Америка Яманни шафқатсизларча бомбардимон қилмоқда, аммо бизнинг армияларимиз Яман ва Ғазони қўллаб-қувватлаш учун бармоғини ҳам қимирлатиб қўймади

Матбуот баёноти
Америка Яманни шафқатсизларча бомбардимон қилмоқда, аммо бизнинг армияларимиз Яман ва Ғазони қўллаб-қувватлаш учун бармоғини ҳам қимирлатиб қўймади
Америка бир неча кундирки, Ямандаги аҳлимизга қарши шафқатсиз ҳужумлар уюштирмоқда. Президент Трамп айни ҳужумлар ҳақида «устингизга ҳеч қачон кўрмаган жаҳаннам оловини ёғдирамиз», дея таҳдид қилгандан сўнг «Қирғинбарот куч» қўлламоқда!
Америка мусулмонларга ва уларнинг ўлкаларига қарши ўзини мана шундай такаббур ва зўравон тутмоқда. Мусулмон ўлкаларнинг ҳукмдорларини, армияларини ва уларнинг имкониятларини менсимай, уларни таҳқирлаб, қирғинбарот уруш ва жаҳаннам билан таҳдид қилмоқда. Ўлкаларимизни бомбардимон қилиб, ўғлонларимизни қиряпти, бизни умуман ҳисобга олмай, муносабатларимиздан кўнгли тўқ ҳолда эҳтиромли ва дахлсиз нарсаларимизни бемалол поймол этяпти!!
Ҳар доим қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаганликларини ва Американинг энг катта шайтон эканини айтиб, мусулмонларнинг қулоқларини битириб келган Эрон раҳбарларига келсак, мана, ўз тарафдорлари бўлган Ҳусийлардан воз кечишди. Гўё ҳеч нарса бўлмагандек, уларни яҳудийлар ва америкалик кофирларга тайёр ем қилиб беришди!
Америка нафақат араб етакчиларини, балки ўзини «қаршилик ўқи» деб атаган гуруҳларни ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Масалан, Эроннинг Ливандани Ҳизбини яҳудийлар билан зиддиятга киришдан қайтарди. Эронни Ғазодан ва қаршилик кучларидан воз кечишга мажбурлашга муваффақ бўлди. Мана, бугун эса Ҳусийларни яҳудийлар билан шуғулланишдан, уларнинг Қизил денгиздаги иқтисодий манфаатларига таҳдид солишдан воз кечишга мажбурламоқчи. Токи, бу билан Ғазо яҳудийлар билан Трампнинг ваҳшийлик қилишлари ва бемалол ютиб юборишлари учун ёлғиз ўзи қолсин!
Америка янги Трамп даврида ўрнатаётган воқелик «ё тиз чўкиш ёки ўлим»дан иборат. Шунинг учун, мудом, мусулмонлар ва уларнинг армиялари узоқ уйқудан уйғонмасалар, уларни қора тақдир кутмоқда. Мудом, Трамп ўз қаршисида тўхтатиб қоладиган ва чекинишга мажбурлайдиган ҳеч кимни топмас экан, мусулмонларнинг ўлкаларига бирин-кетин бостириб кираверади. У буни ҳеч иккиланмай очиқ эълон қилмоқда.
Шундай экан, исломий армиялардаги холис ҳарбийларимиз Ислом ва мусулмонларга нусрат бериш ва яҳудийларга, Америкага ва барча кофирларга қарши туриш учун зудлик билан ҳаракатга келмоқлари лозим. Акс ҳолда, бу душманлар бизнинг ям-яшил ўлкаларимизни вайрон қиладилар ва биз қочиб қутуладиган жойимиз қолмайдиган ҳолатга тушиб қоламиз!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ