунинг учун ҳам берилган зарбалар – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – Россияни ўзининг ўрнига қайтариб қўйиш учун, унинг ҳаддини билдириб қўйиш учун бўлди. У айни зарбага қарши бирорта ҳам моддий ҳаракат қилишга журъат қилолмади. Булардан русларнинг сиёсий гўллиги қай даражада экани кўриниб турибди. Чунки улар барча имкониятларини ишга солишларига қарамай, қарор чиқариш ҳуқуқини қўлга кирита олишмаяпти. Қарор фақат Америка қўлида қоляпти. Улар Мисрдаги узоқ йиллик тажрибаларидан ҳам ибрат олишмади. Ўшанда Анвар Садат битта имзо билан уларнинг ковушини тўғрилаб қўйган эди. Чунки у ерда Америка нуфузи ўрнатилиб, руслар буни англаб етишмаган эди. Бугун ҳам бошқанинг манфаати йўлида Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсизларча курашиб, айни хатони Сурияда такрорлашмоқда. Россия ва унинг ортидаги Американинг бу ваҳшийликлари мусулмонлар хотирасидан ҳаргиз ўчмайди. Зеро, кунлар айланиб­ўзгариб туради, эртанги кун эса, уни кутаётган киши учун жуда яқиндир.

6 –Аммо саволдаги АҚШ, Британия ва Франциянинг тузган иттифоқи ҳақида тўхталадиган бўлсак, буни рақиб давлатлар ўртасидаги иттифоқ маъносида эмас, балки Американинг рухсати билан амалга оширилган «иттифоқ» маъносида тушуниш лозим. Буни терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ироқ ва Сурияда тузилган халқаро коалицияга ўхшатиш мумкин. Чунки Америка Британия билан Франциянинг ўша иттифоқда иштирок этишига рози бўлган… Биз буни аввалги нашрларимизда батафсил ёритиб ўтганмиз.

7 –Ачинарли томони шуки, дунёдаги таъсир кучига эга давлатлар бизнинг юртларимизда бемалол изғиб юриб, ҳокимият тизгинини ўз қўлларида ушлаб келмоқда. Бизнинг эса, бирлаштириб, куч-қудратимизни қайтарадиган давлатимиз йўқ. Агар давлатимиз бўлганда эди, уларга ўзларининг ўтмишларини сўзда ва амалда эслатиб қўйган бўлур эди… Яъни Америка Ўрта ер денгизидан ўтиш учун Усмоний давлатнинг Жазоирдаги волийсига бож тўлаб келган. Шунингдек, Франция ҳам ўзининг асирликдаги подшоҳини қутқариши учун мусулмонлар халифаси Сулаймон Қонунийдан ёрдам сўраган. Британия эса, Росулуллоҳ A ҳақоратланган саҳна томошаси намойиш қилингани учун Усмоний давлатнинг Лондондаги элчисидан узр сўраган эди. Усмоний давлат ўша пайтда ўзининг энг заиф ҳолатини бошдан кечираётган эди. Шунинг учун ҳам, узр сўраш билан қутулиб қолган. Аммо Усмоний давлатнинг ҳолати бошқача бўлганда эди, мутлақо бошқача жавоб олишган бўлишарди.

Шунинг учун ҳам, қон томири уриб турган ҳар бир мусулмон Аллоҳ нозил қилган бошқарувни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун Ҳизб ут­Таҳрир билан биргаликда бор кучи билан ҳаракат қилмоғи вожибдир. Ана шунда Ислом ва мусулмонлар куч­қудратга тўлади, куфр ва кофирлар эса, хор бўлади.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»         [Рум 4­5]

                                                                                                      27 ражаб 1439ҳ

                                                                                                      14 апрел 2018м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Яшаш учун курашиш керакми ёки яшаш ҳуқуқи таъминланиши лозимми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлар, ва Босния уруши бунга ёрқин мисолдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон республикасининг алкогол махсулотларини чеклаш тўғрисидаги қонунига Исломий назар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Мўжиза содир бўлмайди»

    «Мўжиза содир бўлмайди» بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ     Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: